Бкп фанидан 3 курс талабалари учун амалий кўникмаларни қадамма-қадам бажарилиш алгоритми


Download 32.43 Kb.
bet1/9
Sana04.02.2023
Hajmi32.43 Kb.
#1164244
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3 курс Амалий куникмалар


БКП фанидан 3 курс талабалари учун амалий кўникмаларни қадамма-қадам бажарилиш алгоритми:







Амалий кўникмалар

Болаларда тери, тери ости ёғ қаватини текшириш

1

Терини умумий кўрикдан ўтказиш;
Умумий кўрик иложи борича табиий ёруғликда ўтказилади. Тери қопламлари юқоридан пастга қараб: бошнинг сочли қисмлари, бўйин, табиий бурмалар, чов ва думба сохалари, кафт, товон, бармоқлар ораси кўрикдан ўтказилади.Кўрикда бахоланади: тери ранги ва бир маромдалиги, намлиги, тозалиги (тошмалари ва бошқа патологик элементлари қипиқланиши, қон куйилишлари йўқлиги), тери қопламлари бутунлиги, харорати, тери хосилалари (соч ва тирноқ) холати.

2

Эластиклигини текшириш.
Бош ва кўрсаткич бармоқлар билан тери ости қавати кам ривожланган жойларда – кўкрак кафасининг олдинги юзасида, қўл панжанинг ташқи томонида, тирсак букилмасида бурмага йиғилади. Нормада кўп миқдорда майда бурмачалар хосил булиб, бармоқ олинганда кетидан оқ доғ хосил бўлмасдан тезда жойига тушади. Йирик бурма хосил бўлиб, бармоқ олинганда кетидан оқ доғ хосил бўлса, терининг эластиклиги пастлигидан далолат беради.

3

Терининг намлиги текширилганда терининг симметрик сохаларида – қўл кафт териси, оёқ кафти, қўлтиқ ва чов сохалари териси силаб кўрилади.

4

Терининг ҳароратини қўл кафтининг ташқи томони билан боланинг орқасини ушлаб кўриб хам текшириш мумкин. Асосан болаларда қўлтиқ остида текширилади. Эрта ёшдаги болаларда, холсиз в беморларда тана хароратини оғиз бўшлиғида, чов бурмасида ёки орқа тешикда ўлчаш мумкин. Нормада болаларда оғиз бўшлиғи ва туғри ичакдаги температура қўтиқ остидагига қараганда 0,5-1 Сга фарқланади, 37,5 С дан ошмаслиги керак.

5


Download 32.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling