Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Мушукка айланган шер
(Ибратли ҳикоя)
ир замонлар бир шаҳарда жиноятчиларни ваҳшийларча 
жазолаш усули жорий этилган экан. Шаҳар ҳокими 
жиноятчиларни оч қолган шерлар олдига ташлашни буюрар 
экан. Одамлар йиғилиб, шу жазонинг қандай ижро этилиши-
ни кўриш учун шер ётган қафас олдига келишар экан. Бир 
куни эгасидан қочиб кетган қулни жазолагани олиб келишиб-
ди. Бечора қулни ўн кун оч қолдирилган бир шер олдига кел-
тиришибди. Уни кўрган шер тўсатдан тўхтаб қолибди. Кейин 
қулнинг ёнига келиб унинг қўлларини ялай бошлабди, унга 
суйкалиб эркаланибди.
Йиғилганлар буни кўриб ҳайрон бўлишибди ва қулдан шер 
нима учун унга ҳужум қилмаганини сўрашибди. Шунда қул
жазо бераётган кишиларга ва одамларга қараб шундай дебди: 


– 100 –
“Анча аввал мен бу шерга ўрмонда йўлиқиб қолдим. Оёғига 
учли, катта бир тикан кириб қолиб, уни роса азоблаётган экан. 
Мен унга ёрдам бердим, шу тиканни олиб ташладим, шундан 
бери биз дўст бўлиб қолганмиз”.
Одамларга қулнинг бу ҳикояси жудаям таъсир қилди. Улар 
қул билан шерни биргаликда озод қилдилар. Қизиғи шундаки, 
шер қулга ҳудди унинг мушугидек эргашиб келар эди.
Саломлашиш одоби 
й фарзанд, барча инсонлар наздида мақбул саналган 
одоблардан бири саломлашишдир. Чунки саломла-
шиш қалбларда хурсандчилик, хотиржамлик ва муҳаббатни 
пайдо қилади. Салом ҳар қандай офат, бало ва ёмонликлар-
дан узоқ бўлиш маъносидадир. Демак, салом берган киши 
бошқаларнинг ёмонликлардан узоқ бўлишини тилаган ва унга 
яхшилик сўраб дуо қилган бўлади. Эй фарзанд! Сен одамлар-
ни неча марта кўрсанг ҳам, улар билан саломлашишни ўзингга 
одат қилиб ол ва қуйидагиларга риоя қил:
1. Ухлашдан олдин, уйқудан турганда, уйдан чиқаётганда ва 
уйга кираётганда ота-онангга ва оила аъзоларингга салом бер 
ва уларнинг муҳаббатини қозон.
2. Агар уйда хизматчи бўлса, унга салом бер. Агар сендан 
олдин салом берса, унга алик ол. Шундай қилсанг, у сени яхши 
кўриб, ихлос билан хизмат қилади.
3. Дуч келган маҳалладошингга салом бер ва очиқ юзли 
бўл, уларнинг ҳурматига ва қийинчилик вақтларида меҳр-
муҳаббатига сазовор бўласан.
4. Агар бир мажлисга кирсанг, ўтирганларга салом бер. 
Уларнинг ҳар бири билан қўл бериб кўришма. Фақат уй соҳиби 
ёки мажлис бошлиғи билан кўришсанг кифоя. Кейин ўзингга 
муносиб жойга бориб ўтир.
5. Мактабда ўртоқларингга салом бер, уларни ҳурмат қил, 
улардан ўзингни катта олма ва мактаб раҳбари ва устозларингга 
ҳар сафар кўрганингда табассум ва чиройли одоб билан салом 
бер. Агар шундай қилсанг, улар тарафидан эътибор топасан.


– 101 –
6. Агар сенга биров салом берса, унга ундан ҳам гўзалроқ 
ёки ўшанга ўхшатиб жавоб бер.
7. Кичик каттага, турган ўтирганга ва уловда кетаётган 
пиёда одамга салом бериши одобдандир.
8. Овқат еяётган ва шу каби бирон иш билан машғул бўлган 
одамларга салом берма.
9. Ота-онангдан бошқа бирон кишининг қўлини ўпма.
Баъзи болалар “ассому алайкум”, деб чала салом берадилар. 
Болалар, шуни билингларки, “ассалому алайкум”, дегани “сиз-
га тинчлик ва саломатлик тилайман” маъносини англатади. 
“Ассому алайкум” эса “сизга ўлим бўлсин”, деганидир. Албатта 
биз ўзимиз яхши кўрган инсонларга фақат яхшилик тилаймиз. 
Шундайми? Демак, саломни тўлиқ ва тўғри беришимиз керак. 
Яна “ассалом” дейиш ҳам етарли эмас. “Ассалом” тинчлик-са-
ломатликдир. Аммо саломнинг ортидан “алайкум” қўшилмаса, 
бу тилак кимга билдирилаётгани маълум бўлмай қолади.
Азиз болалар, яна бир нарсани билиб олингларки, агар би-
ронтаси сизларга чала салом берса ёки сизлар тушунмайди-
ган бирон тилакни билдирса, уларга “ва алайкум”, деб жавоб 
қайтарилади. Бу “сизга ҳам шуни тилайман” деганидир. Шун-
да у сизга саломатлик тиласа, сиз ҳам унга саломатлик тилаган 
бўласиз. Агар душманлик маъносида бирон сўз айтган бўлса, 
унга муносиб жавоб қайтарган бўласиз.

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling