Бокс мурабийининг индивидуал дарс олиб бориш жараёнидаги махсус малакаларини шакиллантириш


Ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришда бокс мураббийининг ҳаракатлари таркибини тизимлаштириш


Download 189.06 Kb.
bet6/12
Sana24.06.2023
Hajmi189.06 Kb.
#1653215
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
38.Shodilbekov Nodirj - Tayyor - Кирил

3.4.Ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришда бокс мураббийининг ҳаракатлари таркибини тизимлаштириш

Юқори малакали боксчини ҳар томонлама тайёрлаш – бу мураккаб ва кўп меҳнат талаб этиладиган жараён. Юксак спорт натижаларига эришиш учун оқилона техникани эгаллаш ва уни ҳаракат кўникмаларида мустаҳкамлаш биринчи навбатдаги вазифа ҳисобланади.


Бир қатор мутахассисларнинг таърифлашича, бокс техникаси – бу жангни муваффақиятли олиб бориш учун боксчига зарур бўлган махсус усуллар комплексидир.
Демак, боксчиларнинг мусобақа фаолияти самарадор-лиги техника усулларини қўллаш ҳажмига кўп жиҳатдан боғлиқ.
Мураббий билан ясси қўлқопда индивидуал олиб бориладиган дарс техник усуллар ва тактик ҳаракатларга ўргатиш ҳамда такомиллаштириш шаклларидан бири ҳисобланади.
Ҳимояланишлар, ҳужум қилиш, ҳужум, қарши ҳужум ва жавоб зарбаларини бажариш усуллари турларини ишора ёрдамида кўрсатиб бериш малакаси мураббийлик маҳора-тининг таркибий қисми ҳисобланади. Уларни қўллаш жанг шароитларини моделлаштиришга ва боксчиларни техник-тактик жиҳатдан такомиллаштириш вазифаларини самарали ҳал этишга асос яратади.
Бокс мураббийининг ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришдаги ҳаракатлари таҳлилининг натижалари шуни кўрсатадики, кўп йиллик амалиёт давомида боксчи билан ўзаро ҳаракат қилиш учун асосий ихтисослаштирилган ҳаракатлар танлаб олинади (27-расм). Улар машғулотларда тез-тез учраб турадиган жанговар ҳолатларни моделлаш-тириш имконини беради.





27-расм. Бокс мураббийининг ясси қўлқопда индивидуал дарсдаги ҳаракатларининг тизимлаштирилиши

Бокс мураббийининг ясси қўлқопда индивидуал дарсдаги ҳаракат турлари тайёрлов, ҳужум ва ҳимояланиш хусусиятига эга бўлган ҳаракатлардан ташкил топган. Бунда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, тайёрлов ҳаракатлари разведка қилиш, алдамчи ва манёвр ҳаракатларга бўлинади. Ўз навбатида, манёвр ҳаракатлари масофали, юзма-юз туриб ва қанотдан ҳаракатларга ажратилади.


Ҳужум ҳаракатлари ҳужум ва қарши ҳужумни ўз ичига олади, улар оддий ва мураккаб бўлиши мумкин. Ҳимоя ҳаракатлари таркибига ҳимоя, қарши ва жавоб ҳаракатлари киради.
Ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришда бокс мураббийининг намунавий тайёрлов ҳаракатлари
Бокс олишуви, одатда, яқин, ўрта ва узоқ масофалардан туриб олиб борилади, унинг жараёнида спортчи ҳал этувчи ҳаракатни тайёрлашда оқилона йўл тутиш имконини ошириш мақсадида турли хил тайёрлов хусусиятидаги техник-тактик усуллардан фойдаланади.
Боксчиларнинг тайёрлов ҳаракатлари бевосита ҳужум ва ҳимоядан олдин келадиган ҳаракатлар сифатида белгиланади. Уларга разведка қилиш, алдамчи ва манёвр ҳаракатлари киради.
Ясси қўлқопда индивидуал дарсда мураббий томонидан қўлланиладиган тайёрлов ҳаракатлари таҳлили натижала-рини келтирамиз (28-расм). Кўриниб турибдики, алдамчи ҳаракатлар катта ҳажмни ташкил қилади (79,7%). Бу ушбу ҳаракатларнинг жанг олиб бориш самарадорлигини баҳо-лашда катта аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради.
Манёвр ҳаракатлари ҳажми 17,0% ни ташкил этади. Маълумки, ушбу ҳаракатлар қулай дастлабки ҳолатни ва фаол ҳаракатлар учун қулай пайтни танлаш мақсадида силжиб юришлар ҳамда ҳимояланиш ёрдамида амалга оширилади ва, тактик вазифаларга қараб, масофали, юзма-юз туриб ва қанотдан манёврларга ажратилади.
Разведка қилиш ҳаракатлари ҳажми тайёрлов ҳаракат-ларининг умумий ҳажмидан 3,3% ни ташкил этади.
Разведка қилиш ҳаракатларининг аҳамияти жуда каттадир, чунки улар рақибнинг яхши кўрган комбинация-ларини, унинг кучли зарбаси масофасини, индивидуал жанг олиб бориш услубини, жисмоний тайёргарлигини ва ҳ.к. аниқлаш учун жуда зарур ҳамда алдамчи ҳаракатлар ва жанг билан разведка қилиш орқали амалга оширилади. Бироқ бокс мураббийининг ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб бориш фаолиятининг ўзига хослиги мусобақа вазиятларини тўлиқ моделлаштиришга имкон бермайди.

28-расм. Мураббийнинг юқори малакали боксчилар билан ясси қўлқопда индивидуал олиб бориладиган дарсида тайёрлов хусусиятига эга бўлган ҳаракатларнинг қўлланилиш ҳажми.

Download 189.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling