«Битирув малакавий амалиёти»ни ўташнинг биринчи ҳафтасида


Амалиёт ўташнинг тўртинчи ҳафтасида


Download 313.96 Kb.
bet4/10
Sana08.05.2023
Hajmi313.96 Kb.
#1442850
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Echki hisobot

Амалиёт ўташнинг тўртинчи ҳафтасида, ушбу ҳафта давомида прокуратура органларининг ижтимоий, иқтисодий ва соғлиқни сақлаш соҳаларида қонунчилик ижросининг таъминланиши, ижро ва меҳнат интизомига амал қилиниши юзасидан назоратини ўрганиб чиқдим. Прокуратура органлари томонидан ижтимоий, иқтисодий ва соғлиқни сақлаш соҳаларида қонунчилик ижросининг таъминланиши бўйича текширишлар ўтказилар экан. Амалиётда бўлган вақтимда, Тошкент шаҳар прокуратурасининг тегишли бошқармалари томонидан иқсисодий, ижтимоий ва соғлиқни сақлаш бошқармаларида қонунлар ижроси, менҳат кодекси, фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан мутахассислар жалб қилинган ҳолда текширишлар ўтказилди. Тошкент шаҳар солиқ бошқармасида ўтказилган текширишлар давомида бир қанча қонун бузилишларига йўл қўйилганлиги аниқланди. Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича тегишли қонуний чоралар кўрилди. Хусусан, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғининг 15 та ходимларни таътилга чиқариш бўйича бўйруқларида меҳнат қонунчилиги ва Ўзбекистон Республикасининг ПФ-5875-сонли фармонининг талаблари бузилганлиги, 4 та ҳолатда улар билан нотўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги, 8 та ҳолатда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун талаблари бузилганлиги аниқланди. Бу ҳолатлар бўйича прокурор назорати ҳужжатлари қабул қилинди. Хусусан, буйруқни қонун нормаларига муофиқлаштириш бўйича протест киритилди. Бундан ташқари, Қолган ҳолатлар бўйича, Солиқ бошқармаси бошлиғи номига “Прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг 40-моддасига асосан қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимнома киритилди. Шунингдек, фуқароларнинг мурожаатлари қонун доирасида қўриб чиқилмаганлиги ва уларга “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунда белгиланган тартибда жавоб бермаганлиги сабабли, масъул ходимга маъмурий иш қўзғатилиб, масъул шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича қарор чиқарилиб, маъмурий жавобгарликка тортилди.
Шу билан бирга соғлиқни сақлаш бошқармасида ўтказилган текшириш натжасида аниқланган юқоридаги каби ҳолатлар бўйича тегишли прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, масъул шахсларга нисбатан интизомий ва маъмурий жазоларни қўллаш чоралари кўрилди.

Download 313.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling