Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Уйимизга меҳмон келганда...
й азиз фарзанд, агар уйингга меҳмон келса, “хуш ке-
либсиз”, деб уни очиқ чеҳра билан кутиб ол. Меҳмонни 
очиқ юз билан кутиб олиш катта зиёфат билан баробардир.
Меҳмондорчилик одобларидан бири шуки, меҳмон олдига 
кирганда, чиқаётганда ёки таом ейилаётганда очиқ юзли, ши-
рин сўзли ва хушфеъл бўлиш лозим. Меҳмонлар олдида бирон 
кишига қаттиқ гапирилмайди ва бировга танбеҳ берилмайди. 
Чунки меҳмон буни ўзига оғир олиб, мезбон мендан хафа 
бўлдимикан, деган хаёлга бориши мумкин.
Азиз болажонлар, агар уйимизга меҳмон келса, ота-она-
мизга ёрдамлашишимиз, меҳмон кутишга кўмаклашиб юбо-
ришимиз керак. Зеро, одобли болалар доим ота-оналарига 
кўмаклашадилар.
Меҳмон келганида болалар катталар билан саломлашгач, 
бошқа хонага чиқиб ўртоқлари билан ўйнайдилар, меҳмонлар 
гап-сўзига ўзлари изн бермагунча қулоқ солмайдилар. Меҳмон 
келганида дастурхонга қўйилган қанд-қурс ва бошқа қуруқ 
меваларга қўл узатишдан сақланиш керак. Беодоб болалар 
дастурхонга берухсат қўл узатиб, у-бу нарсани қўлига олиб, 
уйидагиларни хижолатга қўяди. Одобли болалар меҳмонлар 
билан саломлашиб бўлгач, дарҳол бошқа хонага чиқиб, бирон 
хизматга чақирилса, хизматни илдам бажаради. Меҳмонлар ке-
таётганида улар билан одоб ила хайралашилади, “Яна келиб ту-
ринглар”, “Яхши етиб олинглар”, деб уларга яхшилик тилайди. 


– 90 –
Сахий Абу Ҳанифа
(Ибратли ҳикоя)
мом Аъзамнинг Куфада яшайдиган уйи баланд эди. 
Муҳташам саройларни эсга соларди. Бир куни у зот-
нинг ҳузурига бир киши келиб:
– Эй имом, ўзингиз олим бўлсангиз-у, яна дунё дабдабасига 
берилишингиз қандай бўлади? – деди.
– Уйимни ҳамманинг уйидан баланд қурдир ганимга келсак, 
Куфага келган камбағаллар биринчи менинг уйимга кўзлари 
тушиб, ҳаммадан бой одам экан, деб ўйлашлари ва тўғри ме-
никига меҳмон бўлишлари учундир, – дебди улуғ имом.
Савол берувчи имомнинг донолигига тан берибди, ҳурмат 
билан унга таъзим қилибди ва шогирд тушибди.

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling