Боб. «Молиявий ҳисоб» фанининг предмети, тадқИҚот усуллари
капитал = активлар - мажбуриятлар
Download 49.63 Kb.
|
1 МАВЗУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Активлар = мажбуриятлар + капитал
капитал = активлар - мажбуриятлар
Капитал активлар билан мажбуриятлар Ўртасидаги фарқка тенг бЎлганлиги сабабли баъзида капиталнинг қолдигъи активга тенг дейишади. Бухгалтерия ҳисобини юритишнинг энг асосий принципи бЎлган баланслаштириш принципидан ташқари, 1996 йилнинг 30 августида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тЎгърисида»ги Қонунга кЎра қуйидаги асосий принциплар киритилган: бухгалтерия ҳисобини икки ёқлама ёзув усули билан юритиш; узлуксизлик; хЎжалик муомалаларини, актив ва пассивларни пулда баҳолаш; ишончлилик; ҳисоблаш; узоқни кЎриш (еҳтиёкорлик); мазмуннинг шаклдан устиворлиги; кЎрсаткичларнинг солиштирувчанлиги; молиявий ҳисоботнинг холислиги (нейтраллиги); ҳисобот давридаги даромад ва харажатларнинг бир бирига тЎгъри келиши; актив ва мажбуриятларни баҳолашнинг ҳақиқийлиги. Юқорида келтирилган принципларнинг кЎпчилиги илгари маъмурий иқтисодиёт шароитида ишлаган бухгалтерлар учун янгиликдир. Лекин уларнинг баъзилари, биринчи қарашда таниш кЎринса ҳам, бозор иқтисодиёти шароитида бутунлай бошқа маънога эга. Бухгалтерия ҳисобининг иккиёқлама ёзув усули билан юритиш принципи ёки ҳисобнинг иккиламчилик консепсияси, “Бухгалтерия ҳисоби назарияси” курсидан бизга маълум бЎлган иккиёқлама ёзув атамаси ҳисобнинг иккиламчилик консепсиясининг амалий гавдаланиши ёки қЎлланилиши усулидир. Маълумки субъектнинг иқтисодий ресурслари активлар деб аталади. Пассивлар Ўз навбатида икки турга бЎлинади: мажбуриятлар, яъни кредиторлар (фирма эгаларидан ташқари, ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар)нинг талаблари ва мулк эгаларининг капитали, яъни субъект эгаларининг талаблари. Акциядорлик субъектлари эгаларининг капитали одатда акциядорлик капитали деб номланади. Субъектнинг ҳамма активлари ёки унинг эгалари ёки кредиторлар томонидан талаб қилиб олиниши мумкинлиги ва бу даъволарнинг умумий суммаси талаб қилинаётган активлар суммасидан ошмаслиги сабабли активлар ва пассивлар тенг бЎлади. Мана шу асосий бухгалтерия тенгламаси шакли ҳисобнинг иккиламчилиги консепсиясини ифодалайди. Бухгалтерия ҳисобининг барча тадбирлари асосан шу тенгламадан келиб чиқиб, у қуйидагича ифодаланади: Активлар = мажбуриятлар + капитал Шунингдек бизга маълумки, субъектнинг ҳисоб регистрларида акс эттириладиган ҳодисалар хЎжалик муомалалари деб баҳоланиб, ҳар бир хЎжалик муомаласи ҳисоб регистрларига икки томонлама таъсир кЎрсатади. Чунки бухгалтерия ҳисобининг тизими шундай ташкил қилинганки, хЎжалик муомаласининг ҳар иккала таъсири ҳам ҳисоб регистрларида акс эттирилиши шарт. Шунинг учун бухгалтерия ҳисоби иккиёқлама ёзув тизими деб номланган. Бухгалтерия ҳисобининг иккиламчи консепсиясини тушунтиришда қуйидаги воқеага мурожаат қиламиз. Фуқаро Аҳмедов янги субъект очаяпти деб фараз қиламиз. Бунинг учун у биринчи навбатда банкда счётини очиб, Ўзининг шахсий пулларидан 1000 минг сЎм топширди дейлик. Бу хЎжалик муомаласининг иккиламчи таъсири шундаки, энди субъект 1000 минг сЎмлик пул маблагълари, яъни активга эга бЎлди, фуқаро Аҳмедов, мулк эгаси эса бу активларга нисбатан 1000 минг сЎмлик талабга эга бЎлди. Бошқача қилиб айтганда, буни қуйидагича ифодалаш мумкин: Активлар (пул маблагълари), 1000 минг сЎм = Пассивлар эгасининг капитали, 1000 минг сЎм. Навбатдаги хЎжалик муомаласи 300 минг сЎмлик банк кредитини олишдан иборат бЎлган. Бунда ҳисоб регистрлари икки ёъналишда Ўзгартирилган: 1) уларнинг пул маблагълари 300 минг сўмга кўпайиб, 1300 минг сўмни ташкил қилганлигини кўрсатади ва 2) уларнинг активларига янги талаб, яъни банкнинг 300 минг сўмлик талабининг пайдо бўлганлигини кўрсатади. Download 49.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling