Бешинчи єисм


Download 190 Kb.
bet15/17
Sana16.06.2023
Hajmi190 Kb.
#1509246
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ШАКЛЛАРИ

Ўз вақтида тақдим этиш. Ҳисобот ахборотининг асоссиз даражада кечиктирилиши билан у ўзининг иқтисодий аҳамиятини йўқотади. Ахборотни ўз вақтида тақдим этиш учун битимнинг ёки бошқа воқеанинг барча жиҳатлари маълум бўлгунга қадар ҳисоботга зарурат пайдо бўлиши мумкин, бу эса унинг ишончлилигини бузади. Бошқа томондан, агар ҳисобот барча жиҳатлар маълум бўлгунича кечиктирилса, ҳатто энг ишончли ахборот ҳам фойдаланувчиларга катта фойда келтирмайди, чунки улар илгарироқ қарор қабул қилишга мажбур бўладилар. Аҳамиятлилик билан ишончлилик ўртасида мутаносибликка эришиш мақсадида иқтисодий қарорларни қабул қилишда фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қандай қилиб энг яхши тарзда қондириш масаласини ҳал этиш керак.
Активлар, хусусий сармоя ва мажбуриятлар бухгалтерия балансида хўжалик юритувчи субектнинг молиявий натижаларини аниқлаш билан бевосита боғлиқ бўлган элементларидир. Даромадлар ва харажатлар фаолият натижалари тўғрисидаги ҳисоботда хўжалик юритувчи субектнинг кўрсаткичларини аниқлаш билан бевосита боғлиқ бўлган элементларидир. Пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот фаолият натижалари ва бухгалтерия баланси элементларидаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботнинг элементларидир.
Активлар, мажбуриятлар, хусусий сармоя, резервлар, даромадлар ва харажатлар молиявий ҳолатни аниқлаш билан бевосита боғлиқ элементлардир. Улар қуйидаги тарзда аниқланади:
1. Активлар – субект назорат қиладиган, келгусида улардан даромад олиш мақсадида аввалги фаолият натижасида олинган иқтисодий ресурслардир.
2. Мажбуриятлар – шахснинг (қарздорнинг) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муаян ишни амалга ошириш, масалан, мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, пул тўлаш ва бошқа мажбуриятларидир ёхуд муаян хатти-ҳаракатдан тийилиб туриш мажбуриятидир, кредитор эса қарздордан ўз мажбуриятларини бажаришини талаб қилишга ҳақлидир;
3. Хусусий сармоя – субектнинг мажбуриятларни чегириб ташлагандан кейинги активларидир;
4. Захиралар – келгусида муаян харажатларга сарфланиши мумкин бўлган хусусий сармоянинг бир қисмидир;
5. Даромадлар – ҳисобот даврида активларнинг кўпайиши ёхуд мажбуриятларнинг камайишидир;
6. Харажатлар – ҳисобот даврида активларнинг камайиши ёхуд мажбуриятларнинг кўпайишидир;
7. Молиявий натижалар – хўжалик юритувчи субектнинг фойда ёки зарар шаклида ифодаланган фаолиятининг пировард иқтисодий якунидир.



Download 190 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling