Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Болалар луғати
Муомала – муносабат, алоқа, сўзлашув.
Номақбул – қабул қилинмайдиган, тўғри 
бўлмаган, номаъқул, нотўғри, хато.
Баҳс-мунозара – муҳокама, мунозара, торти-
шув; мусобақа, беллашув.
Фойдали насиҳатлар
1. Мулойимлик ризқ сари етакловчи калит-
дир.
2. Болалар ўз оталаридан мерос қилиб олади-
ган уч афзал нарса бор: хушмуомалалик, одоб ва 
садоқат.
3. Ҳакимларнинг айтишича, хушмуомала-
ликнинг ўнта белгиси бор. Булар: инсоф, ақл, илм, бағрикенглик, 
олийжаноблик, кўркам феъл, яхшилик, сабр, шукр, мулойимлик.
4. Хайрли ва савобли ишлар инсонни турли ҳалокатлардан 
асрайди.
5. Тили ширин одамнинг дўсти кўп бўлади.
6. Ўзингдан улуғлар сенга раҳм қилишини хоҳласанг, ўзингдан 
пастларга раҳм қил.
7. Ҳакимлардан бири деди:
– Қадимий ҳикматларда айтилишича, инсон ўз яратилиш 
хосияти билан ҳайвонлардан афзал бўлди. Унга бир оғизу, икки 
қулоқ берилган. Шунинг учун у бир марта гапириши ва кўп мар-
та эшитиши керак.
8. Ўйлаб сўзлаган кишининг сўзи тўғридир, ўринсиз кўп вай-
саган тил шафқатсиз ёвдир.
9. Айтилган сўз отилган ўқдир, айтилгандан кейин уни 
қайтариб бўлмайди. Кўп сўзда кўп хато бўлади. Бирон жойга 
қадалган найзани чиқариб олса бўлади, аммо дилга қадалган сўз 
заҳрини чиқариб бўлмайди.
10. Сўзловчи баъзида адашади ва хато қилади, тинглаб тур-
ган заковатли киши уни тузатади ва тўғрилайди.


– 105 –
11. Сувнинг мазаси муз билан, ошнинг мазаси туз билан, одам 
яхшилиги сўз биландир.
12. Одам ўз фикрини тили орқали ифодалайди, тилдан 
чиққан сўзлари яхши бўлса, у эътибор топади.

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling