Боб. «Молиявий ҳисоб» фанининг предмети, тадқИҚот усуллари


Бухгалтерия ҳисобининг ахборотидан фойдаланувчиларнинг манфаати


Download 49.63 Kb.
bet4/13
Sana24.03.2023
Hajmi49.63 Kb.
#1291324
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1 МАВЗУ

Бухгалтерия ҳисобининг ахборотидан фойдаланувчиларнинг манфаати

Фойдаланувчилар

Манфаати

Ахборот манбалари

Субъектнинг менежерлари

Ишлаб чиқариш ва молиявий фаолиятнинг самарадорлигини баҳолаш. Молиявий ва бошқарув қарорларини қабул қилиш

Субъектнинг ички ҳисоботлари.
Субъектнинг молиявий ҳисоботи

Солиқ органлари

Солиққа тортиш

Молиявий ҳисобот Солиқ декларасияси. Ички текши- рувларнинг маълумотлари

Акциядорлар

Акциялар қиймати курсининг истиқболларини ва дивидендларни тЎлаш истиқболларини баҳолаш

Молиявий ҳисобот

Рредиторлар

Рредиторлик қарзларини Ўзиш ва фоизларни тЎлаш учун керакли ресурсларнинг мавжудлигини аниқлаш

Молиявий ҳисобот, махсус маълумотномалар

Мол этказиб берув-

Етказиб берилган моллар

Молиявий ҳисобот

чилар

бЎйича қарзларни тЎлаш учун ресурсларнинг мавжудлигини аниқлаш




Харидорлар

Маҳсулотга қЎйилган нархларнинг асосланганлиги

Молиявий ҳисобот

Статистика органлари

Статистик умумлаштирувлар

Статистика ҳисоботлари.
Молиявий ҳисобот

Умуман олганда, бухгалтерия ҳисоби фани бошқа иқтисодий фанлар сингари жамиятнинг ривожланиб бориши билан у ҳам хЎжаликни бошқаришнинг асосий қуролларидан бири сифатида доимо ривожланиб боради. Буни масалан, бухгалтерия ҳисобининг бошқа соҳадаги Ўзгаришлар ва такомиллашишини инобатга олмай туриб, счётлар режасининг Ўзгаришларида ҳам кЎриш мумкин. Жумладан, счётлар режасидаги энг катта Ўзгариш 1960 йилнинг 1 январида содир бЎлган. Бунда бухгалтерия ҳисобининг синтетик счётларининг сони анча қисқартирилиб, уларнинг коди (рақами) уч рақам (000)ли белгидан икки (00) рақамли белгига айлантирилган. Бу эса бухгалтерия ҳисобини соддалаштиришдан ташқари, уни механизасиялаш ва автоматлаштиришда Ўз вақтида жуда қЎл келган. Счётлар режасида кейинги қисман Ўзгаришлар 1985, 1986 ва 1987 йилларда юз берган. Бу Ўзгаришлар хЎжалик механизмида содир бЎлган Ўзгаришлар ва такомиллаштиришлар муносабати билан юз берган.


Счётлар режасининг охирги Ўзгариши бизнинг Республикамизда 2002 йил 9 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 103- сонли буйругъи билан Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-БҲМС) «ХЎжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хЎжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби Счётлар режаси ва уни қЎллаш бЎйича Ёъриқнома» (Янги таҳрирда) тасдиқланди ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2002 йил 23 октябрда 1181- сон билан рЎйхатга олинди. Ушбу счётлар режаси 2002 йил 2 ноябрдан бошлаб кучга кирган.
Маълумки, бухгалтерия ҳисоби қарорлар қабул қилиш учун зарур бЎлган ахборотни Ўлчаш, ишлаш ва топшириш тизими сифатида таърифланади.


  1. Download 49.63 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling