Билиш имкониятлари гносеология муаммоси сифатида гносеология предмети


Download 103.42 Kb.
bet7/13
Sana11.03.2023
Hajmi103.42 Kb.
#1261104
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
5-мавзуга билиш фалсафаси

Конкрет ва абстракт ћаќиќат
Билимларимизнинг ҳақиқат ёки ёлғонлигини, уларнинг абсолютлик ва нисбийлик даражасини конкрет жой ва вақт шароити белгилаб беради. Жой ва вақт шароити алмашиниб, ўзгариб турадиган омил эканлиги сабабли бир шароитда ҳақиқат бўлган нарса ўзгарган шароитда янглиш ёки ёлғон бўлиб чиқади.
Жой ва вақт шароитини ҳар томонлама ҳисобга олиш талаби билувчи субъектни догматик хатолардан эҳтиёт қилади. Жой ва вақт шароитининг ўзгариши етилган вазифаларни ҳал қилишга ижодий ёндашувни зарур қилиб қўяди, зарур бўлиб қолганда ўртага қўйилган мақсадга эришиш тактикаси, методи ва усулларини ўзгартира билишни тақозо этади. Шу боисдан ҳам билишнинг у ёки бу шакллари, методлари ва усулларини абсолютлаштириш мумкин эмас, эскирган хулосалар ва формулаларни ўз вақтида янгилари, ўзгарган шароитга мос келадиганлари билан алмаштириш зарур, чунки айни бир хил қонуниятлар турли тарихий шароитда турли натижаларга олиб келади.
Агар ҳақиқатга жараён деб қараб унга унинг ривожланиши нуқтаи назаридан ёндашиладиган бўлса, бу ҳолда конкрет ҳақиқатга абстракт ҳақиқат қарама-қарши қўйилади. Абстракт ҳақиқат – бу тўлиқ бўлмаган, ривожланмаган, биртомонлама ҳақиқат, конкрет ҳақиқат эса, аксинча, - тўлиқ, ривожланган, кўптомонлама ҳақиқат. Ҳар қандай ҳақиқат, у билиш жараёнида ривожланиб борганлиги сабабли, абстрактликни ҳам, конкретликни ҳам ўз ичига олади. Ҳақиқат ўз ривожининг кейинги босқичига нисбатан абстракт ва илгариги ривожланиш босқичига нисбатан конкретдир. Ҳақиқатга дарҳол эришиб бўлмайди; унга эришиш билишнинг қийин, кўп босқичли жараёнидир.
2-§. Амалиёт ва билиш

Дунёни билиш – бу нафақат назарий, балки ҳаётий, амалий жараёндир. Фалсафий нуқтаи назардан қараганда, инсониятнинг амалиёти – бу инсониятнинг табиатни онгли равишда ва мақсадга мувофиқ тарзда ўзгартиришга қаратилган фаолиятидир, бу инсониятнинг ижтимоий-тарихий шароитлар билан бирга қаралган меҳнат жараёнидир. Амалиёт ҳамиша ижтимоий ҳарактерда бўлади, кишилар ўртасидаги алоқа ва муносабатларсиз амалиёт бўлиши мумкин эмас. Амалиёт тарихийдир, у қуршаб турган табиатни ҳам, инсоннинг ўзини ҳам, кишиларнинг турмуш шароитини ҳам ўзгартиришдан иборат.


Гносеологик категория сифатида амалиёт субъект билан объект ўртасидаги шундай муносабатни ифодалайдики, бунда субъект объектни бирон-бир жиҳатдан ўзгартириш мақсадида унга онгли равишда таъсир кўрсатади. Амалий фаолият жараёнида, объектнинг ўзгариши таъсири остида субъект ҳам ўзгаради, унинг амалий қобилияти ва малакаси чуқурлашади, фикрлаш доираси кенгаяди, онги ва хотираси бойийди, дунёқараши ўзгаради.
Билиш жараёни ижтимоий-тарихий амалиёт натижасида ва воситасида содир бўлади. Кишиларнинг амалий фаолияти ўзи ўзгартиришга қаратилган объектга ва ўзи эришмоқчи бўлган мақсадга боғлиқ ҳолда турли шаклларда намоён бўлади. Энг кенг, фалсафий маънода, амалий фаолиятдаги кишиларнинг объектга нисбатан конкрет-тарихий бирлиги бўлган жамият амалиёт субъекти бўлиб чиқади. Бунда объектив реалликнинг одамлар таъсир ўтказадиган томони эса амалиёт объекти бўлади. Моддий ишлаб чиқариш ва жамиятдаги ижтимоий муносабатларнинг ўзгариши амалиётнинг энг муҳим шаклларидир.
Амалиёт назарий билимдан юқори туради. У нафақат умумийлик, балки бевосита воқелик ҳислатига эга. Амалиётда асосий қарама-қаршиликлар – идеал қарама-қаршилик (субъектив реаллик сифатида) ва моддий қарама-қаршилик (объектив реаллик сифатида) – бирга қўшилишади. Амалиёт – бу воқеликни инсоният олдида турган мақсадларга мувофиқ тарзда узлуксиз ўзгартириш жараёнидир. Агар жамиятда бирон-бир амалий эҳтиёж пайдо бўлса, бу билиш жараёнига ўнлаб университетларга қараганда кўпроқ асос бўлади, чунки амалиёт эҳтиёжлари илмий билишнинг ўзини олға силжитади.
Амалиёт билиш жараёнига бошидан охиригача «амалиёт – назария, яна амалиёт – яна назария» тарзидаги формула бўйича кириб бориб уни бойитади. Амалиётдан ажралган билиш бўлиши мумкин эмас. Фақат амалиётгина у ёки бу назариянинг тўғри ёки нотўғрилигини кўрсатиб беради. Амалиёт ўзгармас эмас, фан ютуқлари туфайли у доимо такомиллашиб, бойиб ва ривожланиб боради. Билиш ва амалиёт бир-биридан ажралмасдир. Амалиёт билиш ҳақиқатлигининг асосий нуқтаси, ҳаракатлантирувчи кучи, мақсади ва мезонидир.
VII Бўлим. ФАН ФАЛСАФАСИ


1-боб. ФАН МОҲИЯТИ ВА СИСТЕМАСИ




Download 103.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling