Билиш фалсафаси Режа`


Download 56.5 Kb.
bet2/3
Sana24.06.2023
Hajmi56.5 Kb.
#1653659
1   2   3
Bog'liq
Билиш фалсафаси

Билиш субъекти. Билиш билан шугулланувчи кишилар ва бутун инсоният билиш субъекти хисобланади. Айрим олинган тадкикотчи-олимлар, илмий жамоалар, илмий тадкикот институтлари хам алохида билиш субъектларидир. Илмий фаолият табиат ва жамият мохиятини билишгагина эмас, балки инсоният айни бир вактда хам билиш объекти, хам билиш субъекти сифатида намоен булади.
Билишнинг максади илмий билимлар хосил килишдангина иборот эмас, балки билиш жараенида хосил килинган билимлар воситасида инсоннинг баркамоллигига интилиш, табиат ва жамиятни инсонийлаштириш, табий ва ижтимоий гармонияга эришишдир. Фан-фан учун эмас, балки инсон манфаатлари учун хизмат килиши лозим. Инсон илмий билимлар воситасида маънавий баркамолликка эриша боргани сари илм-фан кадрият сифатида эъзозлана бошлайди.
Билиш предмети субъектнинг билиш фаолияти камраб олган билиш объектининг айрим сохалари ва томонларидир. Фаннинг урганиш сохаси тобора конкретлашиб боради. Табиатшунослик фанларини билиш предметига караб ботаника, зоология, география, ихтиология ва бошка сохалари вужудга келгандир. Тадкикот предмети фанлари бир-биридан фарклашга имкон берадиган мухим белгидир.
Билиш даражаларини шартли равишда` куйи, юкори ва олий даражага ажратиш мумкин. Билишнинг куйи даражаси барча тирик мавжудотларга хос булиб, хиссий билиш дейилади. *иссий билиш сезгилар воситасида билишдир.
Инсоннинг сезги аъзолори (куриш, эшитиш, хид билиш, таъм билиш, тери сезгиси) бошка мавжудотларда булгани сингари унинг нарсаларга хос хусусият, белгиларини фарклаш, табиий мухитга мослашиш ва химояланиши учун ердам беради. Билишнинг куйи боскичида сезги, идрок, тасаввур, диккат, хаел ташки олам тугрисида муайян билимлар хосил килишга ердам беради.
Билишнинг юкори боскичи факат инсонларгагина хос булиб, аклий билиш (рационал билиш) дейилади. Агар инсон уз сезгилари ердамида нарса ва ходисаларнинг факат ташки хосса ва хусусиятларини билса, тафаккур воситасида нарса ва ходисаларнинг ички мохиятини билиб олади. Мохият хамиша яшириндир, у доимо ходиса сифатида намоен булади. *ар бир ходисада мохиятнинг факат бир томонигина намоен булади.

Download 56.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling