– 106 –
20. Уйқуга кетишдан олдин ота-она ва яқинларга: хайрли
тун, яхши ётиб туринглар!
21. Хайрлашиш вақтида: хайр, яхши қолинг,
яна учрашгун-
ча омон бўлинг!
Ақлли боланинг жавоби
(Ибратли ҳикоя)
одшоҳлардан бири ўз вазириникига меҳмонга
бориб-
ди. Вазирнинг одобли, сўзи чиройли ўғли бор эди.
Подшоҳ ўтиргач, ўша болани ёнига ўтказиб ундан сўрабди:
– Менинг уйим чиройлими ёки отангникими?
– Қачон подшоҳ отамнинг уйида бўлса,
албатта отамнинг
уйи чиройли! – деб жавоб берибди.
Кейин подшоҳ бармоғидаги қимматбаҳо узукни кўрсатиб
ундан сўрабди:
– Бу узукдан ҳам чиройлигини кўрганмисан?
– Ҳа! Узук тақилган қўл узукдан чиройли, – дебди бола.
Подшоҳ унинг ҳозиржавоблигидан
таажжубланиб яна
сўрабди:
– Мендан кейин подшоҳ бўлишни истайсанми?
– Подшоҳнинг ўғли мендан кўра подшоҳликка ҳақлироқ, –
дебди бола.
Бу жавобдан подшоҳнинг шодлиги янада ошиб, вазирнинг
ўғлига берган тарбиясидан мамнун бўлибди.
Do'stlaringiz bilan baham: