«Битирув малакавий амалиёти»ни ўташнинг биринчи ҳафтасида


Амалиёт ўташнинг иккинчи ҳафтасида


Download 313.96 Kb.
bet2/10
Sana08.05.2023
Hajmi313.96 Kb.
#1442850
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Echki hisobot

Амалиёт ўташнинг иккинчи ҳафтасида, Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларинида белгиланган прокурор ваколатлари доирасини, прокуратура органларининг давлат органлар фаолиятининг қонунийлигини назорат қилиш шакл ва усулларини, прокурорнинг суриштирув ва дастлабки тергов органлари шунингдек, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг қонунларнинг ижро этиши устидан назоратни амалга ошириш фаолияти билан боғлиқ фаолиятини қонун ҳужжатлари асосида амалий ўргандим. Прокурор қонун ҳужжатларида белгиланган қўйидаги ваколатларга эга экан. “Прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддасида прокурорнинг ваколатлари келтирилган бўлиб, улар қуйидагича:
фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилганлиги тўғрисидаги аризалар, шикоятлар ҳамда бошқа маълумотларни кўриб чиқади ва текширади;
аризачиларга уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тартибини тушунтиради;
фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишининг олдини олиш ва бартараф этиш, қонунни бузган шахсларни жавобгарликка тортиш ҳамда етказилган зарарни қоплаш чора-тадбирларини кўради;
ушбу Қонуннинг 22-моддасида назарда тутилган ваколатлардан фойдаланади.
Фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилишини жиноий хусусиятга эга деб билиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда прокурор жиноят иши қўзғатади ҳамда уни содир этган шахслар қонунга биноан жиноий жавобгарликка тортилишига доир чораларни кўради.
Фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилиши маъмурий ҳуқуқбузарлик хусусиятига эга бўлган ҳолларда прокурор маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатади ёки зудлик билан ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги маълумотни ва текширув материалларини маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган органга ёки мансабдор шахсга беради деб кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, ушбу қонуннинг 28-моддасига кўра, жиноятчиликка қарши курашишни амалга оширувчи органлар томонидан ижро этилиши устидан назорат қилиш жараёнида прокурор ўз ваколатлари доирасида:
суриштирув ва дастлабки тергов органларидан, шунингдек терговга қадар текширувни ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлардан жиноят ишларини, терговга қадар текширув, тезкор-қидирув фаолияти, суриштирув ва дастлабки тергов ҳужжатлари ва материалларини ҳамда бошқа маълумотларни текшириш учун талаб қилади;
содир этилган ёки тайёрланаётган жиноятлар ҳақидаги аризалар ва хабарларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ҳамда ҳал этиш тўғрисидаги қонун талабларининг ижросини ҳар ойда камида бир марта текширади;
терговчилар ва суриштирувчиларнинг, шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг қонунга хилоф ҳамда асоссиз қарорларини бекор қилади;
жиноятларни тергов қилиш, эҳтиёт чорасини танлаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш, жиноят тавсифини белгилаш, айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш, айрим тергов ҳаракатларини бажариш ва жиноят содир этиб яширинган шахсларни қидириш тўғрисида ёзма кўрсатмалар беради;
терговга қадар текширувни ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга ушлаш, мажбурий келтириш, қидириш, тинтув ўтказиш, олиб қўйиш тўғрисидаги қарорларни ва суднинг қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги ажримини ижро этишни, бошқа тергов ҳаракатларини, шу жумладан прокурорнинг ёки прокуратура терговчисининг иш юритувида бўлган ишлар юзасидан тергов ҳаракатларини бажаришни топширади, жиноятларни очиш ва жиноят содир этган шахсларни топиш учун зарур чоралар кўриш тўғрисида кўрсатмалар беради;
суриштирувда, дастлабки терговда иштирок этади ҳамда зарур ҳолларда, жиноят-процессуал қонунга мувофиқ ҳар қандай иш бўйича айрим тергов ҳаракатларини шахсан бажаради ёки терговни тўла ҳажмда амалга оширади;
суриштирув, дастлабки тергов муддатини узайтиради, эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи ва айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисида судга илтимоснома киритади;
жиноят ишларини суриштирув ва дастлабки тергов органларига қўшимча тергов ўтказиш тўғрисидаги ўз кўрсатмалари билан қайтаради;
жиноят ишини суриштирув органидан терговчига, прокуратуранинг бир терговчисидан бошқасига, жиноят-процессуал қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда эса бир дастлабки тергов ва суриштирув органидан бошқа дастлабки тергов ва суриштирув органига ўтказади;
суриштирувчини ёки терговчини, агар у ишни тергов қилиш чоғида қонун бузилишига йўл қўйган бўлса, суриштирувни ёхуд дастлабки терговни давом эттиришдан четлатади;
қонунда назарда тутилган ҳолларда, тергов ҳаракатларини олиб боришга санкция беради, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида, айбланувчини лавозимидан четлаштириш ҳақида, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисида, мурдани эксгумация қилиш ҳақида, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисида судга илтимоснома киритади ёки илтимосномага розилик беради; жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида ёки жиноят ишини амнистия актига асосан тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритади;
жиноят ишларини қўзғатади ёки уларни қўзғатишни рад этади, жиноят ишларини тугатади ёхуд улар юзасидан иш юритилишини тўхтатади;
қонунда назарда тутилган ҳолларда терговчининг ва суриштирувчининг ишни тугатишига розилик беради;
айблов хулосасини ёки айблов далолатномасини ёхуд қарорини тасдиқлайди, ишни судга юборади;
қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириши белгиланган.
Прокуратура органлари давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг қонунийлигини текшириш, тафтиш, таҳлил қилиш орқали ўрганиб чиқади. Фуқароларнинг ариза ва мурожаатлари юзасидан ҳам давлат органлари ва ташкилотларида текширишлар ўтказиши мумкин. Агар, қонун бузилиши ҳолатлари аниқланса, раҳбарларга, қонунни бузган шахсларга тегишли тартибда интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик масаалаларини кўриб чиқади. Шунинг билан бирга, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича, “Прокуратура тўғрисида”ги қонунда белгиланган прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилади. Қонуннинг 25-моддасида қонунлар ижросини текшириш қонунларнинг бузилаётганлиги тўғрисидаги аризалар ва бошқа маълумотлар асосида, шунингдек қонунийлик прокурор томонидан чоралар кўрилишини талаб қиладиган ҳолатда эканлигидан келиб чиққан ҳолда қонунда белгиланган тартибда ўтказилади деб белгиланган.
Прокурорнинг суриштирув ва дастлабки тергов органлари шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг қонунларнинг ижро этиши устидан назоратни амалга ошириш Жиноят-процессуал кодексининг 382-моддасида “Суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларини юритишда қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат прокурор томонидан амалга оширилади. Жиноят содир этилгани тўғрисидаги ариза ва хабарларни кўриш ҳамда ҳал қилиш, текширишни амалга оширишнинг ушбу Кодексда белгиланган тартиби, чиқарилган қарорларнинг қонунийлиги суриштирув ва дастлабки тергов органларининг қонунларнинг ижро этилиши устидан олиб борадиган назоратининг соҳасидир. Суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириб, прокурор ўз ваколати доирасида: - суриштирув ва дастлабки тергов органларидан ҳамда терговга қадар текширувни ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлардан ишларни текшириш учун, содир этилган жиноятларга оид тезкор-қидирув, суриштирув, дастлабки тергов ишларининг боришига доир ҳужжатларни, материалларни ва бошқа маълумотларни талаб қилиб олади; содир этилган ёки тайёрланаётган жиноятлар ҳақидаги ариза ва маълумотларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва ҳал этиш тўғрисидаги қонун талаблари қай даражада ижро этилаётганлигини ҳар ой камида бир марта текширади, суриштирувчилар ва терговчиларнинг шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг қонунга хилоф ҳамда асоссиз қарорларини бекор қилади, жиноятларни тергов қилиш, эҳтиёт чорасини танлаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш, уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш ҳақида илтимоснома қўзғатиш жиноят тавсифини белгилаш, ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш, айрим тергов ҳаракатларини бажариш ва жиноят содир этган шахсларни қидириш тўғрисида ёзма кўрсатмалар беради ва шу каби ушбу моддада кўрсатилган ваколатларни амалга оширади. Бундан ташқари прокурор жиноят ишини бир терговчидан бошқа терговчига ўтказиши мумкин, қолаверса, ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда ва тартибда эса, бир дастлабки тергов ва суриштирув органидан бошқа дастлабки тергов ва суриштирув органига ўтказади” деб кўрсатиб ўтилган. Амалиётни ўташ давомида прокурор қонунда белгиланган ваколатларини амалга оширишининг тартибини кўрдим ҳамда ўзимга бу бўйича амалий кўникмалар олдим.

Download 313.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling