Бокс мурабийининг индивидуал дарс олиб бориш жараёнидаги махсус малакаларини шакиллантириш
Ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришда бокс мураббийининг силжиб юришлари
Download 189.06 Kb.
|
38.Shodilbekov Nodirj - Tayyor - Кирил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бокс мураббийининг ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришдаги силжиб юришлари ҳажмлари нисбати
3.3.Ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришда бокс мураббийининг силжиб юришлари
Боксчиларда спорт натижалари кўп жиҳатдан машғулот тизимини изчил такомиллаштиришга қаратилган куч самара-дорлиги билан белгиланади. Индивидуал дарс машғулот тизимида муҳим ўринлардан бирини эгаллайди. Мураббий фаолияти индивидуал дарсга хос бўлиб, уни ўқув-машғулот жараёнини ташкил қилишнинг бошқа шакл-ларидан ажратиб туради. Ясси қўлқопда индивидуал дарсда жанговар ҳолатлар ва силжиб юришлар мураббий томонидан ўқувчилар ҳаракат-ларини ташаббуслаштириш мақсадида қўлланилади. Улар-нинг энг асосийлари ҳужум, ҳимоя ва тайёргарлик ҳара-катларидир. Бунда шуни ҳисобга олиш лозимки, индивидуал дарсда мураббий ҳаракатлари ва силжиб юришлари техникаси, етакчи мутахассислар Д.Тишлер, И.Дегтярев, Г.Абдурасулова-ларнинг фикрича, спортчиларнинг спорт техникасидан кўп жиҳатдан ажралиб туради. Бироқ мураббий ўқувчига вақт- макон нисбатларида ўз вақтида бажариладиган аниқ ҳаракатлар билан хизмат кўрсатиш учун мукаммал спорт техникасига ҳам эга бўлиши лозим. Мураббий ҳаракатлари ва силжиб юришлари хусусият-ларини таҳлил қилишда, боксчилар техникасига нисбатан мавжуд тафовутларни аниқлаётиб, кузатувлар, етакчи мураб-бийлар билан олиб борилган суҳбатлар натижасида мос келишишлар даражасини акс эттирувчи маълумотлар олинган. Шу нарса аниқланганки, мураббийнинг жанговар ҳолати, силжиб юришлар усуллари техникаси ўзининг хусусиятларига эга ва боксчининг шунга ўхшаш ҳаракатлари шартли қолипига мос эмас. Бокс мураббийининг ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришдаги силжиб юришлар ҳажмларининг нисбат-лари таҳлили натижалари 26-расмда акс эттирилган. Кўриниб турибдики, мураббийнинг индивидуал дарс-даги силжиб юришларининг катта ҳажмини орқага оддий қадам ташлашлар ташкил қилади. Маълумки, орқага оддий қадам ташлаш (ўнг ёки чап оёқ билан) ўқувчигача бўлган масофа камида икки қадам бўлган тақдирдагина мураббий томонидан қўлланилади. Шу орқали мураббий спортчининг фаол ҳужум ҳаракатлари намоён бўлиши учун атайлаб шароитлар яратади. Ҳужум ҳаракатларини етарлича юқори суръатда ўтка-зиш учун шароитлар яратиш мақсадида мураббий орқага оёқ учида қадам ташлашни қўллайди. Ўргатиш ва такомиллаштириш самарадорлиги кўп жиҳатдан мураббийнинг ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришда ушбу силжиб юришлар усуллари техникасини эгаллаганлигига боғлиқ. 26-расм. Бокс мураббийининг ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришдаги силжиб юришлари ҳажмлари нисбати Изоҳ: 1 – олдинга оддий қадам ташлаш; 2 – орқага оддий қадам ташлаш; 3 – олдинга оёқ учида қадам ташлаш; 4 – орқага оёқ учида қадам ташлаш; 5 – ён томонларга оёқ учида қадам ташлаш; 6 – бир оёқ билан депсиниб сакраб ҳаракатланиш (жой ўзгартириш); 7 – иккала оёқ билан депсиниб сакраб ҳаракатланиш. Ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришда мураббий фаолияти самарали бўлиши учун олдинга оддий ва оёқ учида қадам ташлаш билан силжиб юришлар катта аҳамиятга эга. Мураббийнинг ушбу силжиб юришлар усулларидан фойдаланишидан мақсад — дарс жараёнида мусобақа вазиятларига яқинлаштирилган ҳолатларни ташкил қилиш-дир. Бу техник-тактик тайёргарликни такомиллаштиришнинг муҳим шартларидан ҳисобланади. Бокс мураббийининг ҳаракатларнинг ўзаро алмашинадиган турларини навбатма-навбат қўллаш асосида боксчи учун кутилмаган ҳаракатларни қўллаши бунга далилдир. Бу спортчиларда жанговар вазиятларга ўхшаш кутилмаган вазиятларда бўладиган ҳаракатларга ҳар доим тайёр туришни тарбиялаш учун имкон беради. Мураббийнинг ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб бориш пайтидаги силжиб юришлари турли хил комбина-цияларда силжиб юришларнинг техник усулларини мунтазам бажаришдан иборат, яъни оддий қадам ташлаш – оёқ учида қадам ташлаш, оддий қадам ташлаш – бир оёқ билан сакраш; оёқ учида қадам ташлаш – оддий қадам ташлаш; оёқ учида қадам ташлаш – бир оёқ билан сакраш; оёқ учида қадам ташлаш – иккала оёқ билан сакраш; бир оёқ билан сакраш – бир оёқ билан сакраш; бир оёқ билан сакраш – оёқ учида қадам ташлаш; бир оёқ билан сакраш – иккала оёқ билан сакраш; иккала оёқ билан сакраш – оёқ учида қадам ташлаш ва ҳ.к. Техник жиҳатдан бажарилиши қийин бўлган силжиб юришларни (ён томонларга оёқ учида қадам ташлаш, бир оёқ билан итарилган ҳолда силжиб юриш, иккала оёқ билан итарилган ҳолда силжиб юриш) бажариш мураббийдан юқори даражадаги махсус жисмоний тайёргарликни талаб этади, шунингдек, бир қатор шартлар билан чекланади (мураббий ёши: айнан шу боксчининг тезкор ҳаракатларини чеклаб қўяди), бунинг натижасида усулни эгаллаш нисбатан ихтисослаштирилмаган шароитларда амалга оширилади. Ясси қўлқопда индивидуал дарсда силжиб юришларга ўргатишда улар техникасининг махсус хусусиятларини ҳисобга олиш зарур. Бунда ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришда мусобақа вазиятларини моделлаштириш, ўқувчиларда оқилона силжиб юриш техникасини шакллан-тириш лозим. Бу, ўз навбатида техник-тактик комбинация-ларни зарур суръатда ва маромда ушлаб туриш имкониятини беради. Download 189.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling