“Бизнес” таълим йуналиши талабалари учун


Download 1.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/85
Sana05.11.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1749849
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   85
Bog'liq
xalqaro biznes (1)

 
 
 
 
Мавзу 8. Халкаро молиявий мухит 
8.1. Халкаро валюта тизимининг мохияти ва структураси. 
8.2. Халкаро валюта тизимининг ривожланиш боскичлари. 
8.3. Халкаро резерв валюта бирликлари. 
8.4. Европа валюта тизими. 
8.5. Халкаро валюта ва молия-кредит бозорлари 
8.6. Валюта курсларининг баркарорли 
 
8.1. Халкаро валюта тизимининг мохияти ва структураси. 
XX аср урталарида халкаро иктисодий, молиявий ва валюта 
муносабатлари ривожланиши янги кучланиш олди. Очик иктисодиёт 
куришнинг умумий тенденцияси савдо айирбошлашувининг тезлашишига, 
халкаро молиялаштиришнинг ривожланишига, янги валюта 
бозорларини хосил булишига, турли мамлакатлар орасида валюта-молия 
муносабатларининг кенгайишига имкон беради. Валюта муносабатлари
пулнинг жахон пули функцияси билан боглик, булган иктисодий 
муносабатларни намоён килади. Пул жахон пули сифатида ташки савдо ва 
хизматлар, капитал миграцияси, фойданинг нивестициялари 


95 
кучайиши, заём ва субсидиялар бериш, илмий-техник алмашув, туризм, 
давлат ва хусусий пул кучиришларига хизмат килади. Валюта 
муносабатлари миллий ва халкаро даражаларда амалга оширилади. 
Миллий даражада улар Миллий валюта тизимлари (МВТ) сохасини камраб 
олади. Миллий валюта тизими бу валюта конунчилиги билан 
белгиланадиган давлат валюта муносабатларини ташкил килишнинг 
шаклидир. МВТнинг узига хос томони у ёки бу давлат иктисодиётининг, 
шунингдек ташки иктисодий алокаларининг ривожланиш даражаси ва 
узига хослиги билан аникданади. Миллий валюта тизими куйидагилар
билан характерланади: 

миллий валюта бирлиги; 

расмий олтин ва валюта захираларининг таркиби; 

миллий валюта паритети ва валюта курси шаклланишининг 
механизму; 

валюта кайтиши шароитлари

валюта чекланишларининг мавжудлиги ёки йуклиги; 

давлатларнинг ташки иктисодий хисоб-китобларини амалга ошириш 
тартиби ва бошкалар.
Миллий валюта тизимларини богловчи звено булиб валюта курси ва 
паритет хизмат килади. Валюта курси алохида мамлакатлар валюталари 
нисбати ёки маълум давлат валютасининг бошка давлатлар валютасида 
хисобланган “нархи”ни намоён килади. Паритет - валюталарнинг улардаги 
олтинга мос келувчи нисбатидир. Аммо валюта курси амалда хеч качон 
паритет билан мос келмайди. Халкаро валюта тизими (ХВТ) жахон 
хужалиги доирасида валюта муносабатларини ташкил килишнинг шакли 
хисобланади. У жахон капиталистик хужалиги эволюцияси натижасида 
пайдо булади ва хукукий жихатдан давлатлараро келишувлар билан 
расмийлаштирилган. Халкаро валюта тизимининг асосий элементлари 
куйидагилардир: 

валюта бирликларининг миллий ва коллектив захиралари;-халкаро
ликвидли активларнинг таркиби ва структураси; 

валюта паритетлари ва курслари механизми; 

валюталарнинг узаро алмашув шартлари; 

халкаро хисоб-китоб шакллари; 

халкаро валюта бозори ва жахон олтин бозори режими; 

валюта-молия ташкилотлари (ХВФ, ХТТБ ва б.) ни тартибга
солувчи давлатлараро валюта-кредит ташкилотларининг макоми. 
Халкаро валюта тизимининг асосий вазифаси - мухим иктисодий 
усишни таъминлаш; инфляцияни камайтириш; ташки иктисодий алмашув 
ва тулов оборотининг тенглигини куллаб-куватлаш учун халкаро хисоб-
китоблар ва валюта бозори сохасини тартибга солишдан иборат. Халкаро 
валюта тизими-динамик, ривожланаётган тизим. У доимо узгаради, 


96 
ривожланади. ХВТ эвалюциясининг йуналиши Гарб давлатлари 
иктисодиёти узгаришининг илгор тенденциялари, умуман жахон 
хужалигининг шароитлари ва талаблари узгариши билан аникланади.

Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling