Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Болалар луғати
Зиёрат – ташриф, табаррук жойларга сафар 
қилиш, яқин кишиларни ва ёши улуғ кексаларнинг 
ҳолидан хабар олиш.
Далда бўлиш – руҳиятни кўтариш, куч-қувват 
ва ғайрат бағишлаш; ёрдам, ҳимоя.
Зиммадаги вазифа – ўзига юклатилган вазифа.
Ҳикмат
ирор жойга борганда ортиқча эзмаланиб узоқ 
ўтирмаслик ва ўтиришда эса фақат керакли сўзларни 
гапириш одамнинг қадру қийматини оширади.
Яхшиликнинг мукофоти
(Ибратли ҳикоя)
ўпон Аҳмад тоғанинг ғам-ташвишлари кўп эди. У уруш-
нинг оғир йилларини сира унута олмайди. Чунки худди 
шу йилларда ўзининг қадрдонларини йўқотган эди. Турмуш 
ўртоғи вафот этиб, ўғли дараксиз кетган, шаҳардаги ишидан 
ажрагандан кейин қишлоқда чўпон бўлиб ишлаётган эди. Бир 
куни йўл четида қўйларини боқиб турганида бир касалманд 
йигитни шаҳарга кузатаётган одамларни кўриб қолди. Аф-
ти-башарасидан унинг камбағаллиги билиниб, калта камзулда 
совуқдан қалтираб турарди. Шунда чўпон Аҳмад тоға неча йил-
лардан бери устидан ечмаган чакмонини унга кийгизиб қўйди.
Касалхона йўлакчасида шифокор ташхисини кутиб турган 
касалманд йигит бир кишининг елкасига қўлини қўйиб «ота» 
деб чақирганини сезди. Касалманд йигит бундан ажабланди 
ва бошини кўтариб унга қаради. Дастлаб «ота» деб чақирган 
бу йигитни танимади. Йигит ҳам ҳайрон бўлди ва ундан узр 
сўраб шундай деди: «Сиз кийган бу чакмон мен неча йиллар-
дан бери кўрмаган отамнинг чакмонига ўхшар экан, мен сиз-
ни отам деб ўйлабман, кечирасиз».


– 89 –
Касалманд йигит ундан: «Отангиз ким эдилар?» деб сўради 
ва бироз гаплашиб ўтиргандан кейин билдики, у чакмонини 
берган чўпон Аҳмад тоғанинг ўғли экан. Шунда унга: «Чин-
дан ҳам бу чакмон отангизники, сиз адашмадингиз», деди. 
Шифокор кўригидан ўтгандан сўнг касалманд йигит чўпон 
Аҳмад тоғанинг шифохонада шифокор ёрдамчиси бўлиб иш-
лайдиган ўғли билан қишлоққа қайтди. Шундай қилиб, чўпон 
Аҳмад тоғанинг яхшилиги ўғлининг топилишига сабаб бўлди.

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling