Бешинчи єисм


Download 190 Kb.
bet8/17
Sana16.06.2023
Hajmi190 Kb.
#1509246
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ШАКЛЛАРИ

Дебет

Кредит

1

Фавқулодда ходиса (табиий офат) натижасида ускуналар, материаллар, товарлар кирим қилинди

0710-0720, 1010-1090, 2910-2990

9710

2

Табиий офатдан кейин ўтказилган инвентаризация натижасида аниқланган ускуналарнинг камомади

9720

0710-0720

3

Табиий офат туфайли йўқотилган турли хил моддий қийматликлар ҳисобдан чиқарилди

9720

1010-1090, 1110-1120

4

Табиий офат туфайли тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар

9720

2010, 2110, 2310

5

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг табиий офатдан кўрган зарари ҳисобдан чиқарилди

9720

2720

6

Табиий офатлар натижасида тайёр маҳсулот, товарларнинг йўқотилиши

9720

2810-2890, 2910-2990

7

9710 “Фавқулоддаги фойдалар” счётининг ёпилиши

9710

9910

8

9720 “Фавқулоддаги зарарлар” счётининг ёпилиши

9910

9720



4. Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг
таннархи ҳисоби
Сотилган тайёр маҳсулотлар, товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
9110 “Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи”;
9120 “Сотилган товарларнинг таннархи”;
9130 “Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи”;
9140 “Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш / харид қилиш”;
9150 “Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар”.
Тайёр маҳсулотлар, товарлар, ишлар, хизматлар сотилганда, сотилган тайёр маҳсулотлар, товарлар, ишлар, хизматларнинг таннархи 9110 “Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи”, 9110 “Сотилган товарларнинг таннархи”, 9130 “Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи” счётларининг дебетида тайёр маҳсулотларни (2800), товарларни (2900) ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттрилади.
Ҳисобот даврининг охирида 9110 “Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи”, 9120 “Сотилган товарларнинг таннархи”, 9130 “Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи” счётлари 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти билан ёпилади.
Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)дан амалда фойдаланиш корхонада қўлланиладиган товар-моддий захираларнинг ҳисоб усулига, яъни товар-моддий захираларнинг узлуксиз ёки даврий ҳисобига боғлиқ.
Товар-моддий захираларни узлуксиз ҳисобга олиш усули қўлланилганда ҳар бир маҳсулот ёки товарнинг таннархи унинг ишлаб чиқариш жараёнидаги ҳаракатига қараб харажатларни ҳисобга олувчи счётларда тўпланади.
Товар-моддий захираларни даврий ҳисобга олиш усулидан фойдаланилганда ҳар бир маҳсулот (товар)нинг таннархи ҳисобот даври давомида вақтинчалик 9140 “Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш / харид қилиш” счётида йиғилади, бироқ сотилган маҳсулотлар, товарларнинг ҳақиқий таннархини фақат ТМЗ инвентаризация қилингандан сўнг аниқлаш мумкин. 9150 “Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар” счёти - ҳисобот даврининг охирида инвентаризация натижасида ТМЗни мавжудлигини акс эттириш учун фойдаланиладиган вақтинчалик счёт. Кўрсатилган счётнинг дебети бўйича ТМЗнинг камайиши, кредити бўйича ТМЗнинг ўсиши ТМЗни ҳисобга олувчи счётлар (1000-2900) билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
9150 “Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар” счётининг қолдиғи 9910 “Якуний молиявий натижа” счётига ўтказилиши орқали ёпилади.

Сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)нинг боғланиши




Download 190 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling