Билиш имкониятлари гносеология муаммоси сифатида гносеология предмети
Download 103.42 Kb.
|
5-мавзуга билиш фалсафаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаннинг тузилмаси ва функциялари
Фан нима?
Фанни дунё тўғрисидаги, шу жумладан одамнинг ўзи тўғрисидаги, объектив билимларни ишлаб чиқариш бўйича юксак даражада ташкил этилган ва ихтисослаштирилган фаолиятдир, деб таърифлаш қабул қилинган. Шарқда билим ҳамиша юксак даражада қадрланган. XII асрда яшаб ижод этган шоир ва мутафаккир олим Аҳмад Югнакий фан ва билим ҳақида бундай деган: « … Олим одамларга яқинроқ бўл. Билим сенга кенг йўл очиб беради. Билимларга интил, бахт йўлини изла. …Энди ўзинг синаб кўр: ҳисоблаб, ўйлаб кўр, билимлардан ҳам фойдалироқ бўлган бирон бир нарса борми. Билишлик олимни кўкларга кўтаради, билмаслик одамни ерга уради»1. XVII асрда тажрибага асосланган фаннинг ривожланиши инсоннинг турмуш тарзини тубдан ўзгартириб юборди. Б.Рассел таъкидлаганидек, «Янги дунёни анча аввалги асрлардан фарқлантирадиган нарсаларнинг деярли барчасига XVII асрда ажойиб ютуқларга эришган фан сабаб бўлган»2. Фаннинг ҳозирги тараққиёти одамларнинг фаолиятини янада тубдан ўзгартириб юбормоқда. Унинг техника ва энг янги технологияларнинг ривожланишига таъсири, фан-техника тараққиётининг (ФТТ) эса кишилар ҳаётига таъсири айниқса сезиларлидир. Фан кишилар ҳаётига янги муҳит яратиб бермоқда. К.Ясперс ёзганидек, «қисман одамнинг ўзи томонидан яратилган муҳит одам моҳиятининг белгисидир»3. Фаннинг тузилмаси ва функциялари Фаннинг биринчи бошланғич «бўлиниши» унинг тузилмасидан фундаментал ва амалий фанларнинг ажралиб чиқишидир. Маълумки, техника ва техноло-гиядаги ҳозирги ўзгаришлар фундаментал фанлардаги улкан ўзгаришлар туфайли мумкин бўлди. Фаннинг фундаментал соҳаларидаги муваффақиятлар заминида кўпгина амалий тадқиқотлар ва инженерлик ишланмалари гуркираб ривожланмоқда. Фаннинг, унинг фундаментал йўналишларининг илдамлик билан ривожланиши ФТТнинг янада муваффақиятлироқ авж олиши учун зарур шарт-шароит ҳисобланади. Фаннинг қуйидаги асосий функцияларини алоҳида кўрсатиш мумкин: а) ишлаб чиқарувчи кучларни такомиллаштириш учун илмий билимлардан фойдаланиш (фаннинг технологик функцияси); б) илмий билимлардан фаннинг ўзини ривожлантириш учун фойдаланиш; в) илмий билимларни шахснинг ҳар томонлама камол топишига (ижтимоий прогрессга) имкон яратиш мақсадида инсонни ривожлантириш учун қўллаш; г) фандан турли табиий ва ижтимоий жараёнларни бошқариш воситаси сифатида фойдаланиш. Илмий-техникавий ва ижтимоий иқтисодий тараққиётнинг асосий манбаларидан бири бўлган фаннинг роли, унинг ташкилий тузилишининг мураккаблиги, илмий фаолият жараёнида фойдаланиладиган ресурсларнинг турли туманлиги фан тараққиётини прогнозлаш заруриятини келтириб чиқаради. Ижтимоий ҳаёт динамикаси билимларнинг ривожланиш жараёнларига муҳим таъсир қилиб, фанни тузилмавий ва гносеологик-методологик жиҳатдан анча илгари силжитади. Бу – фаннинг асосан оддийроқ тизимларни (энг аввало физик ва инженерлик тизимларни) ўрганишдан мураккаб ва ўта мураккаб тизимларни (экологик, биологик, иқтисодий, ижтимоий тизимларни) тадқиқ қилишга ўтишидир. Download 103.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling