Бирлашган миллатлар ташкилотининг


VI боб Халқаро ҳамкорлик


Download 125.3 Kb.
bet15/24
Sana21.04.2023
Hajmi125.3 Kb.
#1375939
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24
Bog'liq
БМТ Коррупцияга қарши конвенцияси

VI боб
Халқаро ҳамкорлик


43-модда. Халқаро ҳамкорлик

1. Иштирокчи давлатлар мазкур Конвенциянинг 44-50-моддаларига мувофиқ жиноят ҳуқуқи доирасига кирган масалалар бўйича ҳамкорлик қиладилар. Иштирокчи давлатлар, агар бу мақсадга мувофиқ бўлса ва ўзларининг ички қонунчилик тизимларига тўғри келса, коррупция билан боғлиқ бўлган фуқаролик-ҳуқуқий ва маъмурий ишларни текшириш ва амалга ошириш бўйича бир-бирларига кўмаклашиш имкониятини кўриб чиқадилар.


2. Агар халқаро ҳамкорлик масалалари билан боғлиқ ҳолатларда тегишли ҳаракатни жиноят деб икки томонлама тан олиш принципига риоя қилиниши талаб этилса, сўралаётган иштирокчи давлатнинг қонунчилиги тегишли ҳаракатни жиноятлар тоифасига киритиш ёки киритмаслиги ёки сўров юбораётган иштирокчи давлат уни таърифлашда сўралаётган иштирокчи давлат қўллайдиган атамалар каби атамалар билан таърифлаши ёки таърифламаслигидан қатъий назар, агар жиноят таркибини ташкил қилувчи ҳаракат иккала иштирокчи давлатнинг қонунчилигига мувофиқ жиноий жазога лойиқ деб тан олинган бўлса, ушбу принципга амал қилинган ҳисобланади.


44-модда. Ушлаб бериш

1. Ушбу модда мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий ҳатти-ҳаракатларга нисбатан, агар ушлаб берилиши лозим бўлган шахс сўров берилган иштирокчи давлат ҳудудида бўлса ва содир этилган ҳатти-ҳаракат сўров берилган иштирокчи давлатда ҳам, сўров юбораётган иштирокчи давлатда ҳам жиноий жавобгарликка лойиқ деб топилиш шарти билан қўлланилади


2. Иштирокчи давлат, мазкур модданинг 1-бандида келтирилган ҳолатлардан қатъий назар, ўзининг ички қонунчилигида жиноий жазога лойиқ деб топилмаган, лекин мазкур Конвенцияда кўзда тутилган ҳар қандай жиноятга алоқадор шахсни, агар унинг қонунчилиги бунга йўл қўйса, ушлаб беришга рухсат бериши мумкин.
3. Агар ушлаб бериш тўғрисидаги сўров мурожаати бир неча алоҳида жиноятлар хусусида бўлса ва уларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси мазкур моддага кўра ушлаб берилишини тақозо қилса, бошқалари эса жазо берилиши муддатлари бўйича ушлаб беришни истисно қилса, бироқ у мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳатти-ҳаракатлар сирасига кирса, сўралаётган иштирокчи давлат ушбу жиноятларга нисбатан ҳам мазкур моддани қўллаши мумкин.
4. Мазкур модда қўлланиладиган ва ушлаб берилишини тақозо қилувчи жиноятларнинг ҳар бири ушлаб бериш тўғрисида иштирокчи давлатлар ўртасида тузилган ҳар қандай шартномага жиноят сифатида киритилган деб ҳисобланади. Иштирокчи давлатлар, бу каби жиноятларни, ушлаб берилишини тақозо қиладиган жиноятлар сифатида ушлаб бериш тўғрисидаги ўзаро тузиладиган шартномаларга киритиш мажбуриятини оладилар. Иштирокчи давлат, агар ушлаб бериш учун асос сифатида мазкур Конвенциядан фойдаланса, мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган ҳар қандай жиноий ҳатти-ҳаракатларни, агар унинг қонунчилиги бунга йўл қўйса, сиёсий жиноят деб тан олмайди.
5. Агар иштирокчи давлат ушлаб беришни шартнома мавжудлиги билан шартлаб берадиган бўлса, ушлаб бериш тўғрисида у билан шартнома тузмаган бошқа иштирокчи давлатдан ушлаб бериш ҳақида сўров мурожаати олганида, у мазкур модда қамраб оладиган ҳар қандай жиноят содир этилиши билан боғлиқ ушлаб бериш учун мазкур Конвенцияни асос сифатида қўллаши мумкин.
6. Ушлаб беришни шартноманинг мавжудлиги билан шартлаб берувчи иштирокчи давлат:
а) ўзининг ратификацион ёрлиғини ёки мазкур Конвенцияни қабул қилиши ёки тасдиқлаши ёхуд унга қўшилиши тўғрисидаги ҳужжатни сақлаш учун топшираётганида ушлаб бериш масалалари бўйича бошқа Давлатлар - мазкур Конвенциянинг бошқа иштирокчилари билан ҳамкорлик қилиш учун мазкур Конвенциядан ҳуқуқий асос сифатида фойдаланиши тўғрисида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига маълумот беради.
b) агар у ушлаб бериш масалалари бўйича мазкур Конвенциядан ҳуқуқий асос сифатида фойдаланмаса, у ҳолда мазкур моддани қўллаш мақсадида мазкур Конвенциянинг бошқа иштирокчи давлатлари билан, тегишли ҳолатларда, ушлаб бериш тўғрисидаги шартномаларни тузишга интилади.
7. Ушлаб беришни шартноманинг мавжудлиги билан шартламайдиган иштирокчи давлатлар бир-бирларининг ўртасидаги ўзаро муносабатларда мазкур модда доирасига кирган жиноятларни ушлаб беришни тақозо қиладиган жиноий ҳатти-ҳаракатлар деб тан оладилар.
8. Ушлаб бериш сўралаётган иштирокчи давлатнинг ички қонунчилигида кўзда тутилган шартларга, шу жумладан, бошқа ҳолатлар билан бир қаторда, ушлаб беришга нисбатан минимал жазо белгиланиши талаблари билан боғлиқ шартларга ва сўралаётган иштирокчи давлат ушлаб беришни рад этиши мумкин бўлган асосларга мувофиқ амалга оширилади.
9. Иштирокчи давлатлар, мазкур модда доирасига кирган ҳар қандай жиноятга нисбатан, ўзларининг ички қонунчиликларига риоя қилиш шарти билан, ушлаб бериш тартиботини тезлаштириш ва у билан боғлиқ бўлган исбот-далилларни тақдим этишни соддалаштириш учун барча имкониятларини ишга соладилар.
10. Иштирокчи давлат юзага келган вазият шуни талаб қилишини ва кечиктириб бўлмайдиган эканлигига амин бўлиб ҳамда сўров юбораётган иштирокчи давлатнинг мурожаатига асосан, ўзининг ички қонунчилигига ва ушлаб бериш тўғрисидаги ўзи имзолаган шартномаларга риоя қилган ҳолда, ўзининг ҳудудида бўлган ва ушлаб берилиши сўралаётган шахсни ҳибсга олиши ёки ушлаб бериш тартиботи жараёнида унинг бўлиши учун бошқа тегишли чоралар кўриши мумкин.
11. Иштирокчи давлат, ўзининг ҳудудида бўлган ва мазкур модда қўлланилаётган жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсни фақатгина ушбу шахс ўзининг фуқароси бўлганлиги сабабли ушлаб бермаётган бўлса, ушлаб беришни сўраётган иштирокчи давлатнинг мурожаатига асосан, тергов олиб бориш мақсадида, асосланмаган кечиктиришларсиз ишни ўзининг ваколатли органларига топшириши керак. Ушбу органлар ўз қарорларини қабул қиладилар ва мазкур иштирокчи давлатнинг ички қонунчилигига асосланган тарзда хавфли тавсифга эга ҳар қандай бошқа жиноятларга нисбатан бўлгани каби тергов ишларини амалга оширадилар. Манфаатдор иштирокчи давлатлар бу каби жиноий ишлар юзасидан олиб бориладиган тергов ишлари самарали кечишини таъминлаш мақсадида бир-бирлари билан, хусусан, процессуал масалалар ва исбот қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик қиладилар.
12. Иштирокчи давлатга, унинг ички қонунчилигига кўра, ўз фуқароларининг бирини ушлаб беришга ёки бошқа йўл билан топширишга фақатгина, ушбу шахснинг ушлаб берилишини ёки топширилишини сўраш билан боғлиқ бўлган суд муҳокамаси ёки тергов ишлари натижасида чиқарилган жазони ўташ учун мазкур иштирокчи давлатга қайтариб берилиши шарти билан рухсат берилган ва бу иштирокчи давлат ҳамда ушбу шахсни ушлаб берилишини сўраётган иштирокчи давлат бу каби тартибга ва улар мақбул деб ҳисоблаган бошқа шартларга рози бўлган барча ҳолатларда, ушбу шахснинг бундай шартли равишда ушлаб берилиши ёки топширилиши мазкур модданинг 11-бандида белиланган мажбурият бажарилиши учун етарли ҳисобланади.
13. Чиқарилган ҳукмни ижро этиш мақсадида сўралган ушлаб беришга қидирилаётган шахс сўралаётган иштирокчи давлатнинг фуқароси бўлганлиги боис рад жавоби берилса, сўралаётган иштирокчи давлат, агар унинг ички қонунчилиги бунга йўл қўйса ва бу ҳолат бундай қонунчиликнинг талабларига жавоб берса, сўров юбораётган иштирокчи давлатнинг мурожаатига биноан сўров юбораётган иштирокчи давлатнинг ички қонунчилигига мувофиқ чиқарилган ҳукмни ёки ҳукмнинг қолган қисмини ижро этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.
14. Мазкур модда доирасига кирган ҳар қандай жиноятни содир этганлиги билан боғлиқ бўлган терговга тортилган шахсга нисбатан терговнинг барча босқичларида адолатли муносабатда бўлиниши, шу жумладан ушбу шахс жойлашган иштирокчи давлатнинг ички қонунчилигида кўзда тутилган барча ҳуқуқ ва кафолатларнинг қўлланилиши кафолатланади.
15. Агар сўралаётган иштирокчи давлатда ушлаб бериш тўғрисидаги мурожаат ҳар қандай шахснинг жинси, ирқи, диний эътиқоди, этник келиб чиқиши ёки сиёсий қарашлари сабабли таъқиб қилиш ёки жавобгарликка тортиш мақсадида қилинаётганлиги ёки ушбу мурожаатнинг қондирилиши юқорида санаб ўтилган сабаблар бўйича ушбу шахснинг ҳолатига зарар етказиши мумкинлиги ҳақида салмоқли ва етарли асослар бўлса, у ҳолда мазкур Конвенциянинг ҳеч бир ҳолати ушлаб бериш мажбуриятини белгилайдиган тарзда талқин қилинмайди.
16. Иштирокчи давлатлар ушлаб бериш тўғрисидаги мурожаатга фақат жиноят солиқ масалалари билан боғлиқ деб топилган ҳолатлардагина рад эта олмайдилар.
17. Сўралаётган иштирокчи давлат, ушлаб беришга рад жавобини беришдан олдин, ўз фикрини баён этиши учун етарли имконият ва ушлаб бериш тўғрисидаги мурожаатда баён этилган далиллар билан боғлиқ маълумотлар тақдим этилиши учун, тегишли ҳолатларда, сўров юбораётган давлат билан маслаҳатлар ўтказади.
18. Иштирокчи давлатлар ушлаб беришни амалга ошириш ёки самарадорлигини ошириш мақсадида икки томонлама ва кўп томонлама битимлар ёки келишувлар тузишга интиладилар.



Download 125.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling