Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Ҳикмат алом бериш одам учун омонлик демакдир. Салом бе- рилса, жон ундан омонлик топади. Ҳақиқий дўстлик қадри


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Ҳикмат
алом бериш одам учун омонлик демакдир. Салом бе-
рилса, жон ундан омонлик топади.
Ҳақиқий дўстлик қадри
(Ибратли ҳикоя)
ҳмад одобли ўқувчи. Бир куни у иситмалаб касал 
бўлиб қолди. Тузалгунигача ўрнидан туролмай ётди. 
Мактабдошлари ва қўшнилар уни кўриш учун келиб, соғайиб 


– 102 –
кетишини тилаб дуо қилишди. Отаси кўриш учун уйга кел-
ганлар ёки телефон орқали сўраганларнинг кўплигидан та-
ажжубланиб, уларнинг биридан сўради:
– Сен Аҳмаднинг дўстимисан, сен уни яхши кўрасанми?
– Ҳа! – деб жавоб берди у.
– Сенга унинг қайси бир хулқи ёқади?
– Унинг юзидан ҳамиша табассум аримайди, дўстлари би-
лан чиройли одоб билан кўришади, биринчи бўлиб уларга са-
лом беради, саломига мулойимлик билан жавоб қайтаради, 
кўринмай қолган кишилар ҳақида сўрайди ва касалларни бо-
риб кўради.
Шундан кейин отаси ўғли ўз одоби ва мулойимлиги билан 
одамлар меҳрини қозонганини билди.
Сўзлашиш ва муомала одоби
й фарзанд, сен ўз юмушларингни бажаришда одамлар 
билан муомала қиласан. Бунинг учун сенга тил берил-
ган. Сен тил билан бошқа жонзотлардан афзалдирсан. Шунинг 
учун сен чиройли дид-фаросатга риоя қилган ҳолда ва тўла одоб 
билан тилингни фақат фойдали нарсаларга ишлатишинг керак.
Бунинг учун қуйидагиларга риоя қилишинг лозим:
1. Агар бир одамга гапирсанг, ўртача овоз билан гапир, 
яъни сен билан гаплашаётган одам ранжиб қолмаслиги учун 
овозингни жуда баланд ҳам, паст ҳам қилма.
2. Ҳар бир киши билан даражасига қараб гап-лашишга одат-
лан, ота-онанг, устозларинг ва бошлиқларинг билан гаплаш-
ганда тўла одобга риоя қил. Кичик укаларинг, уйдаги хизмат-
чилар каби сен билан даражаси баробар кишиларга нисбатан
юмшоқ ва мулойим бўлишга ҳаракат қил.
3. Чиройли, осон, мақсадни аниқ ифода этувчи сўзларни 
танла ва одамларга сўзингдан малол етмаслиги учун кўп такрор 
қилма.
4. Шошилмай гапир, қўлинг ва бошинг билан кўп ишора 
қилма. Сўзингни тинглашга мажбур қилиш учун сен гаплаша-
ётган одамнинг бирон аъзосини ушлаб олма.


– 103 –
5. Ўзинг ҳақингда ва ўзингдаги фазилатлар ҳақида гапирма. 
Чунки одамлар ўзини мақтаган кишини ёмон кўрадилар.
6. Сергап бўлма ва сўзни фақат ўзингники қилиб олма. Чун-
ки суҳбатдошинг сенга жавоб қайтара олмаслиги мумкин.
7. Сенга гапираётган одамни қўйиб бошқаси билан гапла-
шишга ёки китоб ва журнал ўқишга чалғиб кетма, сўзини та-
момлашдан олдин суҳбатдошинг сўзини бўлма.
8. Агар суҳбатдошинг сўзидан бирон нотўғри нарсани топ-
санг, ёлғончига чиқариб ёки эътироз билдириб, уни хижолат 
қилма. Чунки у озорланади ва сени ёмон кўриб қолади.
9. Агар биров сен биладиган бирон ҳикоятни гапираётган 
бўлса, сўзини бўлиб қўймаслигинг учун ҳикояни билишингни 
айтиб, уни ҳижолат қилма. Билсанг ҳам сабр билан тингла.
10. Агар бир гуруҳ одамлар ўзларига тегишли мавзуда гап-
лашаётган бўлишса, уларнинг гапига қўшилма. Фақат ўзлари 
сени суҳбатга таклиф қилишсагина, уларга бориб қўшил.
11. Жамоат жойларда баланд овозда гапирилмайди.
“Махзанул-улум” китобида сўзлашиш одоби ҳақида шундай 
дейилган: “Сўзлашиш одоби шундайки, сўзни кам сўзласин, 
чунки лақмалик тентакликнинг белгиларидан биридир. Киши 
айтмоқчи бўлган гапини ақл тарозисида ўлчамай туриб гапири-
ши номақбулдир. Ҳакимлар: “Кўп ўйла, сўнг сўзла”, дейишган. 
Эҳтиёж пайдо бўлмасдан бир марта айтилган сўзни такрор га-
пирмасин. Бирор киши бирон воқеани баён қилишга киришса, 
эшитувчининг бундан хабари бўлса-да, хабардорлигини ундан 
яширсин. Чунки гапирувчи хижолат чекиши мумкин. Ўзга киши-
дан сўралса, саволга жавоб бермасин. Агар савол кўпчиликка бе-
рилган бўлса, у мазкур саволга жавоб беришга қодир бўлса ҳам, 
ҳаммадан олдин жавоб беришга шошилмасин. Бирон киши жа-
воб берса, қониқарли бўлмаса ёки қўшимча қилишга қодир бўлса, 
оҳиста жавобини айтсин. Ўтиришда бўлаётган музокара ва му-
нозарага дахли бўлмаган ҳолда аралашмасин. Катталарга киноя-
ли сўз айтмасин. Тушунилиши қийин бўлган сўзни мисоллар би-
лан изоҳласин. Баҳс-мунозарада чегарадан ташқарига чиқмасин. 
Ҳар бир кишига у тушуна оладиган даражада сўзласин”.


– 104 –

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling