Бокс мурабийининг индивидуал дарс олиб бориш жараёнидаги махсус малакаларини шакиллантириш
Ясси қўлқопда индивидуал дарсда ҳимояланиш
Download 189.06 Kb.
|
38.Shodilbekov Nodirj - Tayyor - Кирил
Ясси қўлқопда индивидуал дарсда ҳимояланиш
ҳаракатлари турларининг мураббийлар томонидан қўлланилиши
Шунинг учун ясси қўлқопда индивидуал дарсда ЖТИ талабалари боксчиларни ҳимояланиш ҳаракатларига сама-рали ўргатишга имкон берадиган билимлар, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари лозим. ХУЛОСАЛАР 1. Боксда ясси кўлқопда индивидуал дарс олиб боришда мураббийнинг ҳаракат фаолияти спортчи мусобака фаолияти хусусиятига тегишли педагогик вазифаларни ҳал этиш учун мос бўлган хоссаларга эга эканлиги аниқланди. Илмий-услубий адабиётлар тахлили шуни аниқлашга имкон бердики, тренернинг бокс бўйича индивидуал дарсдаги касб фаолияти деярли ўрганилмаган, мавжут илмий маълумотлар амалий тажрибани умумлаштириш асосида ҳосил бўлган. 2. Турли тоифадаги бокс мураббийларининг ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришлари шаҳсий тажрибаларини умумлаштириш натижасида шу нарса маълум бўлдики, мураббийлар малакаси ошиши билан спортчиларни тайёрлаш жараёнида ясси қўлкопда индивидуал дарс ўтказиш аҳамияти ортади. Боксчилар тайёргарлиги даражаси қанча юқори бўлса, индивидуал дарс шунча катта ўрин эгаллаши аниқланди. Мураббийнинг типик ҳаракат фаолиятини аниклаш, шунингдек техник-тактик комбинацияларни бир қаторга қўйиш жисмоний тарбия институгида бокс бўйича бўлажак мутахассисларни ўқитишда кўникмалар ва малакаларни" эгаллаш жараёни мазмунини янада такомиллаштиришга имкон беради. 3. Бокс мураббийининг ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришдаги типик ҳаракатлари таркиби тизимлаштирилди. Уларга тайёрлов (24,995), ҳужум (53,5965) ва ҳимояланиш (21,696) ҳаракатлари киради. Мазкур нисбат шундан далолатки, бокс мураббийининг спортчи билан индивидуал дарсдаги фаолияти хусусияти ўқувчининг ҳужум ҳаракатларини фаоллаштириш билан тавсифланади. 4. Ясси кўлқопда индивидуал дарс жараёнида боксчи реакцияларини ихтисослаштиришга каратилган 7 та асосий машклар туруҳлари аникланди ва уларнинг нисбатлари белгиланди; ҳужум уюштириш жойларини фарқлай олиш ва зарба бериш малакаси (35,096); ҳужум йўналишларини фарқлай олиш Ва уларни қайтариш (15796); олдий ва мураккаб ҳаракатларни фарқлай олиш ва уларга қаршилик кўрсатиш (24326); тайёрлов ҳаракатлари ва хужум ҳаракатларини фарклай олиш Ҳамда уларга қаршилик кўрсатиш (3,495); ҳужумдан ҳимояга ўтиш (7,696); бир ҳужум туридан иккинчисига ўтиш (4,196); ҳимоядан ҳужумга ўтиш (9,995). 5. Бокс мураббийининг индивидуал даредаги ҳаракатланишларининг сон нисбатларида оркага оддий қадам таплаш (42,199) ва оркага оёқ учида қадам ташлаш (25,095) устунроқ. Кам ҳажмда бир оёқ ва иккала оёқ билан итарилиб сакраган ҳолда ҳаракатланишлар қўлланилади (мувофиқ холда 2,396 ва 1,495). Аниқланган маълумотлар мураббийлар томонидан Қўлланиладиган турли хилдаги ҳаракатлар тўғрисидаги тасаввурни жамлашга имкон беради, бу эса талабаларда ясси кўлқопда индивидуал дарс олиб боришда мусобақа вазиятларини моделлаштириш малакасини шакллантириш ва оқилона ҳаракатланиш техникасига ўргатиш учун хизмат қилади. Бу техник-тактик комбинацияларнинг қулай суръати ва маромини ушлаб туриш имконини беради. 6. Турли хилдаги ҳаракатларни кўллаш ҳажмлари ва уларнинг таркиби нисбатлари аниқланди: а) тайёрлов ҳаракатлари - разведка қилиш (3,396), алдамчи (79,795) ва манёвр (17,096) хусусиятидаги ҳаракатлар; 6) ҳужум ҳаракатлари -– ҳужумлар (62,496) ва қарши ҳужумлар (37,696); в) ҳимоя ҳаракатлари – қўллар (50,195), гавда (20,496) ва оёқлар ёрдамида (29595). Бокс мураббийининг ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришдаги асосий касб-педагогик малакалари аниқланди. Улар олий ўкув юртлари (жисмоний тарбия институтлари) тизимида бокс бўйича мутахассисларни тайёрлаш жараёни назарияси ва усулиятини тўлдиришга ҳамда такомиллаштиришга ёрдам беради. 7. Педагогик тажриба натижалари мураббий ва спортчи томонидан индивидуал дарсда жуда кўп тарқалган вазиятларда ҳаракатларни танлаш учун мўлжалланган энг муҳим касб билимлари ҳамда малакаларини эгаллаш ва мураббийнинг тайёрлов, хужум ҳамда ҳимояланиш ҳаракатлари (ҳаракатланишлари)нинг типик таркибини ўрганиш юзасидан ишлаб чиқилган ўкитиш услубияти самарали эканлигини тасдиклади. Тажриба гурухи талабалари ўқитиш ва техник-тактик маҳоратни такомиллаштириш учун зарур бўлган катта ҳажмдаги турли хил асосий ҳаракатларни эгалладилар. Бу назорат гуруҳи талабалари маълумотларига таққослаганда уларнинг кўрсаткичлари аниқ ошганлиги (Р х 0,01) билан ифодаланди. 1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи Download 189.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling