Бокс мурабийининг индивидуал дарс олиб бориш жараёнидаги махсус малакаларини шакиллантириш


Ясси қўлқопда индивидуал дарсда мураббийлар томонидан ҳар хил ҳужум ҳаракатлари турларининг қўлланилиш ҳажмлари


Download 189.06 Kb.
bet9/12
Sana24.06.2023
Hajmi189.06 Kb.
#1653215
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
38.Shodilbekov Nodirj - Tayyor - Кирил

Ясси қўлқопда индивидуал дарсда мураббийлар томонидан ҳар хил ҳужум ҳаракатлари турларининг қўлланилиш ҳажмлари

Ф.И.

ҲУЖУМЛАР

Оддий

Мураккаб

битталик зарба

қўшалоқ зарба



учта зарбадан иборат бир неча зарбалар

4 ва ундан ортиқ зарбдан иборат бир неча зарбалар

такрорий бир неча зарбалар

сакраш билан зарба беришдаги бир неча зарбалар



Х.Ф.

2

2

4

2

3

1

-

6

Ш.В.

1

7

8

1

2

-

1

4

М.Х.

5

3

8

-

1

1

1

3

Р.А.

8

4

12

1

2

1

1

5

К.М.

1

9

10

3

4

1

1

9

Ш.М.

4

6

10

2

3

-

-

5

Р.К.

1

7

8

1

2

-

1

4

Н.М.

2

6

8

3

1

1

-

5

К.В.

4

8

12

2

2

-

1

5

К.А.

1

7

8

3

4

-

-

7

Х.У.

1

7

8

2

3

1

1

7

Х.А.

3

3

6

1

3

1

-

5



2,8

5,8

8,5

1,8

2,5

0,6

0,6

5,4



2,2

2,2

2,3

1,0

1,0

0,5

0,5

1,6

V%

79

38

27

55

40

83

83

30

- ўнг қўл билан тўғридан бошга – чап қўл билан тўғридан гавдага;


- такрорий зарбалар: ўнг қўл билан пастдан бошга – ўнг қўл билан пастдан гавдага;
- такрорий зарбалар: чап қўл билан пастдан гавдага – чап қўл билан пастдан бошга зарбалар.
Ҳимояланиш ҳаракатларидан кейинги такрорий зарба-лар турлари ҳамда сакраш билан зарба беришдаги бир неча зарбалар турлари мураккаб ҳужум ҳаракатлари бўлиб, уларни мураббийлар бажартира олишларига қарамай, улар бундай ҳаракатларни ясси қўлқопда индивидуал дарсда кам миқдорда қўллайдилар, чунки уларни бажариш мураббийлар ҳамда боксчиларнинг функционал ва техник тайёргарлигига катта талаблар қўяди. Бундай комбинациялар таркибига қуйида-гилар киради:
- такрорий зарба – ўнг-ўнг қўл билан тўғридан, чап қўл билан пастдан бошга;
- такрорий зарба – чап-чап қўл билан ёндан – ўнг қўл билан тўғридан бошга (худди шундай гавдага);
- такрорий зарба – ўнг-ўнг қўл билан ёндан – чап қўл билан тўғридан бошга (худди шундай гавдага);
- такрорий зарба – чап-чап қўл билан тўғридан бошга – ўнг қўл билан тўғридан гавдага;
- такрорий зарба – ўнг-ўнг қўл билан тўғридан бошга – чап қўл билан тўғридан гавдага;
- сакраб чап қўл билан тўғридан бошга – ўнг қўл билан тўғридан бошга тугалланадиган яқин жангдаги бир неча зарбалар;
- сакраб чап қўл билан тўғридан бошга – чап қўл билан ёндан бошга тугалланидиган яқин масофадан жангдаги бир неча зарбалар;
- сакраб чап қўл билан тўғридан бошга ҳамда алдамчи зарбалар ва ҳ.к.
Шуни таъкидлаш лозимки, ясси қўлқопда индивидуал дарсдаги мураккаб ҳужум ҳаракатларининг ҳар хил турлари ичида мураббийлар тўртта ва ундан ортиқ зарбалардан иборат бир неча зарбаларни тез қўллайдилар. Бу шундан далолатки, мураббийлар бу комбинацияларга катта аҳамият берадилар. Улар қаторига қуйидагилар киради:
- бошга тўғридан серияли зарбалар;
- чап (ўнг) қўл билан ёндан бошга тугалланадиган яқин масофадан жангдаги бир неча зарбалар;
- чап қўл билан тўғридан бошга ва гавдага – ўнг қўл билан тўғридан – чап қўл билан тўғридан бошга ва ҳ.к.
Ясси қўлқопда индивидуал дарсда мураббийлар томонидан оддий ва мураккаб ҳужум комбинациялари ҳар хил турларининг қўлланилиши нисбати шундайки, оддий ҳужум ҳаракатлари турлари кўпроқ қўлланилади.
Бир қатор мураббийлар кам ҳажмда бажариладиган бир ҳужум комбинациялари ўрнини бошқа ҳужум ҳаракатларини кўп миқдорда қўллаш орқали тўлдирадилар. Масалан, улар ясси қўлқопда индивидуал дарсда ўртача фақат бир марта битталик ҳужум ҳаракатларини бажарадилар.
Ясси қўлқопда индивидуал дарсда бокс мураббийлари томонидан қарши ҳужум ҳаракатлари турларини қўлланилиш ҳажмлари 18-жадвалда келтирилган.
Қарши ҳужумда ҳаракатларнинг оддий турлари учун хос бўлган ўхшаш вазият кузатилади. Оддий қарши ҳужум комбинацияларини қўллаш ҳажмларида қўшалоқ зарбалар-нинг ҳар хил турлари кўпроқ қўлланилади. Уларга қуйида-гилар киради:
- ҳимояланиш ҳаракатидан кейин чап - ўнг (ўнг-чап) қўллар билан тўғридан бошга;
- ҳимояланиш ҳаракатидан кейин чап-ўнг (ўнг-чап) қўллар билан пастдан гавдага;
- ҳимояланиш ҳаракатидан кейин чап қўл билан ёндан - ўнг қўл билан тўғридан бошга;
- ҳимояланиш ҳаракатидан кейин ўнг қўл билан тўғридан - чап қўл билан ёндан бошга ва бошқ.

Download 189.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling