Бокс мурабийининг индивидуал дарс олиб бориш жараёнидаги махсус малакаларини шакиллантириш
Ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришда боксчилар реакцияларини ихтисослаштиришга қаратилган машқлардан фойдаланиш
Download 189.06 Kb.
|
38.Shodilbekov Nodirj - Tayyor - Кирил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ясси қўлқопда индивидуал дарсда мураббий томонидан қўлланиладиган боксчилар реакцияларини ихтисослашти-ришга қаратилган машқлар турларининг ҳажми
- Ҳужум ва ҳимоя турларини фарқлаш (1) ҳамда бир ҳаракат туридан иккинчисига ўтиш (2) малакасини такомиллаштиришга қаратилган турли хилдаги машқлар ҳажмларининг нисбати.
3.2.Ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришда боксчилар реакцияларини ихтисослаштиришга қаратилган машқлардан фойдаланиш
Индивидуал дарсда мураббий фаолиятининг муҳим таркибий қисми ҳимоя ва ҳужумларни ишоралар ёрдамида бажариш, ҳужум, қарши ҳужум, жавобларнинг турли усуллари бажарилишини ўз ичига оладиган ҳаракатлар ҳисобланади. Уларни қўллаш беллашув шароитларини моделлаштириш ва боксчининг техник-тактик такомил-лашуви вазифаларини самарали ҳал этиш учун шароит яратишга имкон беради. Ясси қўлқопда мураббий билан индивидуал дарсда боксчилар реакцияларини ихтисослаштиришга қаратилган турли хилдаги машқларни шартли равишда 7 та асосий кичик гуруҳларга бирлаштириш мумкин (24-расм). Расмда реакцияларни ихтисослаштириш бўйича машқ-лар турларининг қўлланилиш ҳажми нисбатлари тўғрисида маълумотлар келтирилган. Кўриниб турибдики, ҳужум қилиш жойларини (бошга ва гавдага) фарқлай олиш малакасини ифодаловчи машқлар (уларнинг ҳажми 35,0% ни ташкил қилди) тез-тез қўлланилади. Машқлар турли хилдаги битталик зарбалардан, яъни бошга ёндан, тўғридан, бош қисмига, ўнг ва чап қўлларда гавда қисмига бериладиган зарбалардан иборат. Боксчининг оддий ва мураккаб ҳаракатларни фарқлаш ҳамда уларга қаршилик кўрсатиш малакасини намоён қилишга қаратилган (умумий ҳажмдан 24,3%) машқларга катта эътибор қаратилади. Масалан, чап қўл билан қарши олиш, ўнг қўл билан ёндан бошга зарба ва бошга қарши ҳужум қилиш, турли хил алдашлар, сайд-степлар ва ҳ.к. Ҳужум йўналишини билиш ва уларни қайтаришга ёрдам берадиган машқлар ҳажми 15,7% ни ташкил этади: жумладан турли жойларга (бошга, гавдага) қарши зарбалар бериш. Боксчиларнинг ҳимоядан ҳужумга ўтиш қобилиятини такомиллаштиришга қаратилган машқлар кам қўлланилади (9,9%). Масалан, ўнгга, чапга оғишлар ва кетидан жавоб зарбаларини бериш. Мураббий билан ясси қўлқопда индивидуал дарсда боксчининг ҳужумдан ҳимояга ўтиш (7,6%), битта ҳужум туридан иккинчисига ўтиш (4,1%) малакасини ривожлан-тиришга қаратилган машқларга жуда кам аҳамият берилади. Спортчининг тайёрлов ҳаракатлари ҳамда ҳужум ҳаракат-ларини фарқлаш ва уларга қаршилик кўрсатиш қобилиятини такомиллаштирадиган воситаларга жуда кам эътибор қара-тилади (3,4%). 24-расм. Ясси қўлқопда индивидуал дарсда мураббий томонидан қўлланиладиган боксчилар реакцияларини ихтисослашти-ришга қаратилган машқлар турларининг ҳажми Шартли белгилар: 1 – ҳужум учун бош, гавда қисмларини фарқлаш ва зарбалар бериш малакаси; 2 – ҳужум йўналишини фарқлаш ва уларни қайтариш; 3 – оддий ва мураккаб ҳаракатларни фарқлаш ҳамда уларга қаршилик кўрсатиш; 4 – тайёрлов ҳаракатлари ва ҳужум ҳаракатларини фарқлаш ҳамда уларга қаршилик кўрсатиш; 5 – ҳужумдан ҳимояга ўтиш; 6 – ҳужумнинг бир туридан иккинчисига ўтиш; 7 – ҳимоядан ҳужумга ўтиш. Шундай қилиб, мураббий билан ясси қўлқопда индивидуал дарсда қўлланиладиган, боксчилар реакцияла-рини ихтисослаштиришга қаратилган машқлар турларининг қўлланилиш ҳажми тўғрисида олинган маълумотлар таҳлили қуйидаги хулосага келишга имкон беради. Асосий эътибор қуйидагиларга қаратилади: ҳужум жойларини фарқлаш ва зарба бериш; ҳужум йўналишларини фарқлаш ва уларни қайтариш; оддий ва мураккаб ҳаракатларни фарқлаш ҳамда уларга қаршилик кўрсатиш. Мазкур машқлар ҳажми 75,0% ни ташкил қилади. Бундан ташқари, ҳимоядан ҳужумга, ҳужум-дан ҳимояга, битта ҳужум туридан иккинчисига ўтиш, тайёрлов ва ҳужум ҳаракатларини фарқлаш ҳамда уларга қаршилик кўрсатиш малакасини эгаллашга қаратилган машқлар сони атиги 25,0% ни ташкил этади. Бироқ боксчилар мусобақа фаолияти тадқиқотлари натижаларининг таҳлили шуни кўрсатадики, беллашувларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан айнан шундай машқларнинг қўлланилишига боғлиқ. Бу аниқланган нисбатни оптимал, деб тан олишга имкон бермайди. Демак, мураббийлар спортчи билан ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришда боксчининг бир фаолият туридан иккинчисига ўтиш малакасини такомил-лаштиришга қаратилган машқлар ҳажмини ошириши зарур (25-расм). 25-расм. Ҳужум ва ҳимоя турларини фарқлаш (1) ҳамда бир ҳаракат туридан иккинчисига ўтиш (2) малакасини такомиллаштиришга қаратилган турли хилдаги машқлар ҳажмларининг нисбати. Жанг олиб бориш амалиётининг кўрсатишича, спортчи-нинг мусобақа беллашувидаги реакциялари ҳужум, ҳимоя ва қарши ҳужумларни бажариш учун хос бўлган турли хил кўринишда намоён бўлади. Бунда шу нарсани таъкидлаш жоизки, боксчининг ҳимоя, ҳужум ва қарши ҳужумида турли хил типдаги реакциялар намоён бўлади. Агар спортчи ўз рақибининг қандай зарба, қандай масофадан туриб ва қайси лаҳзада ҳужум ёки қарши ҳужум қилишини билмаса, мазкур ҳолларда мураккаб реакция намоён бўлади. Агар боксчи олдиндан рақибдан маълум бир зарбани кутса ҳамда атайлаб ўзини очиб берса, лекин самарали ҳимояланса, бундай ҳимоя ҳаракатлари оддий типдаги реакция бўлиб ҳисобланади. Боксчининг ҳужум ва қарши ҳужумида кўпгина мураккаб ҳаракат реакциялари ҳаракатланаётган нишонга таъсир кўрсатиш хусусиятига эга. Мураккаб реакция жараёни рақибнинг мумкин бўлган бир қанча ҳаракатларини идрок этиш, уларни англаш ва тегишли жавоб ҳаракатларини бажаришдан иборат (16-жадвал). 16-жадвал Download 189.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling