Боб. «Молиявий ҳисоб» фанининг предмети, тадқИҚот усуллари
Бухгалтерия ҳисобини юритишда ҳисоб сиёсатининг Ўрни ва аҳамияти
Download 49.63 Kb.
|
1 МАВЗУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳисоб сиёсатининг услубий асослари ва уни қЎллаш тартиби.
- Қисқача хулоса
Бухгалтерия ҳисобини юритишда ҳисоб сиёсатининг Ўрни ва аҳамияти.
Рейинги пайтларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот тизимида катта Ўзгаришлар бўлиб ўтмоқда. Бунда айниқса 1992 йил бозор иқтисодиёти ҳамда халқаро талабларга жавоб берадиган ҳисоб тизимини яратишда муҳим сана бЎлиб қолди. Бозор иқтисодиётига Ўтиш шароитидаги бухгалтерия ҳисобини такомиллаштиришнинг асосий хусусияти шундаки, давлат томонидан ҳисоб ишларини ташкил қилишга доир хужжатларда бухгалтерия ишларини уюш- тиришнинг асосий услубий принциплари билан биргаликда субъектга ҳисоб юритишда у ёки бу сиёсатни, бухгалтерия ҳисобининг шаклини, ҳисоб ахборотини ишлаш технологиясини, бухгалтерия ишларини ташкил қилиш усулларини танлаш хуқуқлари берилган. Шу муносабат билан кейинги йилларда ватанимиздаги ҳисоб назарияси ва амалиётида субъектнинг ҳисоб сиёсати деган тушунча пайдо бЎлиб, у замонавий шароитдаги бухгалтерия ҳисобининг ривожланиш ёъналишини акс эттиради. Ҳисоб сиёсатининг услубий асослари ва уни қЎллаш тартиби. Ҳисоб сиёсатини бухгалтерия ҳисобини юритиш субъектнинг маблагъларини ҳисобот йилида баҳолашнинг услубий қоидаларининг йигъиндиси деб таърифлаш мумкин. Эндиликда ҳар қандай мулкчилик шаклидаги, ташкилий-ҳуқуқий тузилишдаги ва тармоққа тегишли субъектлар қуйидаги соҳалар бЎйича Ўзининг ҳисоб сиёсатини танлаб олиши мумкин: асосий воситаларнинг амортизасиясини ҳисоблаш; асосий воситаларни таъмирлаш сарфларини ҳисобга олиш; материалларни сотиб олиш сарфларини ҳисобга олиш; моддий айланма маблагъларининг ҳисобини ташкил қилиш ва баҳолаш; ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш; материаллар, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот, жЎнатилган товарларни баҳолаш; ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотни ҳисобда акс эттириш; маҳсулот (ишлар, хизматлар) реализасиясини ҳисобга олиш; шубҳали қарзлар бЎйича ҳар хил Резерв (резерв)ларни яратиш; соф фойда ҳисобидан ҳар хил жамгъармаларни ҳосил қилиш ва бошқа масалалар бЎйича. Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига кўра бухгалтерия ҳисобининг ташкил қилиниши корхона, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбари томонидан амалга оширилади. Бунда субъектнинг раҳбарига қуйидаги ҳуқуқлар берилади: бош бухгалтер раҳбарлигида бухгалтерия хизмат соҳасини яратиш; шартнома асосида таклиф қилинган мутахассис билан бухгалтерия ҳисобини юритиш, шартнома асосида ихтисослашган бухгалтерлик фирмасига топшириш ёки бухгалтерия ҳисобининг субъектига кирадиган хўжалик бирлашмасининг марказлаштирилган бухгалтерияси бЎлимининг хизматидан фойдаланиш; бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш. Шу билан бирга субъектнинг раҳбарига қуйидагиларни таъминлаш мажбуриятлари юклатилган: ички ҳисоб ва ҳисобот тизимини ишлаб чиқиш; хЎжалик муомалаларини назорат қилиш тартиби; бухгалтерия ҳисобининг тЎлиқлиги ва ишончлилиги; ҳисоб хужжатларининг сақланишини; ташқи фойдаланувчиларга молиявий ҳисоботни тайёрлаб бериш; солиқ ҳисоботлари ва бошқа молиявий хужжатларни тайёрлаб бериш; ҳисоблашишларнинг Ўз вақтида амалга оширилиши. Субъектда пул маблагъларини, товар-моддий ва бошқа қийматликларни қабул қилиш учун асос бЎлиб ҳисобланган хужжатлар, корхона, муассаса ва ташкилотнинг кредит ва ҳисоблашиш мажбуриятлари ва шунингдек бухгалтерия ҳисоботи ва баланси раҳбар ёки унинг хоҳиши билан белгиланган шахслар томонидан имзоланади. Субъектнинг раҳбари хужжатларга Ўз имзоларини қЎядиган икки рЎйхатни белгилаб тасдиқлайди. Биринчи рЎйхатга раҳбарлик функсияларини бажарувчи шахслар, иккинчисига эса - бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув функсияларини бажарувчи шахслар киритилади. Иккинчи рЎйхатдаги шахсларнинг имзосисиз хужжатлар ҳақиқий ҳисобланмайди. Бозор иқтисодиёти шаротида ҳар бир корхона, ташкилот ёки фирма фармон, низом ва кЎрсатмаларга риоя қилган ҳолда ҳисоб сиёсатини Ўзи белгилайди ва субъектнинг раҳбарияти ёки мулк эгасининг буйругъига мувофиқ амалга ошрилади. Бу буйруқда бухгалтерия аппаратини ташкил қилиш ва унинг тузилиши, молиявий ва бошқарув ҳисобини ташкил қилиш ва бухгалтерия ҳисобини юритишнинг аниқ тартиб ва қоидалари белгиланади. Юқоридаги умумий кЎринишга мувофиқ корхона ва фирмаларда бухгалтерия аппарати қуйидаги тартибда ташкил қилинади: Бош бухгалтер ва унинг Ўринбосарлари Меҳнат ва унга ҳақ тЎлаш гуруҳи Моддий ресурсларни ҳисобга олиш гуруҳи Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш гуруҳи Тайёр маҳсулотлар ва уларни сотишни ҳисобга олиш гуруҳи Ҳисоблашиш муомалаларини ҳисобга олиш гуруҳи Солиқ, ишлаб чиқариш ва хЎжалик фаолиятини ҳисобга олиш гуруҳи Ахборотларни машиналарда ҳисоблаш гуруҳи Йигъма - таҳлил гуруҳи Қисқача хулоса Хулоса қилиб айтганда ушбу бобда бухгалтерия ҳисобининг консептуал асослари баён этилди, бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва юритишни тартибга солувчи меъёрий хужжатлардан фойдаланиш тартиби тушунтирилди. Бухгалтерия ҳисобининг таркибий тузилиши - молиявий ва бошқарув ҳисобининг Ўхшаш ва фарқли томонлари айтиб Ўтилди. Бухгалтерия ҳисобининг ахборотларидан фойдаланувчилар хақида маълумотлар келтирилди ҳамда ҳисоб сиёсатининг Ўрни ва аҳамияти бЎйича тушунча берилди. Download 49.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling