«Битирув малакавий амалиёти»ни ўташнинг биринчи ҳафтасида


Амалиёт ўташнинг еттинчи ҳафтасида


Download 313.96 Kb.
bet7/10
Sana08.05.2023
Hajmi313.96 Kb.
#1442850
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Echki hisobot

Амалиёт ўташнинг еттинчи ҳафтасида, ушбу ҳафтада мен амалиёт раҳбари ёрдамида реабилитация ва айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асосларни ва қўллаш тартиби билан, юқори турувчи идоралардан келган топшириқ ва кўрсатмаларга асосан бажариладиган ишлар ҳамда натижаси бўйича тайёрланадиган ҳужжатлар билан танишдим. Реабилитация ва айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар ЖПКнинг 83,84-моддаларида келтирилган. Хусусан, ЖПКнинг 83-моддасида Реабилитация учун асослар келтирлган. Қуйидаги ҳолларда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи қуйидаги ҳолларда айбсиз деб топилади: иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ёки суд муҳокамаси ўтказилган иш бўйича жиноий ҳодиса юз бермаган бўлса; унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса; унинг содир этилган жиноятга дахли бўлмаса реабилитация этилиши лозим бўлар экан. Агар шахс ушбу ҳолатларда ушлаб турилган, уй қамоғи ёки қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган бўлса, моддий ва манавий зарар тўланиши лозим бўлади.
ЖПКнинг 84-моддасида айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар келтирилган. Унга кўра:
шахсни жавобгарликка тортиш муддати ўтган бўлса;
эълон қилинган амнистия акти содир этилган жиноят ёки шахсга дахлдор бўлса;
айбланувчи, судланувчи вафот этган бўлса;
шахсга нисбатан айнан шу айблов бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўлса;
шахсга нисбатан айнан шу айблов бўйича ишни тугатиш ҳақида суднинг қонуний кучга кирган ажрими (қарори) ёки ваколатли мансабдор шахснинг жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёхуд ишни тугатиш ҳақида бекор қилинмаган қарори бўлса;
иш фақат жабрланувчининг шикояти билан қўзғатиладиган ҳолларда унинг шикояти бўлмаса, ушбу Кодекснинг 325-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
шахс ижтимоий хавфли қилмиш содир этган пайтда жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган бўлса;
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси махсус қисмининг тегишли
моддасида шахснинг ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги туфайли ёхуд белгиланган муддат ичида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланганлиги ва (ёки) жиноят оқибатлари бартараф этилганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиниши назарда тутилган бўлса.
Агар Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 3 ва 8-бандларида назарда тутилган ҳолларда, агар айбланувчи, судланувчи ёки вафот этган айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари талаб қилса, ишни юритиш умумий тартибда давом эттирилиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳукм қилиш учун асослар мавжуд бўлса, айблов ҳукми жазо тайинланмасдан чиқарилади деб белгилаб қўйилган. Шунингдек, жиноят содир этганидан кейин руҳий ҳолатининг ўз ҳаракатлари аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган даражада бузилиши юзага келган шахс тўғрисидаги жиноят иши ушбу Кодекснинг 61-бобида белгиланган тартибда айбдорлик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилар экан. Худди шу каби, жабрланувчи Жиноят кодексининг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши ушбу Кодекснинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкин экан.
Жиноят иши қуйидаги ҳолларда шахснинг розилиги билан унинг айблилиги ҳақидаги масалани ҳал қилмай туриб тугатилиши мумкин, башарти:
1) ишни тергов қилиш ёки судда кўриб чиқиш пайтига келиб, қилмиш ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотган ёхуд вазият ўзгариши оқибатида бу шахс ижтимоий жиҳатдан хавфли бўлмай қолган деб эътироф этилса;
2) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган шахс айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган ва келтирилган зарарни бартараф қилган бўлса;
3) содир этилган қилмишнинг хусусиятини, биринчи марта ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этганнинг шахсини ҳисобга олиб, материалларни вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга қараб чиқиш учун бериш мақсадга мувофиқ бўлса ЖПКнинг 84-моддаси асосида тугатилиши мумкин.
Юқори турувчи идоралардан келган топшириқ ва кўрсатмаларга асосан бажариладиган ишлар ҳамда натижаси бўйича тайёрланадиган ҳужжатлар билан танишиб чиқдим ва керакли кўникмаларга эга бўлдим. Юқори турувчи идоралардан келган топшириқ ва кўрсатмаларда кўрсатилган, бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан топшириқ ва кўрсатмаларда белгиланган ҳаракатлар олиб борилади, масалалар жойига чиқиб ўрганилади. Юқори турувчи прокуратура органларидан келган топшириқ ва кўрсатмалар ахборот тизимидан ва лозим бўлса рўйҳатга олиш китобига рўйҳатга олиниб, раҳбар томонидан тегишли ижрочига ижро учун юборилади. Агар топшириқда муддат кўрсатилган бўлса, шу муддатда, муддат кўрсатимаган бўлса, бир ой ичида кўриб чиқилиши лозим. Келган топшириқ ва кўрсатмалар бажарилганлиги якунлари бўйича, топшириқ ва кўрсатмалар келган раҳбар номига топшириқ ва кўрсатмалар бўйича бажарилган иўлар бўйича ахборот берилади.

Download 313.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling