Билиш имкониятлари гносеология муаммоси сифатида гносеология предмети


Download 103.42 Kb.
bet11/13
Sana11.03.2023
Hajmi103.42 Kb.
#1261104
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
5-мавзуга билиш фалсафаси

Илмий билишнинг назарий даражаси
Ҳар қандай назария, бу – фактларни ишончли тарзда билишгина эмас, ўрганилаётган ҳодисаларнинг эмпи-рик таърифигина эмас, у бу фактларни тушунтириш функциясини ҳам бажаради. Гипотезалардан фарқли ўлароқ, назария тўғри ва асосли тушунтириш имконини беради. Назария мавжуд ва аниқланган фактларни муайян соҳадаги қонунлар ва бошқа мавжуд алоқаларнинг мантиқан зарур оқибати сифатида тушунтиради. Яъни назарияда бизни қуршаб турган ҳодисалар ва воқеаларни тасодифлар тартибсизлиги деб эмас, балки объектив зарур ва қонуниятли муносабатларнинг кўриниш ва мавжуд бўлиш шакли сифатида изоҳлаш мумкин бўлади.
Бундан ташқари, олдиндан айтиш, илмий башорат қилиш илмий назариянинг муҳим функциясидир. Ўтмишни ва ҳозирни тушунишга, йиғилган ва маълум фактларнинг моҳиятини фаҳмлашга имкон берадиган тушунтиришдан фарқли ўлароқ, илмий башорат ёрдамида келгусидаги тараққиётнинг асосий тенденциялари ва истиқболларини очиб бериш мумкин. Башорат қилиш учун фойдаланиладиган қонунлар «динамик», яъни воқеалар боришини бир маънода детерминлаштирувчи бўлса, бир маъноли башоратни амалга ошириш мумкин. Воқеалар содир бўлишининг у ёки бу эҳтимолини белгиловчи «статистик» қонунлар асосида башорат қилинса унда эҳтимолий башорат амалга оширилган бўлади.
Шундай қилиб, назария, бу – муҳим муносабатлар ва қонунларни билиш асосида объектив ва реал жараёнларни ифода этувчи тушунчалар тизимидир. Ҳар бир конкрет назария акс эттириш ва конструкциялашнинг бирлигидир. Бошқача сўз билан айтганда, ҳар кандай назария асосида чиқариладиган хулосалар эвристик қийматга эга бўлган ва тажрибада қўшимча текшириб кўрилиши лозим бўлган гипотетик элементларни ўз ичига олади. Назария ва эксперимент, бу – бир-бирини тўлдирувчи икки хил билиш усулидир. Демак, илмий билиш тузилмасида иккита ўзаро фарқ қилувчи, лекин бир-бири билан боғлиқ даража – эмпирик ва назарий даражалар мавжуд. Бироқ билимларнинг муайян соҳасини айнан таърифлаш учун бу икки даража етарли эмас. Илмий билим тузилмасида кўпинча қайд этилмайдиган, лекин жуда муҳим бўлган даражани – билиш жараёнида воқелик тўғрисидаги умумий тасаввурларни ўз ичига олган, фалсафий категориялар тизимида ифодаланган фалсафий фикрлар даражасини алоҳида кўрсатмоқ керак.


Download 103.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling