Безымянный cdr


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/8
Sana18.06.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1556234
TuriПротокол
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Йўриқнома

 
 



I. Меҳмонларни кутиб олиш протоколи
ва этикети 
Делегацияни кутиб олиш 
Кутиб олувчи шахслар аэропорт ёки вокзалга эртароқ келади, рейс 
етиб келиш вақтини аниқлайди. Қисқа дам олиш ва суҳбат жойини 
аввалдан белгилаб қўйиш зарур. Агар меҳмон ёки делегация бошлиғи 
турмуш ўртоғи билан келаётган бўлса, бош кутиб олувчининг турмуш 
ўртоғи (ёки ташкилотнинг бир аёл хизматчиси) иштирок этади, асосий 
меҳмоннинг турмуш ўртоғига гулдаста берилади (делегация таркибидаги 
бошқа аёлларга ҳам гулдаста бериш мумкин). 
Делегация кутиш залига чиқиши билан бош кутиб олувчи шахс 
меҳмонлар билан саломлашади (одатда уни ташкилот ходими ёки 
таржимон таништиради ёхуд унинг ўзи танишади). Бу пайтда визит 
карточкаларини алмашиш йўли билан танишилади. Ташриф буюрувчи 
меҳмон асосий тадбирлар режаси билан таништирилади (Ташриф дастури 
меҳмонга инглиз тилида тақдим этилиши керак).



Саломлашиш, танишиш 
Одатда биз одамлар билан қўл олишиб саломлашамиз. Кичик 
ёшдагилар катталар, эркаклар, аёллар билан саломлашади. Одатда 
табассум билан саломлашилади. Ҳар бир саломлашишга албатта жавоб 
берилиши лозим. Аёл эркакка биринчи бўлиб қўл узатади. Агар аёл бироз 
таъзим билан салом берса, эркак ҳам худди шундай саломлашади. 
Саломлашганда енгил табассум билан бироз таъзим қилинади. 
Эркак киши аёл билан ҳам ва эркак билан ҳам саломлашганда 
ўрнидан туради. Аёл эркак билан саломлашганда ўрнидан турмайди (эркак 
киши кекса бўлса, аёл албатта ўрнидан туради). 
Қўл бериб кўришиш қисқа, меъёрда кафтни сиқиш билан
(қаттиқ қисиш одобдан эмас), дўстона, кишининг кўзига тўғри қараб 
амалга оширилади. Бу аёлларга ҳам тегишли. Мусулмон давлатларида 
аёллар билан қўл бериб кўришилмайди. 



Аёлларнинг қўл бериб кўришиши эркакларникидан фарқ қилади, 
аёллар қўлларини сиқиб силкитмайди, фақат панжаларини текизиб 
кўришиб қўяди. 
Меҳмонга мурожаат қилганда ёки меҳмон мурожаат қилганда доимо 
табассум билан жавоб бериш керак. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling