Boboqulova-nilufar pdf
Download 441.28 Kb. Pdf ko'rish
|
dissertatsiya metafora
- Bu sahifa navigatsiya:
- III BOB. METAFORALI INGLIZ VA O ZBEK MAQOLLARINING ʻ SEMANTIK TAHLILI. 3.1 - §. Metaforali ingliz maqollarining semantik tahlili
Bob bo`yicha xulosa
Metaforali maqollar o`zbek xalqini milliy mentaliteti, dunyoqarashi va ularning yashash tarzini ifodalashda faol qo`llanadigan unsur hamda ular bilan bog`liq milliy, ijtimoiy, axloqiy qarashlarini ifodalovchi paremiologik birliklardir. Ingliz va O`zbek tillaridagi metaforali maqollar va paremiologik birliklarning semantik tahlili kki xalqining betakror milliy, ma’naviy, an’analarining lisoniy va madaniy o`ziga xosligini tadrijiy takomilini va yashovchanligini o`rganishda muhim ahamiyatga molikdir. Ingliz va O`zbek tillaridagi metaforali maqollar va paremiologik birliklar xalqlarning ilk davrlaridayoq yuzaga kelgan bo`lib, xalqning ijtimoiy-iqtisodiy, madaniy hayotidagi o`zgarishlar bilan uzviy bog`liq tarzda takomillashib, sayqallanib, boyib borgan va hozirgi darajaga yetib kelgan hamda ijtimoiy hayotimizni ifodalovchi paremiologik birliklardir. III BOB. METAFORALI INGLIZ VA O ZBEK MAQOLLARINING ʻ SEMANTIK TAHLILI. 3.1 - §. Metaforali ingliz maqollarining semantik tahlili Ingliz tilidagi maqollar haqida so’z yuritadigan bo’lsak, avvalambor ularning tarkibining xilma-xilligi ingliz xalqining har jabhasini qamrab oladi desak mubolag’aga yo’l qo’yilmagan bo’ladi. Инглиз этносида “мarriage” (никоҳ) чѐрков тушунчалари бўйича муқаддас дѐб бѐлгиланган: Marriage is honorable (Никоҳ азиздир). Никоҳ фақатгина эркак ва хотиннинг қовушмоқлигидан иборат эмас, балки у илоҳият билан боғлиқ бўлган табаррук жараёндир: There goes more to marriage than four bare legs in a bed (Ниқоҳ тўртта яланғоч оёқнинг кароватда ётиши эмас, балки у бундан жуда устундир). Кўплаб инглиз мақолларида никоҳнинг камчиликлари таъкидланади. У парѐмияларда “дарров совиб қоладиган иссиқ сув”га, “қулф (кишан)”га, “хаёлий романнинг ўлган бош қаҳрамони”га ўхшатилади: Marriage is like a tub of water: after a while, it is not so hot (Никоҳ сувли ваннага ўхшайди: бир мунча вақт ўтгандан кѐйин у совиб қолади); Marriage is a padlock, and therefore is not to be lightly entered upon (Никоҳ – осилиб турувчи қулф, шунинг учун уни ѐнгилтаклик билан қабул қилиш кѐрак эмас); Marriage is a romance novel in which the hero dies in the first chapter (Никоҳ – бу биринчи бобда қаҳрамон вафот этган хаёлий роман). Инглиз халқининг фикрича, ҳамма яхшиликлар, мѐҳр ва раҳм, шафқат оиладан, уйдан бошланади, унда одамлар, энг аввало, ўзи ва яқинлари ҳақида қайғуради: Charity begins at home (Хайр-саховат уйдан бошланади). Қуйидаги ўзбек паремияси оиланинг бошлиғи ота бўлиши ҳақида фикр юритади: Бош бўлмаган уйда, отаси туриб ўғли сўзлар. Ёмон одам ҳар бир оилада ёки нима биландир боғлиқ гуруҳда ҳамбўлиши мумкин. Бу ҳолатлар қуйидаги “sheep” (қўй) зооним лѐксѐмали мақолларда мажозий маънода ўз ифодасини топган: Every family has a black sheep (Ҳар бир подада қора қўй (ёмон қўй) бўлади. Бундай ҳолатларда ўзбѐклар Ёмон мўридан ёмон тутун чиқар мақолини қўллашади. Битта ёмон одам бутун оила, жамоа ва гуруҳга соя солиши қуйидаги мақолларда уқтирилади: ингл.: One scabbed sheep will mar a whole flock (Битта қўтир қўй бутун подани булғаши мумкин), ўзб.: Подада бир тирриқ ҳўккиз бўлса, бутун подани тирриқ қилар. “Томир” лѐксик бирлиги ўзбѐк шѐваларига хос сўз бўлиб, “қариндош, уруғ” маънолари билан мақолларда учрайди. Қариндош ҳақида гапирганда ўйлаб гапириш кѐрак, дѐб таъкидланади бир мақолда: Томирингни мақтама, ёмон чиқса қайтасан? Туркум мақоллар таркибида “туққан” лѐксѐмаси парѐмия компонѐнти сифатида иштирок этган. Ярамаслар учун қариндошлар ёмон: Download 441.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling