Боб. «Молиявий ҳисоб» фанининг предмети, тадқИҚот усуллари


Бухгалтерия ҳисобининг таркибий тузилиш - молиявий ва бошқарув ҳисоби


Download 49.63 Kb.
bet5/13
Sana24.03.2023
Hajmi49.63 Kb.
#1291324
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1 МАВЗУ

Бухгалтерия ҳисобининг таркибий тузилиш - молиявий ва
бошқарув ҳисоби.


Бозор иқтисодиётидаги мамлакатларда бухгалтерия ҳисоби икки турга бЎлинади, улардан биринчиси Молиявий ҳисоб ва иккинчиси Бошқарув ҳисобидир.
Молиявий ҳисобни қисқача таърифлайдиган бЎлсак, у давлат ва нодавлат органларнинг ишлаб чиққан ва тавсиф этилган барча қонун ва қоидаларига риоя қилинган ҳолда юритиладиган бухгалтерия ҳисобининг туридир. Унинг маълумотларидан фақат субъектнинг раҳбарияти томонидан ички мақсадлар учунгина фойдаланилмай, бу маълумотлар субъектдан ташқаридагиларга ҳам фойдаланиш учун топширилади.
Бухгалтерия ҳисоботини олувчилар улардан тЎгъри фойдаланишлари учун бухгалтерия ҳисобининг амалиётига таъсир этадиган ташкилотлар томонидан бухгалтерия ҳисоби бЎйича қЎлланмалар тизими ишлаб чиқилди. Бундай қЎлланма бозор иқтисодиётидаги мамлакатларда, жумладан АҚШда умумқабул қилинган бухгалтерия принциплари деб номланади. Бу принциплар бухгалтер ва ишбилармонлар томонидан улардан фой- даланувчиларнинг талабларини қондириш учун доимо ривожлантирилиб ва Ўзгартирилиб борилади.
АҚШнинг бундай миллий ташкилотлари бухгалтерия стандартлари бюроси, Маслаҳатчи бухгалтерларнинг Америкалик институти, қимматбаҳо қогъоз ва биржа муомалалари бЎйича комиссияси, Солиқ бошқармаси ва давлат ташкилотларидаги стандартлар бюросидан иборат.
Кейинги йилларда бухгалтерия ҳисобининг принципларини ривожлантириш борасида халқаро ҳамкорлик қилиш анча ривож топа бошлади. Масалан, чет эл матбуотининг маълумотларига кЎра, Бухгалтерия стандартларининг халқаро қЎмитаси томонидан 20 дан ортиқ халқаро стандартлари маъқулланиб улар 6 та тилга таржима қилинган экан. 1997 йилда эса Бухгалтерларнинг халқаро федерасияси яратилиб, унга олтмишдан ортиқ мамлакатларнинг ихтисосланган бухгалтерлик ташкилотлари киритилган. Бу федерасия бухгалтерия ҳисобига доир масалаларни халқаро даражада ҳал қилиш билан шугъулланади. Ундан ташқари АҚШдаги бухгалтерия ҳисобига таъсир қилувчи ташкилотларга Бухгалтерларнинг миллий ассосиасияси, Молиявий раҳбарлар институти ва Америка бухгалтерлар ассосиасиясини киритиш мумкин. Ўзбекистон Республикасида бундай ташкилотларга ҳозирча Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қЎмитаси, Ўзбекистон Республикаси давлат истиқбол ва статистика қЎмитаси ва Ўзбекистон Республикаси бухгалтерлари ва аудиторларининг ассосиасиясидан иборат.
Молиявий ҳисоб молиявий ҳисобот деб номланадиган қатор ҳисоботларни тузиб топшириш билан якунланади. Бухгалтерия ҳисобининг умум қабул қилинган принципларига биноан қуйидаги учта ҳисобот тузилиши керак:

  1. Бухгалтерия баланси.

  2. Фойда ва зарарлар тЎгърисидаги ҳисобот.

  3. Пул маблагъларининг ҳаракати тЎгърисидаги ҳисобот.

Шу билан бирга ушбу молиявий ҳисобот қуйидаги ахборотлар билан таъминланиши лозим:

  1. Мавжуд ва бЎлгъуси кредиторларга унумли капитал қЎйилмалар қилиш ва кредитларни бериш ҳақида қарорлар қабул қилиш учун хизмат қиладиган.

  2. ХЎжалик-иқтисодий фаолиятни тушунадиган ва ахборотни оқилона Ўрганишга ҳаракат қиладиган шахсларга тушунарли бЎлиш.

  3. Субъектнинг иқтисодий ресурслари, уларга қЎйилган талаблар ва шу ресурслар ҳамда уларга қЎйиладиган талабларни Ўзгартирадиган хЎжалик муомалалари ҳамда ҳодисаларнинг таъсири ҳақида.

  4. Субъектнинг тегишли давр мобайнидаги фаолиятининг молиявий натижалари ҳақида.

  5. Ахборотдан фойдаланувчиларга дивидендлар, фоизлар бЎйича пул маблагъларининг келиб тушиши мЎлжалланган суммаларини баҳолаш ва вақтлар ичида тақсимлаш ва шунингдек реализасиядан ёки қарзларни узиш ёки қимматбаҳо қогъозлардан олинган даромадларни баҳолаш имконини берадиган.

Бу келтирилган вазифалардан биринчи ва иккинчиси молиявий ҳисобот ҳақидаги ахборот олдига қЎйилади, бунда ҳисобот тушуна биладиган Ўқувчига тайёрланади. Учинчи вазифа бухгалтерия балансига, тЎртин- чиси фойда ва зарарлар тЎгърисидаги ҳисоботга ва бешинчиси мавжуд пул маблагъларининг ҳаракати тЎгърисидаги ҳисоботга тегишлидир. Уларнинг ҳаммаси биргаликда молиявий ҳисоботни ташкил қилади ва Ўтган давр тЎгърисидаги ахборот ҳисобланиб, улар фойдаланувчиларга хЎжалик субъектининг келажакдаги молиявий аҳволи, маблагъларнинг ҳаракатига тегишли бЎлган истиқболини белгилаш ва қарорлар қабул қилишга ёрдам бериш учун топширилади.
Гарчи юз йиллар давомида бухгалтерия ҳисоби биринчи навбатда давлатнинг манфаати учун хизмат қилган. Масалан, солиқ йигъиш фаолияти билан богълиқ бЎлган бЎлса ҳам, саноат революсиясининг натижасида унинг олдига янги талаблар қЎйилган. Чунки тобора йириклашиб бораётган корхоналар Ўзларини молиялаш ва фаолиятларни бошқарадиган одамларнинг сонини ошириш учун маблагълар зарур бЎлган. Шундай қилиб, икки гуруҳ юзага келган, улардан бири - маблагъ қЎювчилар, иккинчиси эса бошқарувчилар. Биринчиси иккинчисидан субъектнинг ихтиёрига берилган маблагъларнинг сақланиши ва фойдаланиши ҳақида ҳисобот талаб қилган. Шу билан бирга бошқарувчи (менежер)лар томонидан талаб қилинаётган ахборот субъектнинг мулкларини бошқариш учун ҳам фойдали эканлигини англаганлар. Шундай қилиб бошқарув ҳисоби ҳам ривожлана бошлаган.
Бошқарув ҳисоби ахборот турларидан биридир. У субъект доирасидаги жарён ҳисобланиб, субъектнинг ходимлари томонидан режалаштириш, Ўзини бошқариш ва субъектнинг фаолиятини назорат қилиш учун фойдаланиладиган ахборот билан таъминлайди. Бу жараён бошқарув ходимларига Ўз функсияларини бажариш учун зарур бЎлган ахборотни топиш, Ўлчаш, йигъиш, таҳлил қилиш, тайёрлаш, тушунтириб (изоҳ) бериш, топшириш ва қабул қилишларни Ўз ичига олади.
Маълумки, ташкилотнинг кундалик фаолияти натижасида турли туман ва ҳар куни содир бЎлган воқеалар бЎйича тезкор ахборот юзага келади. Бу ахборот молиявий ва бошқарув ҳисобида акс эттириладиган якуний ахборот учун хом-ашёдир. Умуман олганда, менежер учун ҳар қандай ахборот ҳам, у ҳисоб объектими ёки ёъқми, баҳолаш мумкинми ёки ёъқми, ундан қатъий назар, у жуда муҳимдир. Масалан, буюртмачи компания маҳсулотининг сифатидан норози ва у бошқа мол этказиб берувчини қидиришга тайёр эканлиги тЎгърисидаги хабарни олди, гарчи у ҳисоб объекти бЎлмаса ҳам ва уни миқдорий жиҳатдан баҳолаб бЎлмаса ҳам, бундай ахборот Ўзича жуда муҳимдир.
Юқорида таъкидланганидек, акцияларнинг эгалари, кредиторлар ва субъектлардан ташқаридаги бошқа манфаатдор шахслар учун аталган бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар тЎгърисидаги ҳисобот ва пул активларининг ҳаракати тЎгърисидаги ҳисобот, молиявий хужжатлари сифатида ташкилотнинг Ўз менежерлари учун ҳам жуда фойдалидир. Лекин бошқарув ходимлари учун бухгалтерия хужжатларидаги ахборотларга қараганда янада кЎпроқ мукаммаллаштирилган ахборот керак бЎлади.
Шунинг учун тезкор ахборот бошқарув ҳисобини дастлабки маълумотлар билан таъминлайди. Лекин тезкор ахборотнинг кЎпчилик қисми менежерни бевосита қизиқтирмаслиги мумкин. Масалан, агар ишлар яхши кетаётган бЎлса, менежерни палончи муҳандиснинг Ўтган ойнинг ярмида ишлаб топган маоши қанча бЎлганлиги ёки субъектнинг счётига Ўтган куни қанча пул келиб тушиши тЎгърисида маълумот қизиқтирмайди. Албатта бу ҳодисалар тегишли хужжатлар билан расмийлаштирилиши шарт ва бу хужжатлар бошқарув тизимининг дастлабки погъонаси томонидан фойдаланилиши мумкин. Менежер эса дастлабки ҳисоб хужжатларидан олинган якуний ахборотдан фойдаланса ҳам бЎлаверади. Бошқача қилиб айтганда, бошқарув ҳисобида фойдаланиладиган ахборот якуний ахборотдир.
Маълумки, бухгалтерлар ҳар хил мулкчилик шаклидаги субъектларда ёлланиб ишлайдилар. Уларнинг субъектнинг фаолияти тЎгърисидаги билимлари қанчалик кенг, ҳар томонлама ва чуқур бЎлса, бошқарув ҳисоби соҳасидаги бухгалтернинг бошқарув қарорларига таъсири ҳам шунча катта бЎлади. Кейинги пайтларда ривожланган мамлакатлардаги раҳбар ходимларнинг аксарияти бухгалтерлик ёки молиявий билимга эга бЎлишга интилганлар.
Бошқарув ҳисоби бухгалтерларининг асосий вазифалари бошқарув ходимларини тЎгъри бЎлган бошқарув қарорларини чиқариш учун зарур бЎлган ахборот билан таъминлашдан иборат. Фирма фаолиятининг самара- дорлигини ошириш ва Ўгъирликнинг олдини олиш мақсадида бухгалтерияда ички назорат тизимини яратишлари керак бЎлади. Улар фойда режаларини тузиш, сметалар тузиш ва маблагъларнинг ҳаракатлари устидан назорат қилишда фаол қатнашадилар. Улар шунингдек хужжатларни тЎгъри юритиш ва хужжатлардан фойдаланишни кузатиш, тегишли молиявий ҳисоботларни тайёрлаш субъект томонидан солиқлар тизимига доир қонунчилик ва давлат томонидан Ўрнатилган тартиб ва қоидаларга риоя қилишини назорат қиладилар. Улар компютерлаштирилган тизимлардаги энг янги ҳамда ҳисобда компютерлардан фойдаланиш борасида эришилган янгиликлар билан таниш бЎлишлари лозим.
Молиявий ва бошқарув ҳисоблари бир бирларидан қуйидаги нуқтаи назардан ва хусусиятлари билан фарқ қилади:


  1. Download 49.63 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling