Бокс мурабийининг индивидуал дарс олиб бориш жараёнидаги махсус малакаларини шакиллантириш


Ясси қўлқопда индивидуал дарсда қарши ҳужум ҳаракатлари турларининг мураббийлар томонидан қўлланилиши ҳажмлари


Download 189.06 Kb.
bet10/12
Sana24.06.2023
Hajmi189.06 Kb.
#1653215
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
38.Shodilbekov Nodirj - Tayyor - Кирил

18-жадвал
Ясси қўлқопда индивидуал дарсда қарши ҳужум ҳаракатлари турларининг мураббийлар томонидан қўлланилиши ҳажмлари

Ф.И.

ҚАРШИ ҲУЖУМЛАР

ОДДИЙ

МУРАККАБ

битталик зарбалар

қўшалоқ зарбалар



3 ёки ундан ортиқ зарбадан иборат ўзиб бажар. бир неча зарбалар

ҳимояланиш ҳаркатларидан кейинги учта ва ундан ортиқ зарбадан иборат бир неча зарбалар



Х.Ф.

1

3

4

1

-

1

Ш.В.

2

3

5

4

1

5

М.Х.

3

2

5

3

1

4

Р.А.

2

4

6

1

2

3

К.М.

2

6

8

3

-

3

Ш.М.

1

5

6

2

3

5

Р.К.

3

3

6

3

-

3

Н.М.

2

4

6

4

1

5

К.В.

-

3

3

1

1

2

К.А.

2

4

6

3

-

3

Х.У.

2

4

6

2

2

4

Х.А.

1

3

4

3

1

4



1,8

3,7

5,4

2,5

1,0

3,5



0,9

1,1

1,3

1,0

0,95

1,2

V%

50

30

24

40

95

34

Мураббийлар битталик зарбаларга нисбатан қўшалоқ зарбаларни қўллаш жуда муҳим, деб ҳисоблайдилар. Қўшалоқ зарбаларнинг ҳар хил турларини қўллаш ҳажми битталик зарбалардан деярли икки баробар кўп.


Мураккаб қарши ҳужум комбинациялари учта ёки ундан ортиқ зарбалардан иборат ўзиб бажариладиган бир неча зарбалар турларидан иборат. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
- чап – ўнг – чап қўллар билан тўғридан бошга;
- чап қўл – ўнг қўл билан ёндан – чап қўл билан ёндан;
- чап қўл билан пастдан – ўнг қўл билан тўғридан – чап қўл билан ёндан;
- тўғридан бошга бир неча зарбалар;
- яқин масофадан жангдаги бир қанча зарбалар ва бошқ.
Ҳимояланиш ҳаракатларидан кейинги мураккаб қарши ҳужум комбинациялари қуйидагилардан ташкил топган:
- чап – чап қўл билан тўғридан – ўнг қўл билан ёндан бошга;
- ўнг – ўнг қўл билан тўғридан бошга – чап қўл билан пастдан гавдага – ўнг қўл билан тўғридан бошга;
- чап – чап қўл билан тўғридан бошга – ўнг қўл билан тўғридан гавдага – чап қўл билан ёндан бошга;
- ўнг – ўнг қўл билан тўғридан бошга – чап қўл билан тўғридан бошга – ўнг қўл билан ёндан бошга ва ҳ.к.
Учта ва ундан ортиқ зарбалардан иборат ўзиб бажари-ладиган бир неча зарбалардан ташкил топган қарши ҳужум ҳаракатларининг ҳар хил турлари катта ҳажмда амалга оширилади.


Ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришда бокс мураббийининг намунавий ҳимояланиш ҳаракатлари

Ҳимояланиш ҳаракатларига нафақат шахсий ҳимоялар (тўсишлар, қайтаришлар, қочишлар, оғишлар, орқага оғиш-лар ва бошқ.), балки алоҳида қарши ҳамда жавоб зарбалари киради (агар улар қарши ҳужумга айланмаса ва рақибнинг бостириб келишини тўхтатиш ҳамда бартараф этиш мақса-дида қўлланилса).


Боксчилар ҳимояланишининг учта варианти ажрати-лади: 1 – гавда ёрдамида; 2 – қўллар ёрдамида; 3 – оёқлар ёрдамида.
Боксда ҳимояланиш ҳаракатлари боксчилар тайёргарли-гининг муҳим бўлими ҳисобланади. Улар боксчининг техник қуролланганлигининг асосий мазмунини ташкил этади. Агар техник маҳорат даражаси зарба вариантларининг кенг тўплами билан белгиланса, боксчининг жангга тайёргарлиги даражаси айнан ҳимояланиш ҳаракатлари билан аниқланади.
Ясси қўлқопда индивидуал дарсда юқори малакали мураббийларда ҳимояланиш хусусиятидаги ҳаракатлар турла-рининг қўлланилиш ҳажмлари нисбатлари 31-расмда келти-рилган.



31-расм. Ясси қўлқопда индивидуал дарсда юқори малакали мураббийларда ҳимояланиш хусусиятидаги ҳаракат турларининг қўлланиш ҳажмлари нисбати

Ясси қўлқопда индивидуал дарсда боксчининг ҳимояланиш ҳаракатлари асосан қўллар ёрдамида амалга оширилади (50,1%).


Оёқлар ёрдамида ҳимояланиш ҳаракатлари ҳажми уларнинг умумий ҳажмидан 29,5% ни ташкил этади. Гавда билан ҳимояланиш кам ҳажмда бажарилади (20,4%).
Мураббий томонидан қўлланиладиган воситаларнинг умумий жамғармасида ҳимояланиш ҳаракатлари ясси қўлқоп-да индивидуал дарсда бажариладиган тайёрлов ва ҳужум ҳаракатларининг кам ҳажмини (21,6%) ташкил этади.
Мураббий ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб бориш билан бир қаторда ўқув-машғулотларнинг бошқа турларини қўллаш йўли орқали ҳимояланиш хусусиятидаги мураккаб ҳаракатлар жамғармасини кенгайтириши ҳамда кўпайтириши зарур.
Бокс назарияси ва усулиятида ясси қўлқопда индивидуал дарсда мураббий томонидан ҳимояланиш ҳусусиятига эга бўлган ҳаракатларнинг қўлланилиши катта қизиқиш уйғотади (32-расм).



32-расм. Бокс мураббийининг ясси қўлқопда индивидуал дарсдаги ҳимоя ҳаракатлари тизими

Қўллар ёрдамида бажариладиган ҳимояланиш ҳара-катлари қуйидагиларга бўлинади:


- қарши зарбалар;
- тўсишлар;
- қайтаришлар;
- блоклар.
Мураббий томонидан қўллар билан бажариладиган ҳимояланиш ҳаракатларининг кўп ҳажмини ўқувчининг қўли бўш жойга етиб бормаслиги учун унинг зарбаси йўналишини ўзгартиришга қаратилган қўллар билан қарши ҳаракатлар (қайтаришлар) ва рақиб зарбасини боғлайдиган ҳамда уни энг қўлай кенгликда ва мушт ҳаракатининг тезлигида бажаришга имкон бермайдиган билак ёки панжа билан қарши таъсирлар (блоклар) ташкил қилади. Бу шунга боғлиқки, ушбу харакатлар мураббий учун бажарилиш техникасига кўра анча содда, шу билан бирга боксчининг ҳимояланиш ҳаракатлари учун етарлича самаралидир.
Мураббийлар ўқувчи зарба бераётган пайтда қўллани-ладиган, унинг ҳужуми ривожланишини тўхтатадиган (қарши зарбалар) ҳамда гавданинг бўш бўлмаган жойлари ёрдамида тўсиш орқали зарбасини тўхтатадиган (тўсишлар) қарши зарбалар каби ҳимояланиш хусусиятидаги ҳаракатларни кам бажарадилар.
Бу ҳол шундай тушунтириладики, бундай ҳаракатларни бажариш мураббийдан тез реакция қилишни ва юқори даражадаги техник маҳоратни талаб этади.
Ясси қўлқопда индивидуал дарсда мураббийлар чап ва ўнг қўл билан қайтаришлар, кейинчалик гавдага ва бошга ҳужум зарбаларини бериш вариантлари ҳамда блоклардан иборат бўлган қайтаришларни энг кўп қўллайдилар (19-жадвал).
Мураббийлар қўллар билан қуйидаги ҳимоя ҳаракат-ларини кам қўллайдилар: қарши зарбалар (ўнг, чап қўл билан тўғридан бошга; ўнг – чап қўл билан тўғридан гавдага; ўнг – чап қўл билан ёндан бошга; чап – ўнг қўл билан пастдан гавдага ва бошга ва бошқ.), шунингдек, тўсишлар, (чап қўл, ўнг қўл билан тўсишлар, чап – ўнг билак билан, чап – ўнг елка, тирсаклар билан тўсишлар). Бу қарши зарбаларни техник жиҳатдан бажариш мураккаблигига ва тўсиқ қўйиш каби бундай ҳимояланиш ҳаракатини бажаришда мураббийнинг оғриқ сезишига боғлиқ.


19-жадвал


Download 189.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling