Бокс мурабийининг индивидуал дарс олиб бориш жараёнидаги махсус малакаларини шакиллантириш


Download 189.06 Kb.
bet4/12
Sana24.06.2023
Hajmi189.06 Kb.
#1653215
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
38.Shodilbekov Nodirj - Tayyor - Кирил

Мураббий билан ясси қўлқопда индивидуал дарсда ҳимоя, ҳужум ва қарши ҳужум ҳаракатларида ҳаракат реакцияларини такомиллаштиришга қаратилган машқларнинг қўлланилиш ҳажмлари



Т/Р

Боксчининг ҳаракат турлари

Реакция типлари (%)

оддий

мураккаб

1.

Ҳимоя

44,0

56,0

2.

Ҳужум

74,9

25,1

3.

Қарши ҳужум

-

100,0

Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, мураббий билан ясси қўлқопда индивидуал дарсда ҳимоя, ҳужум ва қарши ҳужум ҳаракатларида ҳаракат реакцияларини тако-миллаштиришга қаратилган машқларни қўллаш кўрсаткич-ларини аниқлаш катта қизиқиш уйғотади.


Келтирилган жадвалдан кўриниб турибдики, ясси қўлқопда индивидуал дарсда шуғулланувчининг ҳимоя ҳаракатларини такомиллаштиришда мураббий, асосан, мураккаб ҳаракат реакцияларини намоён қилишга қаратил-ган машқлардан фойдаланади (умумий ҳажмдан 56,0%). Спортчи олдиндан шартланган ҳимоя ҳаракатларини бажа-риши каби вазият 44,0% ни ташкил этади.
Ясси қўлқопда рақиб боксчи билан индивидуал ишлашда мураббийнинг жароҳат олишдан чўчиши шунга олиб келадики, индивидуал дарсда ўқувчи олдиндан шарт-лашилган ва оддий ҳаракат реакцияларини талаб этадиган ҳужум машқларини бажаради. Фақат ҳужум хусусиятига эга машқларнинг умумий ҳажмидан тўрт қисмигина мураккаб ҳаракат реакциясини такомиллашти-ришга тўғри келади.
Ўз навбатида, қайд этиш лозимки, мураккаб ҳаракат реакцияси ҳамма қарши ҳужум машқларида намоён бўлади. Бу шундай тушунтириладики, боксчи очилишлар, алдамчи ҳужумлар, пойлаб туриш орқали ва шу билан рақибни ҳужумга чорлаб ҳамда уни қарши ёки жавоб зарбалари билан (ҳимоя ҳаракатлари иштирокида) тезда унинг зарбаларини тутиб олиб қарши ҳужумларни тайёрлайди.



Download 189.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling