«Битирув малакавий амалиёти»ни ўташнинг биринчи ҳафтасида


Download 313.96 Kb.
bet1/10
Sana08.05.2023
Hajmi313.96 Kb.
#1442850
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Echki hisobot


«Битирув малакавий амалиёти»ни ўташнинг биринчи ҳафтасида, дастлаб мен Тошкент шаҳар прокуратурасидан бириктирилган амалиёт раҳбарим ёрдамида амалиёт ўташ тартибларини белгилаб олдик. Биз амалиётни беш кунлик иш ҳафтасида соат 09:00 дан бошлаб, 18:00 га қадар ўташ тартибини белгилаб, алоҳида календар режа қилдик. Шундан кейин, амалиёт раҳбари барча ходимлар билан таништириб, идорада белгиланган иччки тартиб-қоидалар билан таништирди ва бу бўйича тасдиқланган ҳужжатларни тақдим қилди. Мен ички тартиб-қоидалар билан танишганимдан кейин амалиёёт раҳбарим билан 70 кунлик «Битирув малакавий амалиёти»ни ўташ бўйича 10 ҳафталик режа тузиб олдик ва шу режа асосида назарий билимларимни амалиётда қўллаш, амалий кўникмаларни эгаллаш жараёнини бошладик. Шундан сўнг, мен прокуратура органлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари билан танишиб чиқдим. Биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 2001 йил 29 август куни қабул қилинган янги тахрирдаги “Прокуратура тўғрисида”ги қонун, қолаверса, Бош прокурорнинг буйруқлари, Жиноят-процессуал кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларида келтирилган прокуратура органларининг фаолияти билан боғлиқ нормаларни, прокурор ваколатларини ва бошқа шу каби масаладарни ўрганиб чиқдим. Ўзбекистон Республикасининг конституциясининг 118-моддасида “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади” – деб легилаб қўйилган. Шунингдек, конституциянинг 120-моддасида Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслардан мустақил ҳолда, фақат қонунга бўйсуниб амалга ошириши белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, “Прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасида прокуратура органларининг асосий вазифалари: Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг асосий вазифалари қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишдан иборатлиги белгиланган. Қонуннинг 4-моддасида прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишлари:
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш;
фуқаронинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлашга қаратилган қонунлар ижроси устидан назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳарбий тузилмаларида қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилиш;
тезкор-қидирув фаолиятни, терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш ҳамда уларнинг жиноятчиликка қарши кураш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
жиноятлар юзасидан дастлабки тергов олиб бориш;
судларда жиноят ишлари кўриб чиқилаётганда давлат айбловини қувватлаш, судларда фуқаролик ишларини, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳамда иқтисодий низоларни кўришда иштирок этиш, қонунларга зид бўлган суд ҳужжатларига протест келтириш;
солиқ интизомини мустаҳкамлашга, солиқ, валюта соҳасидаги жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашга, шунингдек давлатга етказилган иқтисодий зарарни қоплашга қаратилган қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш;
ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш жойларида, жиноий жазоларни ва жиноят-ҳуқуқий таъсирнинг бошқа чораларини ижро этиш чоғида қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилиш;
қонун ижодкорлиги фаолиятида ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ишида иштирок этиш эканлиги белгилдаб ўтилган.
Прокуратура органларини ташкил этиш ва фаолиятининг асосий принциплари қонуннинг 5-моддасида кўрсатилагнидек, бирлик, марказлашганлик, қонунийлик, мустақиллик ва ошкоралик принципларига асосланади. Шунингдек, прокурор талабларини бажариш мажбурийлиги қонуннинг 6-моддасида “Прокурорнинг ҳужжатлар, материаллар ва бошқа маълумотларни тақдим этиш, тафтиш, текширишлар ўтказиш, мутахассис ажратиш, прокуратурага келиш ва аниқланган қонунбузарликлар хусусида тушунтиришлар бериш, қонунбузарликларни, уларга имконият яратаётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш, шунингдек қонунга риоя этиш тўғрисидаги ўз ваколатлари доирасида қўяётган талабларини бажариш барча фуқаролар ва юридик шахслар учун мажбурийдир” деб белгиланган. “Прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддаси бўйича Бош прокурор Ўзбекистон Республикаси Президенди ва Олий Мажлис Сенати олдида ҳисобдор бўлар экан.

Download 313.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling