Билиш имкониятлари гносеология муаммоси сифатида гносеология предмети
Download 103.42 Kb.
|
5-мавзуга билиш фалсафаси
Билишнинг эмпирик даражаси
«Эмпирик» деган тушунча замирида «эмпирия», яъни «тажриба» тушунчаси ётади. Лекин бу билишнинг эмпирик даражаси тажрибадангина иборат деган маънони билдирмайди. Илмий назариянинг зарур эмпирик базаси экспериментдир, у ҳозирги замон фани ривожининг муҳим омилига айланди. Фаннинг, биринчи навбатда табииётнинг бутун тараққиёт тарихи эксперимент билан бирон-бир тарзда боғлиқдир. Табииёт фанини кўпинча экспериментал фан деб атаб, бу билан унинг илгари антик ва ўрта асрлар фани доирасида мавжуд бўлган табиатни билиш усулларидан фарқини таъкидлаб кўрсатадилар. Янги замон фани томонидан амалга оширилган оддий, ўз имкониятига кўра ғоят чекланган ва ҳодисаларни юзаки ўрганиш ва таснифлаш учунгина яроқли бўлган ҳодисаларни оддий кузатиш методидан экспериментга асосланган янги методга ўтиб, ҳодисаларни мунтазам ва муайян мақсадни кўзлаб фаол тадқиқ этишга ўтиш билишнинг тарихий ривожланиш йўлидаги муҳим босқич бўлди. Экспериментлар икки синфга бўлинади: сифатий ва миқдорий экспериментлар. Сифатий ва анча оддий экспериментнинг мақсади ҳодисанинг фақат мавжудлик фактини аниқлашдан иборат. Масалан, ёруғлик синиши кўрсаткичлари турлича бўлган муҳитлар чегарасидан ёруғлик ўтишини тадқиқ қилиб, синиш факти мавжудлигини осонлик билан аниқлаш мумкин. Сифатий эксперимент мураккаб ўлчов системалари ва маълумотларни ишлаб чиқиш системалари билан камроқ жиҳозланади. Миқдорий ўлчовли экспериментни ўтказиш учун мураккаб асбоб-ускуналар талаб қилинади. Бундай экспериментнинг вазифаси системанинг ҳолатини кўрсатувчи параметрлар ўртасидаги миқдорий алоқаларни аниқлашдан иборат. Синиш қонунларини ўлчагич асбоблари ёрдамида текширишда тажрибалар ўтказилиб, тушиш бурчаги билан синиш бурчаги ўртасидаги миқдорий нисбатлар аниқланди ва бурчакларнинг синуслари билан синиш коэффициентлари ўртасидаги функционал алоқа топилди. Эксперимент илмий билимларни исботлаш ва ривожлантириш воситасидир. Шундай қилиб эксперимент, бу – билимга эга бўлиш мақсадида амалга ошириладиган фаолият тури бўлиб, ўрганилаётган объектга махсус асбоб-ускуналар воситасида таъсир кўрсатишдан иборат. Шу туфайли: ўрганилаётган объектни унинг моҳиятини хиралаштириб қўювчи қўшимча ҳодисалар таъсиридан ҳоли қилиш ва уни соф ҳолда ўрганиш; жараённинг боришини қатъий белгиланган ҳамда назорат қилиш ва ҳисобга олиш мумкин бўлган шароитда кўп марта такрорлаш; кўзланган натижага эришиш учун турли таъсир ва шароитларни режа билан ўзгартириш, бирлаштириш ва ўлчаш мумкин бўлади. Эмпирик тадқиқот кузатув ва экспериментнинг янги маълумотларини аниқлаб, назарий тадқиқотни кучайтиради, унинг олдига янги вазифалар қўяди. Download 103.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling