– 91 –
“Мен ҳам гапирсам бўладими?” деб рухсат сўраб, рухсат бўлса,
гапириш керак. Аммо катталар сўзини бўлиш ё
уларнинг
суҳбатига изнсиз аралашиш асло тўғри эмас.
Болалар луғати
Рухсат сўраш – изн сўраш, бирон ишни қилиш
учун розилик олиш.
Мўралаш – тўсиқ, тирқиш ёки тешик орқали
ичкарига қараш.
Ожиз одамларга меҳрибонлик қилиш
й фарзанд, Аллоҳ куч-қувват ва тан-соғлик ато этган ёки
мол-дунё ва шон-шуҳрат берган кишилар мана шу неъ-
матлар эвазига шукр бажо қилишлари учун ожиз ва заиф ки-
шиларга ёрдам бериш лозим. Шуни унутма:
1. Агар ота-онанг ёшлари улғайиб, сенга муҳтож бўлиб
қолсалар, уларга меҳрибонлик кўрсат ва эҳтиёжларини
қондирадиган даражада уларга пул бериб тур. Чунки улар ҳам
сенинг бахтли бўлишинг учун ўзларини кўп ҳаёт лаззатлари-
дан маҳрум этганлар.
2. Агар одамлар кўп чиққан автобусда бўлсанг ва
бирон
кекса, касал, заиф кимса ёки бир аёл ўтиришга жой топа ол-
маса, сен ўтирган бўлсанг, дарҳол ўрнингдан туриб уларга
жой бер.
3. Агар сенинг хизматкоринг бўлса, унга тоқатидан ортиқ
иш юклама, ҳақоратлаб ва хорлаб унга озор берма,
уни етарли
овқат ейишидан маҳрум этма ва уни уриб азоблама.
4. Агар уйда уй ҳайвонлари бўлса, уларни қий нама, етарли
таом ва сувини бер.