«Битирув малакавий амалиёти»ни ўташнинг биринчи ҳафтасида


Амалиёт ўташнинг бешинчи ҳафтасида


Download 313.96 Kb.
bet5/10
Sana08.05.2023
Hajmi313.96 Kb.
#1442850
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Echki hisobot

Амалиёт ўташнинг бешинчи ҳафтасида, прокуратура органларида фуқароларни қубул қилиш, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, девонхонага келиб тушган мурожаатларни расмийлаштириш тартиби, мурожаатларни бошқармалар ҳамда ҳудудийлиги бўйича туман прокуратураларига юбориш тартиби ҳамда прокуратура органларида йиғма жилдларнинг юритилиш тартиби билан танишиб, бевосита бу ишларда қатнашдим. Прокуратура органларида фуқароларни қабул қилиш бўйича тасдиқланнган жадвал бўлар экан. Шу жадвалга асосан фуқаролар қабул қилиниб, уларнинг ариза, мурожаат ва таклифлари ўрганилиб қабул қилинар экан. Прокуратура органларида ҳужжатларни юритиш Бош Прокурорнинг 2020 йил 25-декабрь куни қабул қилинган “Прокуратура органларида иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилиш, ҳужжатларни сақлаш ва архив ишини тартибга солиш тўғрисида”ги 225-сонли буйруғига илова қилинган “Прокуратура органларида иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилиш тўғрисида”ги Йўриқномага асосан амалга оширилар экан. Прокуратура органларига келиб тушган ҳужжатлар нозир томонидан қабул қилинар экан. Прокуратура органларига келиб тушган ҳужжатлар мурожаатлар билан ишлаш тармоқлари, туманларда нозирлар томонидан электрон шаклда ахборот тизимига киритилиб, рўйҳатга олинар экан. Айрим тоифадаги ҳужжатлар ҳам ахборот тизимига, ҳам рўйҳатга олиш китобига қайд қилинар экан. Прокуратура органларида иш юритувига қабул қилинган мурожаатлар, прокуратура ва бошқа суриштирув, тергов органлари томонидан қўзғатилган жиноят ишлари юзасидан очилган назорат ишлари китобдан рўйҳатга олинар экан. Ахборот тизимида ҳужжатни ҳаракатлантирган ходим унинг чиқилишини ташкил этиш учун прокуратура раҳбариётига ёки тегишли таркибий тармоқ бошлиғига киритилар экан. Ҳужжат раҳбарга кўриб чиқилишини ташкил қилиш учун ахборот тизими орқали тақдим қилинганида тегишли ижрочилар белгиланган ҳолда киритилиши мумкин экан. Раҳбар белгиланган ижрочиларни ўзгаришсиз қолдирган, уларни ўзгартирган ёки қўшимча ижрочиларни белгилаган ҳолда устхат яратар экан. Мурожаатлар ва топшириқлар “Жисминий ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун, Бош прокурор буйруқлари ва бошқа тегишли қонун ҳужжатлари асосида ва муддатларга кўриб чиқилар экан. Зарур ҳолларда эса раҳбар томонидан устхатда ҳужжатни ижро қилишнинг қисқартирилган муддатлари белгиланиши мумкин экан. Ҳужжатларнинг ўз муддатида ва сифатли бажарилиши учун бевосита ижрочи ходим ва унинг раҳбари жавобгар бўлар экан. Ижро муддати ижрочининг ахборот тизими орқали киритилган асослантирилган билдиргисига муофиқ тегишли раҳбар томонидан муддат узайтирилиб берилар экан.
Прокуратура органларида қоғоз шаклида ижро қилинган ҳужжатларни жамлаш йиғмажилдлар шакллартирилиб, йиғмажилдларда фақат қоғоз шаклидаги ижро этилган ва тўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар жойлаштирилар экан. Йиғмажилд ҳажми 300 варақдан ошмаслиги, йиғмажилдларда ҳужжатлар турлари бўйича алоҳида-алоҳида хронологик тартибда жамланиши лозим экан. Ҳисобот йили тугагач, йиғмажилдлар номларига муофиқ равишда алоҳида-алоҳида ҳолда тикилиб, саҳифалари рақамланиб, ундаги мавжуд ҳужжатларнинг рўйҳати тузилиши белгиланган. Йиғмажилд саҳифаларининг юқори ўнг бурчагига қора қалам билан рақам қўйилиб, варақ букланган ва ўртасидан тикилган бўлса, у иккида варақ сифатида тартиб рақами билан белгиланиб, муқовадаги сана ҳужжатлар йиғмажилди юритилиши бошланган ва тугатилган кун, ой ва йилга муофиқ келиши, аввалги йилларга оид ҳужжатлар мавжуд бўлган ҳужжатлар мавжуд бўлган йиғмажилдда сана остига олдинги ва жорий йил кўрсатилар экан.

Download 313.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling