Билиш имкониятлари гносеология муаммоси сифатида гносеология предмети


Download 103.42 Kb.
bet4/13
Sana11.03.2023
Hajmi103.42 Kb.
#1261104
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
5-мавзуга билиш фалсафаси

2-§. Рационал билиш



Рационал билишнинг роли
Агар биз сезгилар воситасида ҳодисалар оламини акс эттирсак, сезги билан идрок этиб бўлмайдиган моҳиятни ақл билан билиб оламиз. Ақл бизнинг сезги аъзоларимиз ташқи оламдан олган ахборотларга асосланиб, ҳодисалар моҳиятини хиралаштирувчи ва яширувчи ташқи, тасодифий ҳолатлардан абстрактлашиб ҳодисалар дунёсини ташқи, номуҳим хусусиятлар ва алоқалардан халос қилади. Муҳимни номуҳимдан фарқлантира ва ажрата олмайдиган сезгилардан фарқли ўлароқ, ақл ҳодисалардан ҳамма нарсани эмас, балки фақат энг муҳимини, барқарорини, қонуниятлисини олади. Шунинг учун абстракциялар хиссий билиш учун ғоят ҳаракатерли бўлган ёрқинлик, бевоситалик ва яққолликдан маҳрумдир.
Рационал, абстракт-мантиқий тафаккур ҳодисалар оламининг қонуниятли алоқаларини билишга имкон беради, бу эса инсонга ташқи дунёни бемалол тушуниб олиш ва теварак-атрофдаги воқелик ҳодисалари ва жараёнларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш учун зарурдир.

Рационал билиш шакллари

Рационал билишнинг асосий шакли тушунчадир. Тушунча – бу тажриба маълумотларини умумлаштириш натижасидир, дунёни ўрганиш якунидир. Тушунчаларнинг пайдо бўлиш жараёни ўрганилаётган предметнинг бир қатор иккинчи даражали аломатлари ва хоссаларини эътиборга, ҳисобга олмаслик, улардан чалғишдир, абстрактлашишдир. Тушунчага таъриф бериш – торроқ тушунчани кенгроқ тушунча остига қўйишдир. Масалан: олма - мева, фил - ҳайвон, Эркин - одам, терак - дарахт ва ҳакозо. Тушунчаларнинг пайдо бўлиши – бу билувчи инсон онги фаолиятининг олий махсулидир. Билиш жараёнида тушунчаларни ифодалабгина қолмасдан, балки уларни қўллай билиш ҳам керак. Тушунчаларни қўшиб биз ҳукм шакллантирамиз, ҳукмларни бир-бири билан қўшиб улардан ақлий хулоса чиқарамиз.


Ҳукм тафаккурнинг шундай шаклики, унда инсон нарсани унинг алоқалари ва муносабатларида ифодалайди. Гносеологик нуқтаи назардан, ҳукм – бу бирон бир нарсани тасдиқлаш ёки инкор этиш йўли билан воқеликни акс эттириш шаклидир. Шу боисдан ҳукм тасдиқловчи («ҳозир ёмғир ёғмоқда» каби) ёки инкор этувчи («бугун ёмғир ёғмайди» каби) ҳукмларга бўлинади. Агар биз икки ёки бундан кўпроқ ҳукмни бир-бири билан тенглаштириб, таққослаб, солиштириб кўрсак, у ҳолда биз янги ҳукмга эга бўлишимиз, яъни ақлий хулоса чиқаришимиз мумкин.
Ақлий хулосанинг, мантиқий натижанинг чинакам тўғри бўлиши учун икки шарт зарур. Биринчиси: мантиқ илмида асослар деб аталган дастлабки ҳукмлар ҳақиқий бўлмоғи, яъни воқеликка мос келмоғи лозим. Иккинчиси: бошланғич асослардан ақлий хулоса чиқариш жараёнининг ўзи мантиқ илмининг қонунларига мувофиқ тўғри бўлмоғи лозим.
Мантиқ илмининг асосчиси Аристотель силлогизмга классик мисол келтиради:
Ҳамма одамлар ўлади} асос
Суқрот одам} асос
Суқрот ўлади – ақлий хулоса
Агар биз мантиқ қонунига амал қилсагу, лекин бошланғич ҳукм ҳақиқий бўлмаса, у ҳолда силлогизм ҳам ҳақиқий бўлмайди, балки сохта бўлади. Масалан:
Суқрот – одам
Ҳамма одамлар ўлмайди
Суқрот ўлмайди – сохта ақлий хулоса



Download 103.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling