Билиш имкониятлари гносеология муаммоси сифатида гносеология предмети


Абстрактликдан конкретликка кўтарилиш усули


Download 103.42 Kb.
bet12/13
Sana11.03.2023
Hajmi103.42 Kb.
#1261104
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
5-мавзуга билиш фалсафаси

Абстрактликдан конкретликка кўтарилиш усули
Абстрактликдан конктретликка кўтарилишни умумий тарзда илмий назарий фикрнинг предметни ёки объектни тадқиқ қилиш борасида тобора тўла, ҳар томонлама ва бирбутун қилиб ифода этиш томон ҳаракатдир, деб таърифлаш мумкин. Билимнинг абстрактлиги деганда, кенг маънода билимнинг тўлиқ эмаслиги, бир томонламалиги, конкретлиги деганда эса билимнинг тўлиқлиги, мазмундорлиги тушунилади. Шу маънода «абстрактликдан конкретликка кўтарилиш» иборасини бутун билимнинг умумий йўналишини тавсифлаш учун қўллаш мумкин, чунки унда билимнинг камроқ мазмундорликдан кўпроқ мазмундорлик томон ҳаракати қайд этилади. Торроқ ва аниқроқ методологик маънода айтганда «абстрактликдан конкретликка кўтарилиш» илмий-назарий билишнинг қамраб олган бошланғич абстракт идеаллаштирилган назарий конструкциядан унинг ичидан табақалаштирилган, лекин бир бутун бўлган, турли-туман ранг-баранг томонлар, муносабатлар, алоқалар ва эмпирик кўринишлар бирлигини ифодаловчи манзара сари ҳаракатини билдиради. Фикрнинг абстрактликдан конкретлик томон ҳаракати тўғрисидаги тушунчани биринчи бўлиб Хегел фикр тараққиётининг умумий йўналишини характерлаш учун таклиф қилган.
Абстрактликдан конкретликка кўтарилиш методи ривожланиши тадқиқ этилаётган объектнинг мавжуд ҳолатига олиб келадиган муртак «ҳужайрани», конкрет-умумийни топишга асосланади. Абстрактликдан конкретликка кўтарилиш жараёнида бошланғич ушбу ҳужайранинг турли қўшимча, конкретлаштирувчи шароит бўлганда ривожланган объектлар шаклига айланадиган турли-туман имкониятлар аниқланади, бу эса шу ҳужайрадаги мавжуд имкониятларнинг рўёбга чиқиш йўлларини олдиндан кўришга имкон беради. Бинобарин, абстрактликдан конкретликка кўтарилиш методи фундаментал назарий тадқиқот методи бўлиб, шундай имкониятларни топишда муҳим роль ўйнайди.


3-боб. ИЛМИЙ ТАФАККУР ШАКЛЛАРИ

Илмий тафаккурни унинг мазмуни жиҳатдан ҳам, шакли жиҳатдан ҳам таърифлаш мумкин. Илмий тафаккурнинг мазмуни зарур алоқалар: қонунлар ва қонуниятлардир. Илмий тафаккурнинг шакллари: муаммо, ғоя, тушунча, гипотеза ва назариядир.



Муаммо

Муаммо юнон тилида тўсиқ, қийинчилик, масала деган маъноларни билдиради. «Проблема» тушунчаси масалалар ёки бутун масалалар комплексини ҳал қилишга қаратилган билишнинг ривожланиш жараёнини ифодалайди. Инсон фаолиятининг бутун ривожланиш жараёни бир проблемани қўйиш ва ҳал этишдан бошқасига ўтишдир. Одамлар ўзлари ҳали билмаган нарсаларни билишга интиладилар. Лекин дастлаб улар, гарчи умумий тарзда бўлсада, нимани билмасликларини ва нимани билишни исташларини билишлари керак. Буюк Сократнинг ҳикматли сўзларида: биз қанча кам билишимизни билиш учун қанча кўп билишимиз кераклигини ҳамма ҳам билавермайди, - деб жуда аниқ айтилган.


Проблема, муаммо мазмунининг ҳаётийлиги шундан иборатки, проблемалар ўртага қўйилган масалани ҳал этиш, ечиш йўлини топишни ташкил қилиш воситасидир. Проблемани ҳал етиб бўлмаслигининг исботи уни ҳал этишнинг ўзига хос шакли бўлиб хизмат қилиши мумкин (масалан, абадий двигателни яратиш муаммоси), чунки бундай исбот проблема қўйилишига сабаб бўлган илмий асосларни қайта кўриб чиқишга ундайди. Фанда ўртага қўйилган проблемани ҳал этиш зарурати ҳам уларни қайта кўриб чиқиш учун шароит яратади.
Илмий проблемаларни ҳал этиш фанда билим олишнинг, билиш воситалари тараққиётининг ва билиш фаолияти ривожининг асосий йўналишидир. Илмий тадқиқотнинг бу бошланғич элементини англаш, ажратиш ва ўрганиш илмий-тадқиқот фаолиятини оптималлаштириш муҳим дастлабки шартидир. Илмий проблемага «илмий асосда ҳал этиладиган шакл»даги масала сифатида ёки фанда ишлаб чиқилган воситалар ва методларга албатта мурожаат этишни талаб қиладиган масала сифатида қараш мумкин. Уни илмий тадқиқотда бирон-бир нарсани топиш, қилиш, асослаб бериш керак деган маънони англатувчи конкрет мақсадли йўл-йўриқ сифатида изоҳлаш ҳам мумкин. Баъзан уни илмий тадқиқотнинг илгари маълум бўлмаган йўналиши тўғрисидаги билимнинг алоҳида турига ўхшатадилар.


Ѓоя
Ғоя – ҳодисларни фикрда ифода этишнинг формаларидан бири бўлиб, келгусида батафсилроқ шаклга келтириладиган билимнинг моҳияти ва асосий мазмунини англашни ўз ичига олади. Агар илгари ғояни онгда пайдо бўладиган ҳиссий образ деб, у ёки бу ҳодисаларнинг предметлари ва объектларини инъикоси деб билган бўлсалар, ҳозирги замон фалсафаси ғояни нарсаларнинг «мазмуни» ёки «моҳияти» деб, объектив реалликнинг инъикоси деб билади. Ғоя деганда билишнинг форма ва усулларидан бири тушуниладики, унинг маъноси ҳодисаларнинг моҳиятини қонунини ифодаловчи умумлашган назарий конструкцияни, назарий моделни шакллантиришдан иборат. Масалан, модда заррачалари ва электромагнит майдоннинг корпускуляр-тўлқинли характери тўғрисидаги ғоя ана шундайдир. Шу принципга кўра, макро ва микродунёлар бир-бирига боғлиқдир ва уларнинг бирлиги корпускуляр-тўлқинли дуализмда ифодаланади. Микрожараёнларнинг ушбу хусусиятини ифода этиш борасида В.Гейзенберг «номуайянлик нисбати» деб аталган нисбатни кашф этган.



Тушунча
Назарий тафаккурнинг асосий формалари орасида энг дастлабки ва асосий формаси тушунчадир. Тушунчаларнинг табиати, уларнинг илмий билишдаги роли тўғрисидаги масаланинг ечимини билиб олмай туриб, фан тараққиётининг қонуниятини, унинг методини, фикрлаш усулини чуқур тушуниб бўлмайди.
Тушунча предметнинг муҳим умумий, зарур алоқаларини ва хоссаларини акс эттиради. Инсон тафаккур ёрдамида ягона нарсалардан умумий ва муҳим томонларини ажратиб олиши мумкин. Тушунчаларда акс этадиган моҳиятни (умумийни, зарурийни ва муҳимни) билиш асосида кузатиладиган соҳадаги воқеаларнинг хусусиятини тушуниш мумкин.
Тушунчалар, воқелик ҳодисалари сингари, доимий ривожланиш жараёнида бўлади. Тушунчалар ўзлари акс эттирган объектларнинг ўзи битмас-туганмаслиги ҳамда доимий ривожланиш ва ўзгаришда бўлганлиги учунгина эмас, балки ижтимоий-тарихий фаолият ривожланганлиги учун ҳам ўзгаради, шу фаолият асосида тушунчалар пайдо бўлади. Воқеликнинг ҳаракатини фақат ривожланаётган тушунчалардагина ифодалаш мумкин. Диалектикада тушунчаларнинг ўзгарувчанлиги уларнинг барқарорлиги билан уйғунлашади. Буларнинг ҳаммаси ўзаро боғлиқ томонлар бўлиб, буларсиз илмий тушунча йўқ. Фаннинг ривожланиши кўрсатадики, эски тушунчаларнинг емирилиши ва янгиларининг пайдо бўлиши ягона жараёндир: эски тушунчалар ўзига хос релятивизацияга, нисбийлашувга учрайди ва янги тушунчалар жиҳатларига айланади. Бошқача сўзлар билан айтганда, эски тушунчалар иморат қурилаётган майдонда ёрдамчи ҳавоза ёғочлар ролини ўйнайди: улар иморатларнинг архитектурасига кирмайди, ва тайёр бино бу ҳавозалардан бўшатилиши керак бўлади. Албатта, янги тушунчалар қандайдир маънода эски тушунчаларнинг ривожланиши бўлади, янгиларни эскиларнинг давомчилари деб билиш мумкин. Янги назария одатда эски ғоялар ва тушунчаларнинг янги фактларга оддий мослашувига қараганда анча кўп нарсани ўз ичига олади, демак янги назарияни тўла тушуниш учун ундаги ҳақиқатда бор бўлган янги ғояларга асосланиш, эски бошланғич ғояларга фақат тарихий нуқтаи назардан қараш зарур. Бу янги назарияда бўлган янги ғояларни ажрата билиш назария тараққиётининг муҳим босқичидир.
Илмий тушунчалар янги назария доирасида шарҳланганда ҳам янги маъно ва мазмунга эга бўлади. Масалан, назария яратувчи олим истаса-истамаса унинг дастлабки тушунчаларидан фойдаланишга, демак, уларни тегишли тарзда талқин қилишга мажбур. Шу билан бирга, фан тарихи гувоҳлик берганидек, илмий назариянинг асос солувчи ғоялари назария яратиш вақтида камдан-кам тўғри талқин қилинади. Кўпинча уларнинг дастлабки талқини ноаниқ ва ҳатто нотўғри бўлади, лекин айни вақтда у назарияни ишлаб чиқишдаги дастлабки қадам сифатида тарихан муқаррардир. У илмий назариянинг қурилиш ҳавоза материаллари элементидир.
Ҳар қандай назария, бу - тушунчалар тизимидир. Тушунчалар тизимида турли туман алоқалар ва боғликликлар мавжуд бўлиб, улар орасида барқарор инвариантлар ажралиб туради. Тушунчалар орасидаги бу барқарор ўзаро алоқаларда фан қонунлари ифодаланади, булар эса тушунчаларнинг ўзи билан бир қаторда билимларни ифодалашнинг мустақил ва энг муҳим формасидир.


Download 103.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling