Бешинчи єисм


Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар корреспонденцияси


Download 190 Kb.
bet12/17
Sana16.06.2023
Hajmi190 Kb.
#1509246
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ШАКЛЛАРИ

Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар корреспонденцияси

Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1

Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

9010, 9020, 9030

9910

2

Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)лар таннархини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

9910

9110- 9150

3

Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

9310-9390

9910

4

Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

9910

9410-9440

5

Молиявий фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

9510-9590

9910

6

Молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

9910

9610-9690

7

9710 “Фавқулоддаги фойдалар” счётининг ёпилиши

9710

9910

8

9720 “Фавқулоддаги зарарлар” счётининг ёпилиши

9910

9720

9

Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

9910

9810-9820

10

Ҳисобот йилининг соф фойдаси

9910

8710

11

Ҳисобот йилининг соф зарари

8710

9910



8. Молиявий ҳисоботнинг мақсад ва вазифалари


Ҳисобот – хўжалик юритувчи субектларнинг ўтган вақт ичидаги ишлари натижалари ва шароитлари тўғрисидаги маълумотлар мажмуи бўлиб, ундан фаолиятини таҳлил, назорат қилиш ва бошқариш мақсадида фойдаланилади.
Ҳисобот тузиш ва тақдим этиш “Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун консептуал асос” ва 1-сонли “Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот” номли БҲМС билан тартибга солинади. Консептуал асос мақсади қуйидагиларга ёрдам беришдан иборат:
1. Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот тизимини тартибга солувчи давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига - бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларини (кейинги ўринларда БҲМС) ривожлантириш ва уларни қайта кўриб чиқишда;
2. Молиявий ҳисоботни тайёрловчи шахсларга - БҲМС дан фойдаланишда;
3. Аудиторларга - БҲМС молиявий ҳисоботига мос келадиган хулосаларни тайёрлашда;
4. Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга - молиявий ҳисоботдаги маълумотларни таҳлил қилишда.
Консептуал асос БҲМС ҳисобланмайди ва бирон-бир низоли масалани баҳолаш ёки тушунтириш учун унинг таърифларини ўз ичига олмайди. Ушбу консептуал асосдаги мавжуд қоидалар бухгалтерия ҳисобининг алоҳида бир стандартини рад этмайди.
Айрим ҳолларда, агар консептуал асос билан БҲМС ўртасида зиддиятлар бўлса, - БҲМСнинг талаблари консептуал асос талабларидан устун келса, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги БҲМСни ишлаб чиқишда ушбу консептуал асосга амал қилади ва ана шу зиддиятларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради.
Консептуал асос бухгалтерия стандартларининг амалий фаолиятини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекисгон Республикаси Молия вазирлиги томонидан кўриб чиқилади.
Қуйидагилар ушбу консептуал асоснинг асосий жиҳатларидир:
1. Молиявий ҳисоботнинг мақсади;
2. Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот тамойиллари;
3. Молиявий ҳисоботларнинг элементларини таърифлаш, эътироф этиш ва ўлчаш.
Консептуал асос молиявий ҳисоботга, шу жумладан бирлаштирилган молиявий ҳисоботга алоқадордир. Молиявий ҳисобот фойдаланувчилар кенг доирасининг ахборотга бўлган талабини қондириш учун тузилади ва вақти-вақти билан тақдим этилади. Молиявий ҳисобот кўпчилик фойдаланувчилар учун асосий молиявий ахборот ҳисобланади. Айрим фойдаланувчилар, тегишли ваколатлар бўлганда, молиявий ҳисоботда бор бўлган ахборотга қўшимча ахборотни талаб қилишлари мумкин.
Молиявий ҳисоботлар молиявий ҳисоботнинг таркибий қисми ҳисобланади ва БҲМС билан белгиланади. Молиявий ҳисобот ана шу ҳисоботларга асосланган ёки улар билан боғлиқ бўлган изоҳлар, мўлжаллар ва тушунтиришларни ҳам ўз ичига олади. Бундай ахборот саноат ва жуғрофий ҳудудларнинг фаолият турлари тўғрисидаги молиявий ахборотни акс эттириши ва нархлар ўзгаришининг молиявий натижаларга таъсирини тушунтириб бериши керак.
Барча хўжалик юритувчи субектлар молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этишда консептуал асосга амал қилишлари керак.
Ҳақиқий ва бўлғуси инвесторлар, кредиторлар, маҳсулот етказиб берувчилар, харидорлар, ходимлар, шунингдек ҳукумат муассасалари, вазирликлар, идоралар, жамоатчилик ва бошқа манфаатдор фойдаланувчилар молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар қарорига киради. Молиявий ҳисобот ахборотига эҳтиёж қуйидагиларда вужудга келади:
1. Берилган инвеститсиялар билан боғлиқ хатарлар муносабати билан инвесторларда. Аксиядорлар ҳам улар хўжалик субектининг дивидендларни тўлаш қобилиятини баҳолашга имкон берадиган ва аксияларни сотиб олиш, сақлаш ёки сотиш керакми ёки йўқлигини белгилашга кўмаклашадиган ахборотдан манфаатдордирлар;
2. Ўзларига тегишли кредитлар ва фоизлар ўз вақтида тўланадими ёки йўқми эканлигини аниқлашга имкон берадиган ахборотдан манфаатдор бўлган кредиторларда;
3. Ўзларига тегишли сумма ўз вақтида тўланадими ёки йўқми эканлигини аниқлашга имкон берадиган ахборотдан манфаатдор бўлган маҳсулот етказиб берувчилар ва бошқа савдо кредиторларида;
4. Хўжалик юритувчи субектнинг узлуксиз фаолияти тўғрисидаги ахборотдан манфаатдор бўлган харидорларда, айниқса улар узоқ муддатли битимга эга бўлсалар ёки мазкур хўжалик юритувчи субектга боғлиқ бўлсалар;
5. Хўжалик юритувчи субектларнинг фаолияти барқарорлиги ва рентабеллиги тўғрисидаги ахборотдан манфаатдор бўлган ходимларда. Улар ҳам хўжалик юритувчи субектнинг ўз иш ҳақларини, пенсияларини ва кейинчалик ҳам ёллаш бўйича ишлаш имкониятларини таъминлаш қобилиятига баҳо бериш имконини яратадиган ахборотдан манфаатдордирлар;
6. Ресурсларнинг тақсимланиши ва бинобарин, субектларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотдан манфаатдор бўлган давлат бошқаруви органларида. Уларга ҳам хўжалик юритувчи субектнинг фаолиятини тартиб га солиб туриш, солиққа тортиш сиёсатини белгилаш учун ва миллий даромадни ҳамда бошқа статистик маълумотларни аниқлаш учун асос сифатида ахборот керак;
7. Жамоатчиликда ҳам, чунки хўжалик юритувчи субектлар маҳаллий иқтисодиётга кўпгина усуллар билан, шу жумладан аҳолини иш билан таъминлаш ва маҳаллий маҳсулот етказиб берувчиларни қўллаб-қувватлаш билан катта ҳисса қўшиши мумкин. Молиявий ҳисобот жамоатчиликни тараққиёт йўналишлари ва хўжалик юритувчи субектларнинг фаровонлигини яхшилашда эришилган сўнгги ютуқлар тўғрисидаги ахборот билан таъминлаб, уларга ёрдам беради.
Хўжалик юритувчи субектнинг раҳбари молиявий ҳисоботнинг тузилиши ва тақдим этилиши учун жавобгардир. Раҳбар ўз эҳтиёжларини қондириш мақсадида қўшимча ахборотнинг шакли ва мазмунини белгилаш ҳуқуқига эгадир. Бироқ бундай қўшимча ахборот шаклларини муҳокама қилиш мазкур консептуал асос доирасидан чиқади.
Молиявий ҳисоботнинг мақсади хўжалик субектининг молиявий аҳволи, фаолияти, молиявий аҳволидаги ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишдан иборат. Бироқ молиявий ҳисобот иқтисодий қарорлар қабул қилиш учун фойдаланувчиларга зарур бўлган бутун ахборотни ўз ичига олмайди, чунки ҳисобот асосан аввалги воқеаларнинг натижаларини акс эттиради.
Молиявий ҳисобот қуйидагилар учун ҳам ахборотни сақлайди:
1. Инвеститсия қарорларини ва кредитлар беришга доир қарорларни қабул қилиш;
2. Хўжалик юритувчи субектнинг бўлғуси пул оқимига баҳо бериш;
3. Хўжалик юритувчи субектга ишониб топширилган ресурслар муносабати билан унинг ресурсларига, мажбуриятларига баҳо бериш;
4. Раҳбар органларнинг ишига баҳо бериш.
Ҳисобот ахборотлари сотилган маҳсулот, иш ва хизматлар, уларни ишлаб чиқариш ҳаражатлари, хўжалик маблағлари ва уларни ташкил бўлиш манбалари, ишларнинг молиявий натижалари, солиққа тортиш ва дивидентлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Хўжалик юритувчи субектлар ўз фаолияти устидан кундалик назоратни ҳужжатлар ва ҳисобот регистрларига асосан олиб борадилар. Лекин узоқ вақт (ой, чорак, йил) давомида хўжалик фаолиятини якунини билиш учун бу маълумотлар этарли эмас. Уларни умумлаштириш ва тизимга келтириш зарур. Бунга ҳисобот тузиш йўли билан эришилади.
Ҳисоботнинг асосий вазифаси маҳсулотнинг сифати ва ассортиментини ошириш, «Ноу - Хау» ва бошқа тадбирлар ишлаб чиқиш ҳисобига корхона фаолиятини ўсиш ва ривожланиш резервларини қидириб топиш ва бозорда барқарорлигини таъминлаш бўлиб ҳисобланади. Ҳисобот маълумотлари бўйича раҳбар мулкдорлар ва таъсисчилар ва бошқа бошқарув ва назорат тизими (банклар, молиявий органлар) юқори ва ҳукумат расмий ва бошқарув оргналари олдида ҳисобот беради.
Биринчи навбатда, шуни айтиш жоизки, корхоналар (хорижий инвеститсияли корхоналардан ташқари) мажбурий тартибда қуйидаги фойдаланувчиларга чорак ва йиллик ҳисоботини топширади:

  • таъсис ҳужжатларига биноан мулкдорлар (мулкни бошқариш бўйича ваколатли органлар, таъсисчилар);

  • давлат солиқ инспектсиясига (бир нусха);

  • Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан корхона фаолиятини айрим томонларини текшириш ва тегишли ҳисоботни олиш вазифалари юксалтирилган бошқа давлат органларига.

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига биноан: - барча корхона ва муассасалар учун ҳисобот йили 1 январдан 31-декабргача бўлган давр ҳисобланади.
- янги ташкил этиган корхона ва муассасалар учун биринчи ҳисобот йили бўлиб, улар юридик ҳуқуққа эга бўлган санадан шу йилнинг 31 декабригача бўлган давр ҳисобланади. 1-октябрдан кейин ташкил этилган (тугатилган, қайтадан ташкил этилган) корхоналар ва уларнинг структуравий бўлинмалари асосида ташкил этилганлардан ташқари корхонлара учун уларнинг юридик ҳуқуққа эга бўлган санадан кейин йилнинг 31-декабригача бўлган даврни биринчи ҳисобот йили даври ҳисоблашга рухсат берилади.
- корхоналар чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини Ўзбекистон Респубилкаси Молия Вазирлиги томонидан белгиланган муддатларда топширадилар.
Ҳисобот раҳбар, бош бухгалтер, башорати корхонанинг бухгалтерия ҳисоботи шартнома асосида иҳтисослашган ташкилот ёки мутахассис томонидан юритилса, ҳисоб юритувчи шахс томонидан имзоланади.
Шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, корхонанинг хўжалик фаолияти натижалари, мулкий ва молиявий ҳолати тўғрисидаги йиллик бухгалтерия ҳисоботи фойдаланувчилар (биржа, ҳаридор, мол юритувчи ва бошқалар) учун очиқ бўлиб нашр этилиши мумкин. Нашр этилган ҳисоботнинг тўғрилиги мустақил аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланади.
Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар қабул қиладиган иқтисодий қарорлар хўжалик юритувчи субектнинг пул маблағларини кўпайтириш, уларнинг кўпайиш вақтини ҳисоб-китоб қилиш ва натижага эришишга умид қилишдаги қобилиятини баҳолашни талаб қилади. Бундай қобилият пировард натижада масалан, хўжалик юритувчи субект ўз ходимлари ва маҳсулот етказиб берувчиларига ҳақ тўлай оладими, фоизларни тўлаб турадими, кредитларни уза оладими ва даромадни (фойдани) тақсимлай оладими ёки йўқми эканини аниқлайди.
Фойдаланувчилар пул маблағларини кўпайтириш қобилиятини яхшироқ баҳолайдилар, агар у хўжалик юритувчи субектнинг молиявий аҳволи фаолиятини ва молиявий аҳволидаги ўзгаришларни акс эттирадиган ахборот билан таъминланган бўлса.
Хўжалик юритувчи субект назорат қилиб турадиган иқтисодий ресурслар, унинг молиявий тузилмаси, ликвидлиги, тўловга қобилияти, ишлаётган муҳит ўзгаришларига муносабат билдира олиши хўжалик юритувчи субектнинг молиявий аҳволига таъсир ўтказади. Хўжалик юритувчи субект назорат қилиб турадиган иқтисодий ресурслар ҳақидаги ва унинг ана шу ресурсларни қайта ишлаш қобилияти тўғрисидаги ахборотлар хўжалик юритувчи субектнинг келгусида пул маблағларини ва уларнинг эквивалентини кўпайтириш имкониятини прогнозлаш учун зарурдир. Молиявий аҳвол ҳақидаги ахборот келгусида кредитларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш учун, шунингдек келадиган даромадлар билан пул оқимларини хўжалик юритувчи субектнинг аксияларига (пайига) эга бўлганлар ўртасида тақсимлашда зарурдир, шунингдек хўжалик юритувчи субект кейинчалик ўзининг молиявий аҳволини қанчалик муваффақият билан яхшилай олишини аниқлаш учун зарурдир. Ликвидлик ва тўловга қобилият ҳақидаги ахборот хўжалик юритувчи субектнинг молиявий мажбуриятларини ўз вақтида тўлай олишини аниқлаш учун зарурдир. Ликвидлик яқин келгусида ана шу давр ичидаги молиявий мажбуриятларни тўлаш учун пул маблағлари мавжудлигини англатади. Тўлов қобилияти молиявий мажбуриятларни ўз вақтида тўлаш учун пул маблағлари мавжудлигини англатади.
Хўжалик юритувчи субектнинг фаолият кўрсаткичлари, унинг рентабеллигининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборот иқтисодий ресурслардаги потенсиал ўзгаришларни баҳолаш учун талаб этилади. Бундай ахборот келгусида назоратни амалга оширишга имкон беради, шунингдек хўжалик юритувчи субектнинг фаолиятидаги ўзгаришлар ҳақидаги муҳим ахборот ҳамдир.
Фаолият ҳақидаги ахборот хўжалик юритувчи субектнинг мавжуд ресурслар базасидан пул маблағлари тўплай олишини прогнозлаш учун зарурдир, бу эса корхона қўшимча ресурсларни жалб қилиши мумкин бўлган самарадорликка баҳо беришни шакллантиришда муҳимдир.
Пул оқимлари ҳақидаги ахборот хўжалик юритувчи субектнинг пул маблағларини жалб қилиш қобилиятига баҳо бериш учун зарурдир, бу эса фойдаланувчиларга ҳар хил хўжалик юритувчи субектларининг пул оқимларини баҳолаш ва таққослаш учун янги усуллар ишлаб чиқишга имкон беради.
Молиявий ҳисоботлар ўзаро бир-бири билан боглангандир, чунки улар хўжалик фаолиятига доир бир хил ҳолатларнинг ҳар хил жиҳатларини акс эттиради. Ҳар бир ҳисобот битта мақсадга хизмат қилмайдиган ва фойдаланувчиларнинг муаян эҳтиёжларини аниқлаш учун зарур бўлган бутун ахборотни бермайди. Масалан, молиявий-хўжалик фаолиятнинг натижалари тўғрисидаги ҳисобот, агар ундан бухгалтерлик баланси ва пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот билан уйғунликда фойдаланилмаса, фаолиятнинг бутун манзарасини акс эттирмайди.
Ҳисобот тамойиллари қуйидагилар:
Ҳисоблаш;
Иккиёқлама ёзув усулида ҳисоб-китобни юритиш;
Узлуксизлик;
Хўжалик оператсияларини, активлар ва пассивларни пул билан баҳолаш;
Ишончлилик;
Eхтиёткорлик;
Мазмунининг шаклдан узунлиги;
Кўрсаткичларнинг қиёсийлиги;
Молиявий ҳисоботдаги бетарафлик;
Ҳисобот даврида даромадлар билан харажатларнинг мувофиқлиги;
Активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоси;
Тушунарлилик;
Аҳамиятлилик;
Жиддийлик;
Хаққоний ва холис тақдим;
Тугалланганлик;
Изчиллик;
Ўз вақтида тақдим этиш.



Download 190 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling