Безымянный cdr


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana18.06.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1556234
TuriПротокол
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Йўриқнома

 
 


15 
II. Ўзбекистон Республикаси тўғрисида маълумотлар 
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсати 
Ўзбекистон Республикаси ўз миллий манфаатларига асосланган 
ҳолда очиқ, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсат олиб боради. 
Республиканинг замонавий ташқи сиёсий курси дунёда ва минтақада 
шиддат билан ўзгараётган вазият, ҳамда мамлакатнинг ичидаги кенг 
кўламли ўзгаришларга асосланиб шаклланади. 
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг бош мақсади 
– давлат мустақиллиги ва суверенитетини, халқаро майдондаги ўрни ва 
ролини мустаҳкамлаш, ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик
ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, республиканинг ташқи 
иқтисодий манфаатларини фаол тарзда илгари суриш.
Ўзбекистон 
минтақавий 
савдо-иқтисодий 
ҳамкорликни 
мустаҳкамлаш, минтақанинг транспорт ва транзит инфратузилмасини 
ривожлантириш, Марказий Осиё трансчегаравий дарёларининг
сув-энергетика ресурсларидан оқилона ва комплекс фойдаланиш ҳамда 


16 
минтақанинг экологик барқарорлигини таъминлаш, чегараларни 
делимитация ва демаркация қилиш жараёнини якунига етказиш учун 
барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади. 
Ўзбекистон минтақа давлатлари билан дўстона ва аҳил қўшничилик 
муносабатларини 
мустаҳкамлашдан, 
илмий-техникавий
ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришдан, парламентлар, 
чегара ҳудудлари, жамоат ташкилотлари ва оддий фуқаролар ўртасидаги 
алоқаларни кучайтиришдан манфаатдор. 
Ўзбекистон Европа Иттифоқи ва Европа давлатлари билан ҳар 
тарафлама манфаатли ҳамкорликка муҳим эътибор беради. Европа 
мамлакатлари билан ҳамкорликни асосий соҳалари савдо-сотиқни 
ривожлантириш, инвестиция ва молия, замонавий технологиялар 
трансфери, илм-фан, техника, таълим, экология, соғлиқни сақлаш, 
маданият ва минтақавий хавфсизлик кабилар ҳисобланади. Ўзбекистон 
асосий эътиборини Европанинг илғор давлатлари, хусусан Германия, 
Франция, Буюк Британия, Бельгия, Италия, Испания, Латвия ва бошқа 
давлатлар билан икки томонлама ҳамкорликни янада юқори даражага 
чиқаришга алоҳида эътибор беради. 


17 
Мамлакатимиз Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, 
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги 
ташкилотлари билан ушбу тузилмаларнинг механизмларидан замонавий 
муаммолар ва таҳдидларга қарши курашишда, кўп томонлама 
ҳамкорликни ривожлантиришда самарали фойдаланиш мақсадида ўзаро 
шерикчиликни янада ривожлантиради. 
Ўзбекистон халқаро молия институтлари билан, шу жумладан, Осиё 
тараққиёт банки, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Европа 
тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки 
ва Европа инвестиция банклари билан энергетика, транспорт, қишлоқ 
хўжалиги, 
уй-жой 
қурилиши, 
кичик 
бизнес
ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни 
амалга оширишда ҳамкорликни фаоллаштириш учун барча
саъй-ҳаракатларни олиб боради. 
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси дунёнинг 135 дан ортиқ 
давлатлари билан дипломатик алоқалар ўрнатган. Тошкентда 50 дан ортиқ 
чет эл элчихоналари, консулликлар, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, 


18 
хорижий 
халқаро ҳукуматлараро ва 
ҳукумат 
ташкилотлари 
ваколатхоналари фаолият кўрсатмоқда. 
Хорижий мамлакатларда ва халқаро ташкилотларда Ўзбекистон 
Республикасининг 57 та дипломатик ва консуллик ваколатхоналари 
мавжуд. Ўзбекистон 130 дан ортиқ халқаро ташкилотларнинг аъзоси 
бўлиб, мамлакатимиз турли хил кўп томонлама ҳамкорлик тузилмалари 
билан ўзаро шерикчилик алоқаларини ривожлантиради. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling