Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Олим бўлган чўпон
(Ибратли ҳикоя)
й фарзанд, сен панду насиҳатларга қулоқ солсанг ва 
улардан ибрат олсанг, яхшилаб амал қилсанг, дилинг 
доимо шод бўлади, кундан-кунга ўсаверасан.
Айтишларича, Луқмони ҳакимникига бир гуруҳ ки-
шилар меҳмон бўлиб келишди. Ундан ҳикматга оид нар-
салар ҳақида сўрашди. Шунда келганлардан бири:
– Эй ҳаким, сен фалон жойда чўпонлик қилган киши эмас-
мисан? – деб сўраб қолди.
– Ҳа, ўша чўпонман, – деб жавоб берди Луқмон, – ҳозир 
кўриб турибсанки, ҳакимман.
– Бу даражага қандай эришдинг? – сўради у.
Луқмони ҳаким унга:
– Тўғри сўзлаш, одамларга яхшилик қилиш, омонатга хиё-
нат қилмаслик, ёлғон сўзламаслик, беҳуда гапирмаслик, муси-
бат ва қийинчиликларга мардона чидаш ва ўзини камтар ту-
тиш туфайли! – деб жавоб берди.
Зиёрат қилиш одоби
уҳаббатни оширадиган ва дўстликни мустаҳкамлай-
диган сабаблардан бири байрамлар, дам олиш кунла-
рида, сафарга бормоқчи бўлганда ёки сафардан келганда, касал 
бўлганда ўзаро бир-бирини қутлаб, зиёрат қилиб туришдир.
Зиёрат қилишда риоя қилинадиган бир қанча одоблари 
бор. Жумладан:
1. Зиёрат қилиш учун муносиб вақт танлагин. Бу ухлаш, 
овқатланиш ёки бошқа иш билан машғул бўлинадиган вақт 
бўлмасин.


– 87 –
2. Бориши ҳақида олдиндан хабар бериш (бу асло ман-
манликка кирмайди, “мени муносиб кутишга ҳаракат 
қилинглар”, деган маънони англатмайди. Балки уларни ол-
диндан огоҳлантирилса, мезбонлар ноқулай аҳволга тушиб 
қолмайдилар).
3. Агар зиёрат учун маълум вақт тайин этилса, унга риоя 
қил. Ундан эрта ҳам, кеч ҳам борма.
4. Агар бирон уйга кирмоқчи бўлсанг, олдин уй эгасидан 
рухсат сўра. Агар уй эгаси сенга энг яқин киши бўлса ҳам.
5. Уйга кираётганда сени қарши олаётган кишига салом бер.
6. Уйга кираётганингда йўлингда дуч келган нарсалардан 
кўзингни ерга қаратиб ўтгин. Ўтирган пайтингда уй жиҳозлари 
ёки деразаларига аланглаб кўп қарама. Шунингдек, ўзингга 
лозим кўрилган жойда ўтир.
7. Гапираётганингда ўрта овоз билан гапир. Фойдали сўзлар 
билан чеклан.
8. Олдингга қўйилган овқатни ёмонлама.
9. Уй эгасининг хурсандлиги ёки ташвишига шерик бўл. 
Хурсанд вақтларида табриклаб, ташвиш чекаётганида унга 
далда бўл.
10. Узоқ ўтирма. Чунки уй эгасининг бошқалар билан ҳам 
ваъдаси ёки қиладиган ишлари бордир.
11. Касал кўришга борганингда ҳам узоқ ўтирма ёки кўп га-
пириб уни қийнаб қўйма. Унинг олдида фақат хурсанд ва хотир-
жам қиладиган сўзларни гапир.
12. Ўзингдан зериктириб қўядиган даражада кўп зиёрат 
қилма. Ёки бутунлай алоқани узиб қўядиган даражада зиёрат-
ни камайтириб юборма.
13. Сени зиёрат қилишга келган кишининг юзига очиқ та-
бассумли бўл. Унинг олдига меҳмонларга аталган нарсалардан 
қўй ва кетаётганида уни эшиккача кузатиб чиқ.
14. Зиммангдаги вазифани бажариш ва орадаги дўстликни 
сақлаб қолиш учун зиёрат қилган кишини сен ҳам зиёрат 
қилиб тур.


– 88 –

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling