Боб. «Молиявий ҳисоб» фанининг предмети, тадқИҚот усуллари


Ҳисобот кўрсаткичларига қўйиладиган талаблар


Download 49.63 Kb.
bet11/13
Sana24.03.2023
Hajmi49.63 Kb.
#1291324
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1 МАВЗУ

Ҳисобот кўрсаткичларига қўйиладиган талаблар.

Узлуксизлик. Маълумки, бухгалтерия ҳисоби субъектнинг хўжалик маблагълари ва уларнинг ташкил топиш манбаларининг ҳаракатини кўрсатади. Бунинг учун у хўжалик жараёнидаги барча муомалаларининг устидан ёппасига ва узлуксиз кузатув олиб бориб, натижада олинган маълумотларни ўлчаш ва хужжатларда акс эттириш ёъли билан уларни ягона пул ўлчовида умумлаштирган ҳолда кўрсатиб беради. Шунинг учун бухглтерия ҳисоби айрим субъектларда содир бўлаётган жараён ва хўжалик муомалаларини узлуксиз кузатиш ва кетма-кет қайд қилишни амалга ошириш ва хўжалик фаолиятини ҳар томонлама назорат қилиш усули ҳисобланади.
Хўжалик муомалаларининг актив ва пассивларини пулда баҳолаш. Бу принцип универсал ўлчагич сифатида пул ўлчагичидан фойдаланишни англатади.
Умумийлик. Молиявий ҳисобот фақат пулда ифодаланган ахборот сифатида қайд қилинади. Бундай ҳисобнинг афзаллиги шундаки, унда пул умумқабул қилинган Ўлчагич ҳисобланиб, унинг воситасида содир бЎлган турли-туман ходисаларни умумлаштириш мумкин бЎлган кЎрсаткич, яъни пулда ифодалаш мумкин бЎлади.
Лекин шундай афзаллилигига қарамасдан, бухгалтерия ҳисоби бизнесда муҳим ҳисобланган баъзи ҳолатларни, масалан, фирма президентининг соғлиғи, қурилишнинг бошланиш вақти, рақобатчи субъект бозорга яхшироқ маҳсулот олиб чиққанлиги каби ҳодисаларни акс эттирмайди.
Ишончлилик. Бу принцип бухгалтерия ҳисобининг ахборотлари хатосиз эканлиги ва ростликни англатади. Бухгалтерия ҳисобини юритиш қонуни ва қоидаларини бузган шахслар белгиланган тартибда жазоланади.
Ҳисоблаш (начисление). Ҳисоблаш усули субъектнинг бухгалтерига тегишли даромадлар ва харажатларнинг қайси ҳисобот даврига тегишли эканлигини ҳал қилиш имконини беради. Ҳисоблаш усулига биноан даромад- лар, гарчи олинадиган пул маблагълари сотувчининг счётига ҳали Ўтказилмаган бўлса ҳам тегишли маҳсулот қайси ҳисобот даврида жўнатилган ёки хизматлар бажарилган бўлса, ўша давр (ой)га тегишли бўлади. Шунингдек харжатлар ҳам, улар субъект томонидан шу ҳисобот дав- рида тЎланганми ёки ёъқми, ундан қатъий назар, қайси ҳисобот даврида юзага келган бЎлса, Ўша ҳисобот даврида акс эттирилади. Шу билан бирга, ҳисоблаш усули эҳтиёткорлик принципидан фойдаланишни ҳам назарда тутади.
Консерватизм (еҳтиёткорлик). Эҳтиёткорлик ёки консерватизм принципи ҳисобот хужжатларида активлар ва фойданинг баҳоланишини, иш ва хизмат кЎрсатиш ва мажбуриятларнинг баҳоланишини пасайтириб кЎрсатишга ёъл қЎймасликни назарда тутади. Шунинг учун потенсиал зиёнлар ёки зарарларни акс эттириш учун, потенсиал фойдани акс эттиришга қараганда камроқ асослардан фойдаланса ҳам бЎлаверади, деган маънога эга.
Эҳтиёткорлик принципини акс эттиришлардан бири пастроқ баҳолаш қоидаси, яъни таннарх ёки бозор нархида баҳолаш ҳисобланади. Бу қоиданинг моҳияти шундаки, агарда субъект Ўзининг айланма маблагъларини бир нархда сотиб олгану, лекин ҳозирги пайтда уларнинг нархи тушиб кетган бЎлса, унда субъект Ўзининг ҳисобот хужжатларида маблагъларини жорий бозор нархида акс эттириб, фарқларини жорий давр зарарларига Ўтказиши керак бЎлади. Лекин, агар мазкур ҳисобот давридаги айланма активларнинг бозор нархи шу активларнинг сотиб олиш нархига қараганда ошиб кетган бЎлса, унда субъект Ўз активларини шу ошиб кетган бозор нархи бЎйича ҳақиқатда сотилиши дақиқасигача Ўз хужжатларига ҳеч қандай Ўзгартиришлар киритмайди. Бухгалтерия ҳисобида қабул қилинган бундай тартиб бозордаги Ўзгарувчан ҳолатларни ва у билан богълиқ бЎлган субъектнинг хЎжалик фаолияти ва унинг мулкчиларининг таваккалчилигини ҳисобга олиш имкониятини беради. Бу консепсиядан амалий фойдаланиш мақсадида бозор иқтисодиётидаги давлатларда махсус қоидалар, яъни молиявий ҳисоб ва ҳисобот стандартлари ишлаб чиқилади. Бу стандартлар ташқи фойдаланувчилар учун аталган молиявий ҳисоб ва ҳисобот хужжатларини тузишда маълум консептуал бирликни таъминлаш учун хизмат қилади. Бу нарса шунингдек молиявий ҳисоботни тузишда муҳим бўлган яна бир принцип ҳисобланган ташқи фойдаланувчиларга тушунарли бўлишликни ҳам таъминлайди.
Мазмуннинг шаклдан устиворлиги. Бу принципнинг моҳияти шундай, ахборотни молиявий ҳисоботда акс эттирилганда унинг юридик шаклидан кўра унинг иқтисодий мазмунига кўпроқ эътибор берилади. Маса- лан, агарда субъект Ўз фаолиятида узоқ муддатга ижарага олинган маблагълардан фойдаланса, унда у (ижарага олувчи субъект) бу маблагъларни, гарчи улар юридик нуқтаи назаридан бошқа субъектларнинг мулки бЎлса ҳам, балансда активлар таркибида акс эттиради.
Кўрсаткичларнинг солиштирувчанлиги. Солиштирувчанлик
субъектнинг хЎжалик-молиявий фаолияти ҳақидаги маълумотлар бошқа субъектларнинг фаолияти тЎгърисидаги шунга Ўхшаш ахборот билан солиштириш мумкин бЎлишлигини таъминлашни талаб қилади. Бундан ташқари, ушбу субъектда қЎлланиладиган бухгалтерия ҳисобининг усулларини иложи борича узоқ муддатда, Ўзгартирилмасдан, сақлаб қолиш мақсадга мувофиқдир.
Чунки бунинг воситасида бир неча ҳисобот давридаги субъектнинг фаолиятига доир маълумотларини солиштириш имконига эга бЎлинади.
Молиявий ҳисоботнинг холислиги (нейтраллиги). Нейтраллик - моливий ҳисобот ундан фойдаланувчиларнинг бир гуруҳининг манфаатини кЎзлаб иккинчи гуруҳнинг зарарига хизмат қилмайди.
Ҳисобот давридаги даромад ва харажатларнинг бир бировига тЎгърилиги. Бу принцип мазкур ҳисобот даврининг даромадларини олиш имконини яратган харажатларгина акс эттирилиши лозимлигини англатади. Агар айрим даромадлар ва харажатлар Ўртасидаги бевосита богълиқликни аниқлаш қийин бЎлса, унда харажатлар бир неча ҳисобот даврлари Ўртасида бирор шартли тақсимлаш усули ёрдамида тақсимланади. Бунга мисол тариқасида бир неча йилларга тақсимланадиган амортизасияланадиган харажатларни келтириш мумкин. Бунга шунингдек келгуси давр харажатларини акс эттириш масаласини ҳам мисол сифатида келтириш мумкин. Чунки келгуси давр харажатлари ҳам қайси даврда даромад келтирса, Ўша даврнинг ҳисобига Ўтказилади. Умуман олганда бу масала анча мураккаб бЎлиб, кЎпинча бу харажатларнинг қайси даврга тааллуқлигини аниқлаш маъқулдир.
Актив ва мажбуриятларни баҳолашнинг ҳақиқийлиги. Бу принципнинг моҳияти шундаки, актив ва пассивларни баҳолаш уларнинг сотиб олиш таннархига асосланади, яъни дастлаб субъектга келтириш неча пулга тушган бЎлса шу қийматда баҳоланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида субъектларнинг солиқ тЎлаш қоидаларига риоя қилиши солиқ назорати ташкилотлари томонидан назорат қилинади. Ҳисоботни тузиш қоидаларига риоя қилиниши эса мустақил аудиторлик ташкилотлари томонидан текширилади. Бу ташкилотлар ҳисоботни текшириб бЎлгандан кейин ташқи фойдаланувчиларга топширилган ҳисоботларнинг тЎгъри эканлигини ёзма тасдиқлаб берадилар. Субъектнинг инвесторлари, одатда, бухгалтерия ҳисобининг ички счётларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмаслар. Шунинг учун ҳам бундай аудиторлик назорати ташқи фойдаланувчиларга зарурдир. Шунинг учун капитални инвестисия қилиш объектларига жамиятнинг ишончини таъминловчи аудиторлик тизимининг мав- жудлиги бозор механизмининг муҳим омилларидир ва шартларидан бири ҳисобланади. Аудит тизими солиқ инспексиясидан катта фарқ қилади. Чунки унинг вазифаси солиқлар ва бюджетга бошқа ажратмалар бЎйича ҳисоблашишнинг тЎгъри эканлигини текширишдан иборат бЎлибгина қолмай
субъект томонидан топширилган ҳисоботлардаги маълумотларнинг тЎгъри эканлигини исботлаш ёъли билан маблагъ қЎювчилар (инвесторлар) ва креди- торларнинг манфаатини ҳимоя қилишдан ҳам иборатдир. Шунинг учун барча бозор иқтисодиёти шароитидаги мамлакатларда аудит тизимини такомиллашти- риш, унинг ишончлилигини ва муҳимлигини ошириш борасида катта ишлар олиб борилмоқда.
Албатта, аудиторлик тизими субъектнинг ҳисоботидаги маълумотларнинг тЎгъри эканлиги тЎгърисида тЎла кафолат бЎла олмайди ва бунинг учун жавобгарлик фақат ташқи аудитга эмас, субъектнинг раҳбариятига ҳам юкланади.
Лекин аудиторлик тизими бозор иқтисодиёти шароитида муҳим тизимлардан ҳисобланади.


  1. Download 49.63 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling