Боб. «Молиявий ҳисоб» фанининг предмети, тадқИҚот усуллари


Download 49.63 Kb.
bet8/13
Sana24.03.2023
Hajmi49.63 Kb.
#1291324
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1 МАВЗУ

Ҳисоботнинг даврийлиги. ТЎлиқ молиявий ҳисобот субъект томонидан йилнинг якуни бЎйича тузилади, унчалик батафсил бЎлмаган ҳисобот эса ҳар чоракда тузилади. Бошқарув ҳисобида эса батафсил ҳисоботлар катта ташкилотлар томонидан ҳар ойда тузилади. Фаолиятнинг айрим турлари бЎйича ҳисоботлар ҳар ойда, ҳар куни, баъзи пайтларда эса - шу ондаёқ тузилиши мумкин.

  • Ҳисоботларни топшириш муддатлари. Маълумотлар ташқи аудиторлар томонидан молиявий ҳисоботларни текшириш, тайёрлаш, чоп қилиш ва тақсимлаш учун маълум вақт керак бЎлганлиги сабабли, улар фойдаланувчиларнинг қЎлига ҳисобот даври тугагандан кейин бир неча ҳафта ичида келиб тушади.

    Бошқарув ҳисоби бЎйича тузилган ҳисобот эса кечиктирмасдан чора кЎришни талаб қиладиган ахборотдан иборат бЎлиши мумкин.
    Бу ҳисоботлар одатда ҳисобот ойи Ўтгандан кейин бир неча кунда ёки кундалик ҳисобот учун олинган куннинг эрталабига тузилади.

    1. Ҳисоботнинг объекти: Молиявий ҳисоботларда субъект ягона бутунликда изоҳланади. Бир нечта тармоқларда фаолият кЎрсатаётган компаниялар учун тармоқнинг ҳар бири бЎйича сарфланган харажат ва олинган даромадларни акс эттириш зарурияти мавжуд. Бошқарув ҳисобида асосий эътибор субъектнинг унча катта бЎлмаган бЎлинмаларига ва улардаги айрим буюмлар, фаолиятнинг турлари, ташкилий бЎлинмалар, жавобгарлик марказларига жалб қилинади. Лекин субъект харажатларининг жами суммасини қисмларга бЎлиб, айрим бЎлинмаларнинг харажатларига ёзиш (Ўтказиш), молиявий ҳисобда мавжуд бЎлмаган, муҳим муаммоларни келтириб чиқаради.

    2. Ҳисобни тЎгъри юритмаганлиги учун жавобгарлик. Гарчи бундай ҳоллар кам учратилса ҳам, баъзида кредиторлар ёки акциядорлик компаниялар йиллик бухгалтерия ҳисоботи ва балансдаги ахборотни асоссиз бузиб кЎрсатилганлиги ҳақида компанияни айблаб, судга мурожаат қилишлари мумкин. Бошқарув ҳисобидаги ҳисоботлар эса, юқорида таъкидлангандагидек, ҳисобда умумқабул қилинган принципларга албатта тЎгъри келиши шарт эмас ва улар кенг оммага мЎлжалланган эмас.

    Менежер Ўзининг нотЎгъри бЎлган қарорлари учун жавобгарликка тортилиши мумкин ва бунда бошқарув ҳисобининг маълумотлари бундай қарор ва кейинчалик амалга ошириладиган тадбирларга сабаб бЎлиши мум- кин. Лекин жавобгарликка тортиш учун бошқарув ҳисобининг қандайдир маълумотлари эмас, балки фақат қабул қилинган қарор ёки амаллар сабаб бЎлиши мумкин.
    Молиявий ҳисоб билан бошқарув ҳисоблари Ўртасидаги юқорида келтирилган фарқларга қарамасдан, уларнинг Ўртасида Ўхшашлик ҳам мав- жуддир. Чунки молиявий ҳисобда мавжуд бЎлган элементларни бошқарув ҳисобида ҳам топиш мумкин. Бунинг икки сабаби бор: 1) молиявий ҳисоб учун умумқабул қилинган принципларнинг аҳамиятини белгиловчи омиллар бошқарув ҳисобига нисбатан ҳам амал қилади. Масалан, бошқарув ходимлари Ўзининг фаолиятида мутлақо текшириб бЎлмайдиган субъектив баҳолаш ва фикрларга таянаолмайдиган стандартлар мавжуд бЎлиб, ҳар бир мамлакат Ўзига зарур деб билган принциплардан (ҳисоб юритишнинг асосий қоидалари) фойдаланади. Бу принциплар одатда бир нечта асосий консепсия ва идрок қилинадиган тушунчаларга таяниб ишлаб чиқарилган бЎлади.
    Ҳозирги пайтда барча мамлактларда бухгалтерия ҳисоби биринчи нав- батда баланслаштириш принципига таянади.
    Маълумки, бухгалтерия баланси ҳисобни мустақил юритадиган ҳар бир хЎжалик юритувчи субъектнинг маълум бир вақтга бЎлган молиявий аҳволини пул ифодасида акс эттиради.
    Молиявий аҳвол деганда компаниянинг маълум бир даврга мавжуд бЎлган иқтисодий ресурсларини шу компаниянинг барча капиталига (солиштириб) қарши қЎйилиши тушунилади. Бунда иқтисодиёт ҳамма капи- талга тенг бЎлади. Ҳар бир компаниянинг икки турдаги капитали бЎлади: Ўз капитали ва жалб қилинган кредиторлик қарзлар. Шундай қилиб иқтисодий ресурслар - жалб қилинган капитал, мажбуриятлар ва умуман капиталлардир.
    Бухгалтерия ҳисобидаги атамаларга биноан иқтисодий ресурсларга актив сифатида, кредиторлик қарзлари эса пассив сифатида қаралади. Лекин бизнинг мамлакатимизда пассив деганда ҳам Ўз маблагъларининг манбалари, ҳамда жалб қилинган маблагъларнинг манбалари (биргаликда) тушунилади. Бозор иқтисодиёти ривожланган бошқа мамлакатларда эса пассив деганда фақат кредиторлик қарз тушунилади. Шунинг учун ушбу мамлакатларда бу тенглик қуйидагича ифодаланса:

    Download 49.63 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling