Бешинчи єисм
Молиявий ҳисобот турлари ва уларни тузиш тартиби
Download 190 Kb.
|
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ШАКЛЛАРИ
9. Молиявий ҳисобот турлари ва уларни тузиш тартиби
Корхонанинг йиллик бухгалтерия ҳисоботи тегишли органларга топширишидан олдин таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун (22-модда) билан йиллик ҳисоботнинг қуйидаги шаклларини тузиш назарда тутилган: 1 - «Бухгалтерия баланси» (1-шакл); 2 - «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» (2-шакл); 3 - «Пул оқими тўғрисида ҳисобот» (4-шакл); 4 - «Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот» (5-шакл). Юқоридаги ҳисобот шаклларига изоҳлар ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар илова қилинади. Турли хўжалик юритувчи субектлар фаолиятининг кўп қирралилиги ҳисобга олинади, молиявий ҳисоботлар улардан фойдаланувчиларни иқтисодий қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган барча ахборот билан таъминлай олмайди, шу сабабли йиллик молиявий ҳисоботларга қўшимча равишда маъмурият томонидан тузиладиган молиявий шарҳ киритилади, унда хўжалик юритувчи субект молиявий фаолияти ва молиявий ҳолатининг асосий белгилари тушунтириб берилади ва улар дуч келаётган асосий ноаниқликлар баён қилинади. Бу шарҳда хўжалик юритувчи субектнинг фаолияти натижаларига, фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш учун инвеститсия сиёсатига, жумладан жорий даврда, хусусан келгуси даврларда дивидендлар сиёсатига таъсир қилувчи асосий омиллар очиб берилади, яъни: 1. Хўжалик юритувчи субектни молиялаш манбалари ва хатарларни бошқариш; 2. Хўжалик юритувчи субект ишлаб турган ташқи муҳитдаги ўзгаришлар ва шу ўзгаришлар муносабати билан кўрилган чора-тадбирлар ҳамда уларнинг субект фаолиятига таъсири; 3. Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар қарор қабул қилиши учун бошқа муҳим ахборотлар. Қўшимча ахборотни тақдим этиш - тушунтиришлар, изоҳлар ва ҳисоб-китоблар - хўжалик юритувчи субект томонидан махсус шаклда ёки эркин шаклда тақдим этилади. Субект тушунтиришларда қуйидагиларни очиб беришга мажбур: 1. Аксиядорлик маблағининг ҳар бир тоифаси бўйича: 1.1. Эълон қилинган аксиялар сони; 1.2. Чиқарилган, ҳақи тўла тўланган, чиқарилган, лекин ҳақи тўла тўланмаган аксиялар сони; 1.3. Аксияларнинг номинал қиймати; 1.4. Йилнинг бошида ва охирида ҳақи тўланмаган аксиялар сонининг камайиши; 1.5. Аксиядорлик маблағининг ҳар бир тоифасига тааллуқли ҳуқуқлар, афзалликлар ва чеклашлар, шу жумладан дивидендларни тақсимлаш ва сармояни қоплашга доир чеклаш; 1.6. Жамиятнинг ўзига, хўжалик юритувчи субектга қарашли шуъба ва уюшган жамиятларига тегишли аксиялар; 1.7. Опсион ва савдо контракти бўйича эмиссия учун захирага ажратилган аксиялар, шу жумладан уларнинг муддатлари ва миқдорлари. 2. Ўз сармоясидаги захиралар моҳияти ва мақсадлари баёни. 3. Мажбуриятларда дивидендларни тўлаш учун ажратилган пул миқдорининг мавжудлиги (аксиядорлар ёки муассислар, иштирокчилар йиғилишида расмий равишда маъқулланмаган тўловлар миқдорининг мавжудлиги). Субект ўз сармоясидаги ўзгаришларни акс эттириши лозим, бунинг учун қуйидагиларни алоҳида-алоҳида кўрсатиши керак: 1. Давр бошида ва ҳисобот санасида тўпланган фойда ёки зарарларнинг қолдиғи ҳамда шу даврда юз берган муҳим ўзгаришлар, жумладан аксиядорлар (муассислар, иштирокчилар) ҳар бир тоифасига шу давр учун тақсимланадиган соф фойда; 2. Ўз сармояси ҳар бир тоифаси жорий миқдордаги ҳамда даврнинг бошлари ва охирида захирадаги ўзгаришларнинг умумий миқдори. Баланс чорак ва йиллик ҳисобот таркидига киритилади. Бу «нетто» номли баланс бўлиб, фойдаланувчиларга корхонанинг соф қийматининг ҳажми тўғрисида ахборот беради. Чунки мумкин қиймати жами кўрсаткичга қуйидаги моддалар бўйича эскиришни чиқариб ташлаб кўрсатилади. Даврий (уч ойлик) ҳисоботлар таркиби йиллик ҳисоботдан ҳисоботлар шакли сонининг камлиги билан фарқ қилиши мумкин. Асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқалар, фойда суммаси эса, жамига фақат ҳисобот даврида тасдиқланмаган фойда ҳажмигина қўшилади. Лекин хўжалик фаолиятини таҳлил этиш мақсадида балансда қуйидаги кўрсаткичлар сақланиб келган: дастлабки қиймат ва уларнинг эскириши, олинган фойда. Шўба корхоналари, филиаллар ва вакилликларига эга бўлган корхоналар консолидаллашган (бирлашган) молиявий ҳисобот тузади. Шўба корхоналарга қўйилган қўйилмалар бош корхонанинг молиявий ҳисоботида унинг молиявий қўйилмалари сифатида акс эттирилади. Юридик шахслар ўзларининг филиаллари, вакилликлари ва бошқа структуравий бўлинмаларини мустақил балансга ажратиши мумкин, лекин уларнинг баланси ва бошқа ҳисобот шакллари тегишли юридик шахсининг консоллидатсиялашган ҳисоботига, албатта, қўшилади. Консолидатсиялашган ҳисоботга бош корхонанинг молиявий ҳисоботи андозасига биноан тузилади. Лекин вазирликлар, идоралар ва бюджет ташкилотлари бўйича тузиладиган йиғма молиявий ҳисоботлар бундан мустасно. Молиявий ҳисобот йил бошидан йиғилиб борувчи жами билан ҳар чоракдан текширилади. Бюджет муассасалари чорак ва йиллик ҳисоботларини юқори органи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган муддатларда топширади. Айрим хўжалик юритувчи субектлар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Молиявий ҳисобот топшириш бўйича бошқа муддатлар белгиланиши мумкин. Хўжалик юритувчи субектларнинг йиллик молиявий ҳисоботи қизиқувчи банклар, биржалар, инвесторлар, кредиторлар ва бошқалар учун очиқ ҳисобланади. Очиқ типдаги актсионерлик жамиятлари, суғурта компаниялари, банклар, фонд ва товар биржалари, инвеститсия фондлари ва бошқа молиявий муассасалар, ҳисоботда келтирилган маълумотлар тўғрилигини аудиторлар томонидан тасдиқлагандан сўнг йиллик молиявий ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи майигача, албатта, нашр этишлари керак. Хўжалик юритувчи субект тугатилганда хотима молиявий ҳисобот тузилади. Корхонани тугатиш бўйича муаммоланинг бухгалтерия ҳисоби, тугатиш баланси ва ҳисобатини тузиш, активлар қийматини аниқлаш ишлари тугатиш комиссиясига юклатилади. Умидсиз қарзлар ва зарарлар тугатиш балансига қўшилади. Тугатиш балансида мажбуриятлар уларнинг қайтариш вақтига ҳисобланган фоизлар билан бирга акс эттирилади. Download 190 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling