Билиш имкониятлари гносеология муаммоси сифатида гносеология предмети
Download 103.42 Kb.
|
5-мавзуга билиш фалсафаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИЛМИЙ БИЛИШ ДАРАЖАЛАРИ
Фан ќонунлари
Фан қонунлари объектив воқелик қонунларининг инсон тафаккуридаги инъикосидир. Фан таърифлаб берадиган қонунлар муайян шароитдаги объектив, умумий, зарур ва муҳим алоқаларнинг инъикосидир. Бироқ объектив мавжуд бўлган қонуниятли алоқа таърифлаб берилган қонунга қараганда анча кенг қамровлидир, чунки бу қонун билиш жараёнида янги фактларга эга бўлиб борилган сари доимо аниқланиб боради. Объектив жараёнлар, алоқалар ва муносабатлар фан қонунларида қанчалик тўла ва ҳар томонлама акс эттирилса, бу қонунлар шунчалик чуқурроқ ва мазмундорроқ бўлади. Шу билан бирга «қонун» тушунчасида ифодаланадиган алоқаларнинг барқарорлиги ва такрорланувчанлиги нисбий характерга эканлигини айтиб ўтмоқ керак. Барқарорлик, такрорланувчанлик абсолют характерда бўлиши мумкин эмас, чунки ҳар қандай ҳодиса ривожланиш ва ўзгариш ҳолатида бўлади ва шу сабабли барқарор алоқалар нобарқарор алоқаларга, нобарқарор алоқалар барқарор алоқаларга айланиши мумкин. Хўш, қонуниятли алоқаларнинг муҳим белгилари ва асосий хусусиятлари қандай? Қонун, бу – муҳим характерга эга бўлган алоқадир. Қонун ва моҳият тушунчалари бир хил тоифадаги тушунчалардир. Қонуниятли алоқаларнинг муҳимлик ва зарурлик хоссалари уларнинг яна бир хусусиятини – умумийлигини келтириб чиқаради. Умумийлик қонуннинг тегишли шароит бўлган ҳамма ерда амал қилишини билдиради. Қонунлар камроқ умумий бўлиб, фақат моддий жараёнларнинг чекланган соҳаларидагина амал қилиши, айрим конкрет фанлар томонидангина ўрганилиши (масалан, энергиянинг сақланиши ва айланиши қонуни) мумкин; шунингдек қонунлар фалсафа томонидан ўрганиладиган умумий, универсал бўлиши мумкин (диалектика қонунлари). Қонунлар ўзининг ифодалаш шакллари бўйича бир-биридан фарқ қилади. Бир хил қонунлар ҳодисалар ўртасидаги қатъий миқдорий боғлиқликни акс эттиради ва фанда математик формулалар билан қайд этилади (масалан, бутун жаҳон тортилиш қонуни). Бошқа хил қонунларни эса қатъий математик формулалар билан ифодалаб бўлмайди (масалан, табиий танланиш қонуни). Қонунларни синфларга бўлиш ғоят муҳим аҳамиятга эга: динамик қонунлар (қаттиқ детерминация), статистик (эҳтимолий) қонунлар, симметрик қонунлар, бошқарув қонунлари. Қонунларнинг турли синфлари мавжудлиги дунёда сифат жиҳатдан турли туман муҳим алоқалар мавжудлигини акс эттиради, бу эса илмий билим тузилмасида, унинг тузилиш мантиқида ўз ифодасини топади. 2-боб. ИЛМИЙ БИЛИШ ДАРАЖАЛАРИ Download 103.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling