Безымянный cdr


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana18.06.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1556234
TuriПротокол
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Йўриқнома

Меҳмонхонага жойлаштириш 
Меҳмонхонага келиш билан рўйхатга олиш ишларини аниқ ташкил 
қилиш, юкни меҳмонлар хонасига ўз вақтида етказишни назорат қилиш 
зарур. Асосий меҳмон унга ажратилган хонагача кузатиб қуйилади
ва дастур бўйича муҳим учрашув кўзда тутилган бўлса, уни бу ҳақида 
огоҳлантириб қўйиш ортиқчалик қилмайди. 
Хорижий меҳмонлар етиб келгунича уларнинг бўлажак истиқомат 
жойлари тўлалигича тайёр эканлигига (музлатгичда салқин ичимликларни 
мавжудлиги, 
маиший 
асбоблар, 
электр 
ускуналар
ва бошқаларнинг созлиги ва ҳ.к.) ишонч ҳосил қилиш зарур. Аёллар учун 
хонага гуллар қўйиб қўйган маъқул. 



Кузатиш маросимлари ҳам худди кутиб олиш маросими тартибига 
ўхшайди. 
Озиқ-овқат масалаларига оид тавсиялар 
Белгиланган ташриф дастурида келтирилган овқатланиш 
масканларида меҳмоннинг парҳезидан (фақат ҳалол, айрим чекловларга 
эга ёки умуман чекловларсиз) келиб чиққан ҳолда ташкил этилади. 
Дастурга киритилмаган овқатланиш масканларига меҳмонларни олиб 
бориш тавсия этилмайди. 
Агар умумий овқатланиш маскани юқоридаги талабларга жавоб 
бермаса, бу ҳақида меҳмонни олдиндан огоҳлантириш лозим. 
Туризм объектларига оид қоидалар 
Белгиланган ташриф дастурида келтирилган тарихий масканларга 
меҳмонларни олиб бориш ҳамда уларни ташриф давомида дастурга 
киритилган тарихий-ижтимоий масканлар тарихи билан таништириш 
тавсия этилади. 



Агар меҳмоннинг ташриф дастурида Ўзбекистоннинг тарихий 
шаҳарларига бориши кўзда тутилган бўлса, қуйидаги маълумотлар 
фойдали ҳисобланади: 
Самарқанд 
Самарқанд – Ўзбекистондаги иккинчи йирик ва аҳолиси энг кўп 
шаҳар, Самарқанд вилоятининг маъмурий маркази. 
Шаҳарнинг тарихий маркази – Регистон майдони ва ансамбли 
ҳисобланади. 2001 йилда шаҳар ва унинг тарихий меъморий ва археологик 
ёдгорликлари «Самарқанд – маданиятлар чорраҳаси» номи билан 
ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling