«Битирув малакавий амалиёти»ни ўташнинг биринчи ҳафтасида


Амалиёт ўташнинг саккизинчи ҳафтасида


Download 313.96 Kb.
bet8/10
Sana08.05.2023
Hajmi313.96 Kb.
#1442850
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Echki hisobot

Амалиёт ўташнинг саккизинчи ҳафтасида, ушбу кунларда мен прокуратура органларида фуқароларнинг ариза, таклиф ва шикоятларни кўриб чиқишда қонун ҳужжатлари асосида иш олиб борилишини йўлга қўйиш тартибларини, тасдиқланган жадвалга асосан фуқароларни шахсий қабул қилинишини ташкил этиш жараёни ҳамда давлат ҳокимяти органлари ходимларининг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан келиб тушган шикоят ва аризаларни кўриб чиқиш тартиби билан бевосита қатнашган ҳолда ўргандим. Фуқаролар ва юридик шахслар томонидан йўлланган ариза ва мурожаатлар Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ва Бош прокурорнинг 25.12.2020 йилдаги “Прокуратура органларида иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилиш, ҳужжатларни сақлаш ва архив ишини тартибга солиш тўғрисида”ги 225-сонли Буйруғи ва шу буйруқ билан тасдиқланган Йўриқнома талаблари асосида қабул қилиниб, кўриб чиқилар экан. Ушбу йўриқнома бўйича прокуратура органларига келиб тушган барча ҳужжатлар туман прокуратураларида нозирлар томонидан электрон шаклда ахборот тизимига киритилиб, рўйҳатдан ўтказилар экан. Келиб тушган барча ҳужжатлар ўша куннинг ўзида ёки иш вақти тугаганидан кейин келиб тушган тақдирда эса, кейинги иш кунида рўйҳатдан ўтказилишини билиб олдим. Ҳужжатлар прокуратура органларида юритиладиган китобда рўйҳатдга олинганида унинг пастки ўнг бурчагига тегишли штамп қўйилади. Шундан сўнг, фуқароларнинг ариза ва мурожаатлари, топшириқлар ҳамда бошқа кирим бўлган барча ҳужжатлар прокурорга резолюция қўйиш ва соҳа йўналишлари бўйича ходимларга ижро қилиш учун топширилади. Бундан ташқари агар лозим бўлса, ариза мурожаатларни, топшириқларни бажариши учун муддат ҳам белгилаб бериши мумкин. Фуқароларнинг ариза ва мурожаатлари тегишли ходим томонидан ўрганилади ҳамда прокурорга тасдиқлатади. Шундан сўнг фуқароларнинг ариза ва мурожаатларига жавоб хати юборилади. Шу билан бирга ахборот тизимидан назоратдан чиқарилади. Прокуратура органларида топшириқ, ариза ва мурожаатларнинг кўриб чиқилиши, сақланиши ва барча ходимлар учун кўриниб турадиган ахборот тизими яратилган.
Бундан ташқари, прокуратура органларининг барча бўғинларида фуқаролар ва юридик шахсларни қабул қилиш бўйича расмий тасдиқланган жадвал мавжуд. Шу жадвал асосида фуқароларни қабул қилиш ва уларнинг мурожааатлари ўрганиб чиқилади. Фуқароларни қабул қилиш прокурор ва тақсимланган соҳа йўалишлари бўйича ходимлар томонидан ўтказилади. Фуқаролар ва юридик шахс вакиллари билан ўтказилган қабул натижаси бўйича мурожаатлар қабул қилиб қолинади ва девонхонага топширилади. Девонхонада мурожаатлар тегишли тартибда расмийлаштирилади ва ижро учун топширилади ҳамда хар бир мурожжат юзасидан тегишли фуқаролар ёки юридик шахс вакилларига жавоб хатлари йўлланади.
Фуқаро ва юридик шахс вакиллари томонидан давлат бошқару органлари ходимларининг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан келиб тушган шикоят ва аризалар ахборот тизимидан рўйҳатдан ўтказилади. Раҳбар томонидан шикоят ва аризалар кўриб чиқиш учун тегишли ходимларга йўналтирилади. Ариза юзасидан мурожаат қилувчидан давлат органи ходимидан батафсил тушунтириш хатлари олиниб, мурожаат бўйича давлат органлари ходимларига идоравий хизмат текшируви тайнланади. Бундан ташқари, ҳақиқатни аниқлаш учун барча чоралар кўрилади. Хизмат текшируви хулосаси, томонларнинг тушунтириш хатлари ва бошқа ишга оид ҳужжатлар тўпланиб, ҳуқуий баҳо берилади. Агар давлат ходимининг ҳаракатларида жиноят аломатлари сезилса, Шакл-1 китобига рўйҳатга олиниб, терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилади ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилинади. Бу ҳақда мурожаат этувчига ёзма жавоб хати юборилади.

Download 313.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling