Безымянный cdr


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/8
Sana18.06.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1556234
TuriПротокол
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Йўриқнома

Ўзбекистон иқтисодиёти 
Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятда ҳамда 
иқтисодий майдондаги нуфузи ва мавқеи тобора ошиб бормоқда. Бунда 
давлатимиз ҳукумати томонидан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш стратегиясининг пухта ишлаб чиқилганлиги, иқтисодий 
ислоҳотлар мақсади ва вазифалари, уларни амалга ошириш йўлларининг 
аниқ ва тўғри кўрсатиб берилганлиги бу йўлдаги ютуқ ҳамда 
марраларнинг салмоқли бўлишига имконият яратмоқда.


19 
Ташқи 
иқтисодий 
фаолиятнинг 
асосий 
принциплари 
қуйидагилардан иборат: 
- ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг эркинлиги
ва иқтисодий мустақиллиги; 
- ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг тенглиги; 
- савдо-иқтисодий 
муносабатларни 
амалга 
оширишда 
камситишларга йўл қўйилмаслиги; 
- ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишдан ўзаро 
манфаатдорлик; 
- ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний 
манфаатлари давлат томонидан ҳимоя қилиниши. 
Олди-сотди ёки айирбошлаш объекти бўлган товарлар, ишлар 
(хизматлар), ҳар қандай мол-мулкка, шу жумладан, қимматли қоғозлар, 
валюта, электр, иссиқлик энергияси ва бошқа турдаги энергияга, 
транспорт воситаларига, интеллектуал мулк объектларига нисбатан, 
ташқи иқтисодий фаолиятда фойдаланилиши қонунчилик билан 
тақиқланганларини истисно этганда, ташқи иқтисодий фаолият амалга 
оширилиши мумкин. 


20 
Инвестиция сиёсати 
“Ўзбекистон Республикасининг 2025 йилгача инвестиция сиёсати 
стратегияси” халқаро тажриба, республика иқтисодиёти, унинг 
тармоқлари ва ҳудудлари инвестиция жараёнлари ривожланишидаги 
тенденциялар ва муаммолар таҳлили асосида тайёрланган. 
2025 йилгача инвестиция сиёсатининг мақсади иқтисодиётнинг 
рақобатбардошлиги ва мувозанатини ошириш, ишлаб чиқариш
ва экспорт салоҳиятини ривожлантириш, ҳудудларни ривожлантириш
ва аҳоли фаровонлигини ошириш ҳисобланади. 
Стратегиянинг асосий вазифалари учта асосий йўналиш бўйича:
- инвестиция муҳитини яхшилаш, ички инвестиция манбаларини 
кенгайтириш ва инвестиция манбаларининг самарадорлигини ошириш;
- самарали чора-тадбирларни амалга ошириш; 
- хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг янги ёндашувларини 
ишлаб чиқиш аниқланган. 


21 
2025 йилгача инвестицияларнинг асосий манбалари тўғридан-тўғри 
инвестициялар, шу жумладан давлат-хусусий шериклик, давлат 
инвестициялари ва корпоратив қимматли қоғозлар сармоялари бўлади.
Ўзбекистонда 
инвестиция 
сиёсати 
доирасида 
қуйидаги
чора-тадбирлар амалга оширилмоқда:
- саноат корхоналарини барпо этиш жараёнларини тезлаштириш; 
- саноат объектлари қурилишини молиялаштиришда хусусий 
капитал иштирокини рағбатлантириш;
- қишлоқ хўжалигида суғориладиган ерларнинг мелиоратив 
ҳолатини яхшилаш, тармоқда таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш, 
ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳозлаш; 
- ижтимоий инфратузилма соҳаларини, транспорт-коммуникация 
тизимини янада ривожлантириш, реконструкция қилиш;
- капитал маблағлар қайтими тез бўлган инвестиция лойиҳаларини 
амалга ошириш;
- давлатга тегишли йирик саноат корхоналарини босқичма-босқич 
хусусийлаштириш. 


22 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling