Безымянный cdr


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana18.06.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1556234
TuriПротокол
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Йўриқнома

 
 
 


12 
Эсдалик совғаларни тақдим этиш 
Меҳмон ташриф дастури якунига этиш арафасида унга тақдим 
этиладиган эсдалик совғаларни ўз вақтида меҳмонга етказиш зарур. 
Ўзбекистонда зардўзлик ва гилам маҳсулотлари, атлас ва адрас 
матолари, қуруқ мевалар, тангалар тўплами, ўйиб безак берилган чинни
ва сопол идишлар, машҳур рассомларнинг кичикроқ ҳажмдаги 
рассомчилик ишлари ва миниатюралари, Ўзбекистоннинг архитектура 
ёдгорликлари, маданияти, тарихи тасвирланган китоблар ва альбомлар 
сингари миллий хусусиятга эга бўлган совғалар ва тортиқлар ниҳоятда кўп 
(баъзи мамлакатларда пичоқлар ва совуқ қуроллар совға қилинмайди). 
Жўнаб кетиш 
Аэропорт ёки вокзалдан жўнаб кетишда меҳмон автомашиналарга 
ўтқазилади. 
Меҳмон кетаётганида унинг мамлакатимиз ва тадбир тўғрисидаги 
таассуротлари тўғрисида сўраш мумкин. 


13 
Волонтёрлик қоидалари 
Волонтёрлар ЕТТБ Йиллик анжумани давомида ахлоқ-одоб
ва хулқ-атвор қоидаларига риоя қилиши керак.
Волонтёрлар оддий ва профессионал кийим кийишлари керак ҳамда 
йиллик анжуман доирасида уларга бириктирилган юқори даражали 
меҳмонлар билан ишлашда хушмуомалалик билан ҳаракат қилиши керак. 
Бундан ташқари, меҳмон ташрифи давомида ташриф дастури 
асосида белгиланган тадбирларни ўз вақтида ҳамда тегишли ижрочилар 
(ҳайдовчи ва ташриф давомида белгиланган тадбирларга маъсул шахслар) 
билан ҳамкорликда ташкил этилишини таъминлаши керак.
 
 


14 
Штаб билан ишлаш 
Штаб томонидан волонтёрлар билан ишлаш учун штаб вакили 
бириктирилади ва ушбу штаб вакили волонтёрлар фаолиятини 
мувофиқлаштиради ва назорат қилади. 
Меҳмон ташрифи мобайнида барча тадбирларни ташкил этишда 
волонтер ҳамда бириктирилган машина ҳайдовчиси биргаликда ҳаракат 
қилишади. Ташриф дастурида келтирилган тадбирларни ташкил этишда 
муаммолар келиб чиққан ҳолларда тезкорлик билан штаб вакилига ҳолат 
тўғрисида зудлик билан маълумот етказилиши ҳамда муаммони ҳал 
қилинишига эришилиши зарур. 
Анжуман давомида волонтёр кунлик асосида Штаб вакилларини 
амалга оширилган ишлар натижаси бўйича ўз вақтида хабардор қилиши 
керак. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling