Боб. «Молиявий ҳисоб» фанининг предмети, тадқИҚот усуллари
активлар = пассивлар + капитал
Download 49.63 Kb.
|
1 МАВЗУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мажбуриятлар
- Капитал
активлар = пассивлар + капитал
бизда: активлар=мажбуриятлар+капитал тенглиги билан ифодаланади, яъни барча активлар барча пассивларга тенг бЎлади. Шу келтирилган тенглама бутун дунёда балансли тенглама сифатида маълумдир. Активлар - бу субъектда илгари амалга оширилган муомалалар ёки Ўтган даврда содир бЎлган ҳодисалар воситасида ва мазкур юридик шахс томонидан сотиб олинган ёки назорат қилинадиган маблагъларнинг ҳолатини акс эттиради. Активлар балансда пулда ифодаланган қийматлик, яъни пул маблагълари ва қарздорлик мажбуриятлар (дебиторлар), материал қийматликлар, жумладан, товар Резервлари, эр участкалари, иморатлар, асбоб-ускуналар, муаллифлик ҳуқуқлари ва савдо белгилари сифатида келтирилади. Мажбуриятлар - мазкур юридик шахс томонидан бошқа юридик шахслардан олинган активлар ёки уларнинг хизматидан фойдаланиб илгари амалга оширилган муомалалар ёки илгари бЎлиб Ўтган ҳодисалар натижасида даромадларнинг тахмин қилинган потенсиал камайишини англатади. Мажбу- риятлар компаниянинг қарзлари, кредиторларга кредитга сотиб олинган товарлар ва хизматлар учун қарзлар, топширилган векселлар учун қарзга олинган пул маблагълари, ишчи ва хизматчиларга меҳнат ҳақи бЎйича қарзлар, ҳамда давлатга солиқлар ва бошқа тЎловлар бЎйича қарзлардан иборат. Агар фирма Ўз қарзларини тЎлаш қобилиятига эга бЎлмаса, унда қарзларини тЎлаш учун фирманинг активларини мажбурий соттириш Қонун билан белгиланган. Бунда кредиторлар мулк эгаларига қараганда кЎпроқ хуқуққа эга бЎлиб, Ўзларига тегишли бЎлган суммаларни тЎла-тЎкис ундириб олиш ҳуқуқига эгадирлар. Капитал - юридик шахснинг мавжуд активларидан мажбурият суммаларининг айириб ташланганидан кейин қолган қисми (суммаси)дан иборат бЎлиб, шу юридик шахснинг манфаатини англатади. Бизнесда мулк эгасининг манфаати Ўз капитали ёки оддий қилиб айтганда, капитал деб номаланди. Капитал мулк эгасининг компания активларига қилинган талабнома (заявка)сини англатади. Унинг суммаси қолдиқ капитал деб аталади. Чунки, агар мулк эгаси ҳамма мажбуриятларини тЎласа, қолган сумма капитал ҳисобланади. Шундай қилиб баланс тенгламасидан фойдаланиб, капитални қуйидагича аниқлаш мумкин: Download 49.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling