«Битирув малакавий амалиёти»ни ўташнинг биринчи ҳафтасида


Амалиёт ўташнинг тўққизинчи ҳафтасида


Download 313.96 Kb.
bet9/10
Sana08.05.2023
Hajmi313.96 Kb.
#1442850
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Echki hisobot

Амалиёт ўташнинг тўққизинчи ҳафтасида, жиноят ишлари бўйича судларда прокурор иштирокининг таъминланишини ва қабул қилинган суд ҳужжатларида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланганда қўлланиладиган прокурор назорати ҳужжатлари билан, шунингдек, “Прокуратура тўғрисида”ги қонунда келтирилган прокурор назорати ҳужжатлари билан танишиб, амалиётта қўлланиш соҳаси бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлдим. Жиноят ишлари бўйича суд мажлисларида прокурор иштирок этиш тартиби ЖПКнинг 409-моддасида келтирилган. Унга кўра, прокурор биринчи инстанция судларида жиноятларга доир ишларни кўришда иштирок этиб, давлат айбловини қувватлаши, далилларни текширишда иштирок этиши, судланувчиларга, жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар ва судга таклиф этилган бошқа шахсларга саволлар бериши, Жиноят кодексининг нормаларини қўллаши, судланувчининг ҳаракатларини тавсифлаши, унга жазо турини ва меъёрини тайинлаш тўғрисида ҳамда суд ҳал этиши лозим бўлган бошқа масалалар юзасидан ўз фикрини баён қилиши, жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ҳақида ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган чоралар хусусида ўз фикрини билдириши мумкинлиги белгиланган. Бундан ташқари, прокурор давлат айбловини қувватлар экан, ушбу Кодекснинг, Ўзбекистон Республикаси бошқа қонунларининг талабларига ва ишнинг барча ҳолатларини қараб чиқишга асосланган ўз ишончига амал қилади. Суд тергови маълумотлари асосида прокурор судланувчига қўйилган айбловни ўзгартириш зарур деган хулосага келса, у бу ҳақда судга асослантирилган баёнот бериши шарт деб белгилаб қўйилган. Суд муҳокамаси натижасида прокурор суд тергови маълумотлари судланувчининг айбсизлигидан далолат беради деган ишончга келса, у айбловдан воз кечиши ва воз кечиш сабабларини судга баён қилиши шарт. Прокурорнинг айбловдан воз кечиши суд томонидан жиноят ишини реабилитация асосларига кўра тугатишга сабаб бўлади. Прокурор айбловнинг мазмунини ўзгартириш ёки айбловдан воз кечиш сабаблари хусусидаги фикрини судга ёзма равишда тақдим этиши шарт. Прокурор, башарти фуқароларнинг ҳуқуқларини ва жамият манфаатларини муҳофаза этиш мақсадлари талаб қилса, даъво қўзғатади ёки жабрланувчи томонидан қўзғатилган фуқаровий даъвони қувватлайди. Прокурор жиноят ишларини кўришда ёки ҳукмни ижро этиш билан боғлиқ масалаларни ёхуд ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда бошқа масалаларни ҳал этишда апелляция, кассация инстанцияси судида иштирок этади деб кўрсатиб ўтилган. Прокурор суд мажлиси музокарасида ўзининг музокара нутқини айтади.
Бундан ташқари, прокурор суд томонидан чиқарилган ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ўрганиб чиқади. Агар суд ҳукми конунга зид чиққан бўлса, “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 38-моддаси тартибида, суд ҳукмига нисбатан протест келтиради. Агар суд ҳукмини ўрганиб чиқиш жараёнида конун бузилиши ҳолатлари аниқланмаган бўлса, суд ҳукмининг конуний чиққанлиги бўйича хулоса қилади.
“Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддасида “Протест, қарор, тақдимнома, ариза ва огоҳлантирув прокурор назорати ҳужжатларидир” деб белгилаб қўйилган. Протест - қонунга зид бўлган ҳужжатга нисбатан протестни прокурор ана шу ҳужжатни қабул қилган органга ёки юқори турувчи органга келтиради. Мансабдор шахснинг ноқонуний қарорига нисбатан ҳам худди шундай тартибда протест келтирилади. Тақдимнома - Прокурор қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимномани қонун бузилишини бартараф этиш ваколатларига эга бўлган органга ёки мансабдор шахсга киритади. Қарор - Прокурор мансабдор шахс ёки фуқаро томонидан содир этилган қонун бузилишининг хусусиятига қараб жиноят иши, маъмурий ёки интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради. Ариза - Прокурор фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Огоҳлантирув - Прокурор фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига, ҳуқуқ ва эркинликларига, жамият ҳамда давлат манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар тайёрланаётганлиги хусусида ишончли маълумотлар мавжуд бўлганда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида мансабдор шахслар ва фуқароларни қонуннинг бузилишига йўл қўймаслик ҳақида ёзма равишда огоҳлантиради ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликни тушунтиради. “Прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасида прокурорнинг ҳужжатлар, материаллар ва бошқа маълумотларни тақдим этиш, тафтиш, текширишлар ўтказиш, мутахассис ажратиш, прокуратурага келиш ва аниқланган қонунбузарликлар хусусида тушунтиришлар бериш, қонунбузарликларни, уларга имконият яратаётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш, шунингдек қонунга риоя этиш тўғрисидаги ўз ваколатлари доирасида қўяётган талабларини бажариш барча фуқаролар ва юридик шахслар учун мажбурийдир деб белгилаб қўйилган. Шу сабабли, прокурор назорати ҳужжатларининг бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Download 313.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling